1060 «Тара ва тара материаллари». Ушбу счетнинг дебетида хўжалик инвентари ва буюми сифатида ишлатилмаётган барча турдаги таралар, тараларни ясаш ва таъмирлаш учун зарур бўлган материал ва деталларнинг заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлатилиши, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.
1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар». Ушбу счетнинг дебетида четга қайта ишлаш учун берилиши мумкин бўлган асосий ва ёрдамчи материалларнинг заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлатилиши, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.
1090 «Бошқа материаллар». Ушбу счетнинг дебетида юқоридаги счетларга киритилмаган, ишлаб чиқаришдан , асосий воситаларни тугатишдан ва бошқа операциялардан олинган моддий бойликларнинг (чиқиндилар, тузатиб бўлмайдиган брак маҳсулотлар, металлолом, эски шиналар ва резиналар, ишлатилган мой, нигрол ва ш.к.) заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни ишлаб чиқаришдан олиниши эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлатилиши, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.
1510 «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш». Ушбу счет корхонанинг ҳисоб сиёсатида тайёрлов жараёнини алоҳида акс эттириш кўзда тутилган ҳолда қўлланилади. Унинг дебетида материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш жараёнининг қиймати, кредитида эса ушбу қийматни кирим қилинган материаллар қийматига киритилиши эттирилади. Агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида материалларнинг киримини бевосита тўғридан тўғри 1010-1090 –счетларда акс эттириш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда 1510-счет қўлланилмайди.
1610 « Материаллар қийматидаги четланишлар». Ушбу счет корхонанинг ҳисоб сиёсатида материалларнинг тайёрлов ва сотиб олиш қийматини ҳисоб баҳоларида акс эттириш кўзда тутилган ҳолда қўлланилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб, одатда, норматив ёки режали таннарх ҳисобланади. Тайёрланган (сотиб олинган) материалларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоб баҳосидан кўп бўлиши ушбу счетнинг дебетида, кам бўлиши эса унинг кредитида 1510-счет билан корреспонденция-ланган ҳолда акс эттирилади. 1610-счетнинг дебет қолдиғи суммаси ҳисоб баҳоларидан ортиқ қийматда келиб тушган материалларга тўғри келадиган четланишлар суммасини кўрсатади. Баҳолар ўртасидаги фарқлар сотиб олинган материалларни ҳақиқатда сарфланган вақтида уларнинг ҳисоб баҳосидаги қийматига пропорционал равишда харажатлар счетларига киритилиб борилади.
Материалларнинг харакатига доир операциялар счётларда қуйидагича акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |