3. МАТЕРИАЛЛАР БЎЙИЧА Омбор хўжалиги ва моддий жавобгарликни ташкил қилиш шакллари
Корхоналарда ишлаб чиқариш захираларининг сақланиш жойлари бўлиб омборлар, цехлар, майдончалар, участкалар, молхоналар ва бошқалар ҳисобланади. Барча сақлаш жойларида захиралар бўйича аниқ моддий жавобгар шахслар белгиланади ва улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади.
Моддий жавобгар шахслар бўлиб омбор мудирлари, цех бошлиқлари, хўжалик бўлими мудирлари, прораблар, гараж бошлиғи, мол боқар чўпонлар, бўрдоқичилик базалари мудирлари ва бошқалар ҳисобланади.
Моддий жавобгар шахсларнинг асосий вазифаларига ишлаб чиқариш захираларини ўз вақтида кирим қилиш, корхона рахбари фармойиши билан уларни ишлаб чиқариш цехлари ва участкаларига кўрсатилган миқдорда бериш, моддий бойликларни бутлигини тўлиқ таъминлаш, талон-тарожликга йул қўймаслик, захираларнинг кирим ва чиқимини тўғри ва ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш, уларнинг ҳолати ва харакати тўғрисида ҳисоботларни белгиланган муддатларда тўғри тузиш ва бухгалтерияга топшириш киради.
Ишлаб чиқариш захиралари уларнинг сақланиш жойларида соний ва суммавий жихатдан миқдор ва пул ўлчовларида ҳисобга олинади. Бунинг учун ҳар бир ишлаб чиқариш захирасига инвентар карточка очилади ёки умумий обмор китоби юритилади.
4. МАТЕРИАЛЛАР БЎЙИЧА ТаъминотчиЛАР билан тузилган шартномалар бажарилишининг ҳисоби
Материаллар бўйича таъминотчилар билан тузилган шартномалар бажарилиши бўйича қуйидагилар ҳисобга олинади:
Таъминотчиларга ўтказилган бўнак суммаси ҳисобга олинади:
Дебет 4310 Кредит 5110
Таъминотчи номига ишончнома аниқ масъул шахсга (экспедиторга) берилади.
таъминотчи Экспедиторга материалларни сон ва сифат жиҳатдан беради ва унга счёт-фактура, ТТН, сифат сертификати ва бошқа тегишли ҳуЖЖатларни тақдим этади.
Экспедитор материалларни сон ва сифат жиҳатдан омбор мудирига топширади, унга счёт-фактура, ТТН, сифат сертификати ва бошқа тегишли ҳуЖЖатларн итақдим этади.
Омбор мудири КИРИМ қилинган материалларни ўзининг ҳисоботига кирим қилади ва бухгалтерияга ҳисоботи билан счёт-фактура, ТТН, сифат сертификати ва бошқа тегишли ҳуЖЖатларни тақдим этади.
БУхгалтерияда таъминотчилардан олинган материалларга қуйидаги ёзув қилинади.
Дебет 1010-1090 Кредит 6010
Бир вактнинг ўзида таъминотчига берилган бўнак суммаси ёпилади ва унга қуйидаги ёзув берилади
Дебет 6010 Кредит 4310
Таъминотчига якуний қарз ўтказилади:
Дебет 6010 Кредит 5110
Do'stlaringiz bilan baham: |