Математика ақл ва заковат



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/57
Sana05.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#530750
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
математика методика

Кичик гуруҳ 
Уч ёшли кичкинтойларни думалоқ предметларни ва бурчаклари бор 
предметларни фарқ қилишга, яъни предметлар шаклларини элементар таҳлил 
қилишга ўргатадилар.
Қараш учун геометрик шаклга эга бўлган, деталлари йўқ, оддий шаклдаги 
предметларни танлашади. Бошдаги ҳар хил рангдаги, аммо бир хил шаклдаги 
бир хил предметларни, масалан: учбурчак, квадрат, тўғри тўртбурчак 
шаклидаги байроқчалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, бу кичкинтойларга 
шакл аломатини ажратишга ёрдам беради. Шундан кейин ҳар хилрангли бир 
хил предметларни, содда шаклдаги исталган предметларни, копток, ип копток, 
баранка, руль, ғилдиракларни бериш мумкин.
“Шакли бўйича ўхшашларини танла” каби ўйин машқлардан фойдаланиш 
мумкин. Чақирилган бола ўз предметини текшириб чиқиб, уни шу шаклдаги 
предметлар турган столга ўтказиб қўйиши керак. Кейинроқ болалар буни 
мустақил бажарадилар, масалан: ўз столлари ёнида ўтирган ҳолларида ҳар хил 
шаклдаги предметларни ажратиб қутиларга солишади: бир қутига думалоқ 
(доиравий), иккинчи қутига бурчакли (бурчаклари бўлган) предметларни 
солишади.
Иккинчи кичик гуруҳда болаларни доира ва квадрат билан 
таништирадилар.
Ўрта гуруҳ 
Ўқитишнинг дастлабки ойларида мактабгача ёшдаги болаларнинг 
ўзларига таниш геометрик шакллар — доира ва квадратларни фарқ қилиш 
ҳамда тўғри айтиш малакаларини мустаҳкамлаш керак. Бу ишни гуруҳларни 
миқдорий таққослаш машқлари ва саноққа ўргатиш машқлари билан бир вақтда 
ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Бутун иш маълум изчилликда тузилиши кераклиги тушунарли.
Ўқув йили бошида тарбиячи болаларнинг шакл ҳақидаги билимлари 
даражасини аниқлайди.
Геометрик шакллар ҳақидаги билимларни 
мусаҳкамлаш ва аниқлаш, шунингдек болаларни 
катаклар бўйича ўлчашга машқ қилдириш учун 
катакли қоғозда квадратлар, тўғри тўртбурчаклар, 
доиралар, оваллар чизиш бўйича машқлар 
ўтказилади.
Геометрик 
шакллар, 
шунингдек 
содда 
шаклдаги предметлар (байроқчалар, олхўрилар, 


78 
олмалар ва ҳ.к.)нинграсмини чизишга математикадан 10-12 та машғулот 
ажратилади.
Шаклларни гуруҳлашда болалар битта белги бўйича ориентиролиб, бошқа 
белгиларга эътибор бермайдилар.
Бир гуруҳдаги шаклларнинг иккинчи гуруҳдаги шакллардан фарққилиши 
аломатларини топишга доир масалалар учбурчаклар, тўртбурчаклар ва бошқа 
шакллар ҳақидаги тасаввурларини мустаҳкамлаш имконини беради. Доиралар 
ва оваллар, учбурчаклар ва тўртбурчаклар тасвирланган жуфтлашган 
жадваллардан фойдаланиш мумкин. Шакллар икки — уч хил ўлчамда ва рангда 
берилган.

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish