1. Ҳисоб сиёсатида 1510 –счётни қўллаш кўзда тутилмаган ҳолда
Тар-тиб рақам
|
Операциянинг мазмуни
|
Дебет счёт
|
Кредит счёт
|
Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат
|
1.
|
Материаллар таъминотчилардан қабул қилинганда:
захираларни ҚҚСсиз сотиб олиш қийматига
ҚҚС суммасига
|
1010-1090
4410
|
6010,
4110
6010
|
Шартнома, счет-фактура
|
2.
|
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинганда
|
1010-1090
|
2310
|
Ҳисобот, накладной
|
3.
|
Ҳисобдор шахслардан олинганда
|
1010-1090
|
4220-
4230
|
Бўнак ҳисоботи
|
4.
|
Ярим тайёр материаллар хом ашё ва материаллар таркибига киритилганда
|
1010-1090
|
2110
|
Қарор, накладной
|
5.
|
Тайёр маҳсулотлар материалларга айлантирилганда
|
1010-1090
|
2810-2820
|
Қарор, накладной, талабнома
|
6.
|
Хўжалик инвентарлари ва буюмлари материалларга айлантирилганда
|
1010-1090
|
1080
|
Қарор, талабнома, накладной
|
7.
|
Таъсисчилардан олинганда
|
1010-1090
|
4610
|
Устав, шартнома, далолатнома, счет-фактура
|
8.
|
Даъволар бўйича олинганда
|
1010-1090
|
4860
|
Қарор, счет-фактура
|
9.
|
Бепул олинганда
|
1010-1090
|
8530,
|
Қарор, счет-фактура, далолатнома
|
10.
|
Молиявий ёрдам сифатида олинганда
|
1010-1090
|
9380
|
Шартнома, счет-фактура, далолатнома
|
11.
|
Камомадлар ўрнига қабул қилинганда
|
1010-1090
|
4730
|
Қарор, счет-фактура, далолатнома
|
12.
|
Нақд сотиб олинганда
|
1010-1090
|
5010-5020
|
Счет-фактура, чиқим касса ордери
|
13
|
Инвентаризация аниқланган ортиқчалар суммасига
|
1010-1090
|
9390
|
Инвентариза-ция варағи, қарор
|
14.
|
Ички аламашув бўлганда
|
1010-1090
|
1010-1090
|
Инвентариза-ция варағи, накладной, талабнома
|
15
|
Қайта баҳоланганда:
-нархи оширилганда
-нархи камайтирилганда
|
1010-1090
9430
|
9390
1010-1090
|
Далолатнома
|
16
|
Асосий ишлаб чиқаришга сарфланганда
|
2010
|
1010-1090
|
Талабнома, накладной
|
17
|
Ёрдамчи ишлаб чиқаришга сарфланганда
|
2310
|
1010-1090
|
Талабнома, накладной
|
18
|
Умум ишлаб чиқаришга сарфланганда
|
2510
|
1010-1090
|
Талабнома, накладной
|
19.
|
Хизмат қилувчи хужаликларга сарфланганда
|
2710
|
1010-1090
|
Талабнома, накладной
|
20.
|
Реклама учун сарфланганда
|
9410
|
1010-1090
|
Талабнома, накладной
|
21.
|
Бошқарув мақсадларига сарфланганда
|
9420
|
1010-1090
|
Талабнома, накладной
|
22.
|
Сотилганда:
-сотиш қийматига
-ҚҚС суммасига
-таннархига
-сотишдан олинган фойдага
-сотишдан кўрилган зарарга
|
4010
9220
9220
9220
9430
|
9220
6410
1010-1090
9320
9220
|
Шартнома, счет-фактура
|
23
|
Бепул берилганда:
-таннархига
-ҚҚС суммасига
-кўрилган зарарга
|
9220
9220
9430
|
1010-1090
6410
9220
|
Қарор, счет-фактура, шартнома
|
24.
|
Камомад чиқганда:
-моддий жавобгар шахс бўйнига қўйилганда
-каррали ўндириш суммасига
-корхона зарарига олиб борилганда
|
4730
4730
9430
|
1010-
1090
9390
1010-1090
|
Далолатнома,
Қарор
|
25
|
Таъсис бадали сифатида киритилганда:
-келишув қийматига
-ҚҚС суммасига
-таннархига
фойда суммасига
|
0610-0690
9220
9220
9220
|
1010-1090
6410
1010-1090
9320
|
Шартнома, қарор, счет-фактура
|
26.
|
Тайёр махсулотга айлантирилганда
|
2810-2820
|
1010-1090
|
Қарор, талабнома, накладной
|
27
|
Ярим тайёр материалга айлантирилганда
|
2110
|
1010-1090
|
Қарор, талабнома, накладной
|
28
|
Арзон бахоли инвентарларга айлантирилганда
|
1080
|
1010-1090
|
Қарор, талабнома, накладной
|
29.
|
Тайёрлов- транспорт харажатлари таннархга киритилганда
|
1010-1090
|
1510
|
Расчет
|
30
|
Брак маҳсулотга киритилганда
|
2610
|
1010-1090
|
Қарор, талабнома, накладной
|
31
|
ИТИ ва ТКИ га сарфланганда
|
3190
|
1010-1090
|
Қарор, талабнома, накладной
|
32
|
Капитал қуйилмаларга киритилганда
|
0810
|
1010-1090
|
Қарор, талабнома, накладной
|
33
|
Таъминотчиларга қайтарилганда
|
6010,
4110
|
1010-1090
|
Далолатнома, счет-фактура
|
34.
|
Бартер операцияларига киритилган материалларнинг таннархига
|
4010
|
1010-1090
|
Шартнома,
Счет-фактура
|
35.
|
Фавқулотдаги ходисалар оқибатларини бартараф этишга сарфланганда
|
9720
|
1010-1090
|
Қарор, счет-фактура, далолатнома
|
2. Ҳисоб сиёсатида 1510 –счётни қўллаш кўзда тутилган ҳолда
Тар-тиб раками
|
Операциянинг мазмуни
|
Дебет счет
|
Кредит счет
|
Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат
|
1.
|
Материаллар таъминотчилардан қабул қилинганда:
Захираларни ҚҚСсиз сотиб олиш қийматига
ҚҚС суммасига
|
1510
4410
|
6010,
4110
6010
|
Шартнома, счет-фактура
|
2.
|
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинганда
|
1510
|
2310
|
Ҳисобот, накладной
|
3.
|
Ҳисобдор шахслардан олинганда
|
1510
|
4220-
4230
|
Бўнак ҳисоботи
|
4.
|
Тайёрловга доир хизматларга
|
1510
|
6990
|
Счет-фактура
|
5.
|
Тайёрлов бўйича билдирилган даъволарга
|
4860
|
1510
|
Даъво хати
|
6.
|
Тайёрлов натижасида кирим қилинган материалларга
|
1010-1090
|
1510
|
Қабул қилиш далолатномаси
|
7.
|
Тайёрловнинг ҳақиқий қиймати материалларнинг ҳисоб баҳосидан паст бўлганда
|
1510
|
1610
|
Бухгалтерия маълумот-номаси
|
8.
|
Тайёрловнинг ҳақиқий қиймати материалларнинг ҳисоб баҳосидан юқори бўлганда
|
1610
|
1510
|
Бухгалтерия маълумот-номаси
|
1.ТАЙЁР МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳисобининг вазифалари. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни тўғри баҳолаш;
Тайёр маҳсулотлар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида ва тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
Тайёр маҳсулотларга моддий жавобгарликни таъминлаш, моддий жавобгар шахслар томонидан ҳисоботларни тўғри ва ўз вақтида тузилиши, тақдим этилишини назорат қилиш;
Тайёр маҳсулотларнинг бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;
Тайёр маҳсулотларни ўз вақтида сотилиши, чунончи таннархдан паст баҳоларда сотилмаслиги, омборларда меъёридан ортиқ заҳираларни тўпланиб қолинишига йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатиш;
Тайёр маҳсулотларни асосли равишда қайта баҳолаш ва унинг натижаларини ҳисобда тўғри акс эттириш ва бошқалар.
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар корхоналарнинг бош мақсади ва фаолиятининг асосий мазмунини акс эттириш нуқтаи назаридан бир-бирига тенглаштириладиган ҳисоб объектлари ҳисобланади. Шу боис ҳам ушбу тушунчалар ҳисоб объектлари сифатида биргаликда ишлатилади.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар (заводлар, фабрикалар, фермер хўжаликлари ва бошқалар)да амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижасидир.
Ишлар – қурилиш, қурилиш монтаж ишларини олиб борувчи субъектлар (қурилиш ташкилотлари) фаолиятининг пировард натижасидир.
Хизматлар – турли хизматларни (транспорт, банк, суғурта,коммунал, почта, алоқа, меҳмонхона,туристик, аудиторлик ва бошқалар) кўрсатувчи корхоналар фаолиятининг бош мақсадини ифодалайди.
Хўш, тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар ўзи нима?
Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайёр буюмлар тушунилади.
Бажарилган ишлар деганда бажаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ бажаришни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш, реконструкция ва кенгайтириш ва бошқа хил ишлар тушунилади.
Кўрсатилган хизматлар деганда кўрсатишнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, лицензия талабларига ва шартларига жавоб берадиган хизмат турлари тушунилади.
Корхонанинг фаолият турига қараб у ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, машинасозлик заводининг тайёр маҳсулоти бўлиб енгил ёки юк ташиш автомобиллари, нон комбинатининг тайёр маҳсулоти бўлиб – нон ва нон маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик корхонасининг тайёр маҳсулоти бўлиб етиштирилган мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади. Қурилиш ташкилотларида бажарилган ишлар бўлиб қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизациялаш каби ишлар ҳисобланади. Банклар банк хизматларини, автобазалар автотранспорт хизматларини, меҳмонхоналар мехмонхона хизматларини кўрсатади.
Тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ушбу фаолият турларини олиб борувчи корхоналарда уларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижаси ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш, бажариш, кўрсатиш харажатлари ҳисобини тартибга солиб турувчи асосий ҳужжат бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом» ҳисобланади. УшбуНизомга мувофиқ тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатлари уларнинг таннархини ташкил қилади.
Тайёр маҳсулотлар корхоналарнинг айланма активларининг, улар таркибига кирувчи товар-моддий заҳираларнинг муҳим тури ҳисобланади. Уларнинг айланиш тезлиги талаб ва таклифга, сифатига, ишлаб чиқарилган ҳажмига, баҳосига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ўз навбатида тайёр маҳсулотларнинг харидорлигига сотиш ҳажми, пул тушумлари, даромад ва бошқа кўрсаткичлар бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тайёр маҳсулотлар бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади.
4-сон БХМС га мувофиқ тайёр маҳсулотлар қуйидаги баҳоларда ҳисобга олинади:
Ишлаб чиқаришдан олинганда – ҳақиқий таннархи бўйича;
Баҳосини реал аниқлаш қийин бўлган буюмлар бўйича- режали (норматив) баҳода.
Харидоргирлигини йўқотган, сифати паст ёки шикастланган ҳолларда- соф сотиш қийматида ( таннархдан паст бўлган қийматда).
Тайёр маҳсулотлар чиқими қийматини баҳолаш худди ишлаб чиқариш заҳиралари каби корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган ФИФО ёки АВЭКО усуллардан бирида амалга оширилиши мукин.
Do'stlaringiz bilan baham: |