3
Кириш
Инсон тафаккури ниҳоятда кучли бўлиб, бу кучнинг беқиёслиги
ёшлигидан билимларни қандай ва қанча ўзлаштиришига жуда боғлиқдир.
Педагог ва психологларимиз фикрича бола 7 ёшгача инсоният тажрибасининг
50-60% ўзлаштирар экан, демак мана шу ёшгача
болага энг керакли
билимларни ёшига мос равишда бериш боланинг келажакда қандай инсон
бўлишига жуда катта туртки бўлади.
Мактабгача ёшдан болаларда математик билимларнинг етарли бўлишига
катта аҳамият бериш муҳимдир. Чунки, инсон ҳаёти давомида математик
ҳисоб-китобларга
тез- тез дуч келади, яъни математик билимлар ҳар қадамда
керак бўлади. Агар биз мактабгача ёшдан болаларни математика оламига турли
қизиқарли усуллардан фойдаланган ҳолда олиб кира олсак, математик
билимлар билан етарли даражада қуроллантирсак,
улар мактабда аъло
баҳоларга ўқиб, юқори натижаларга эришадилар, ҳаёти давомида халқимиз
учун фойдали касбни танлаш ва чуқур эгаллашда қийналмайдилар. Чунки
қайси касбни олмайлик уни маҳорат билан
бажаришга албатта математик
билимлар керак бўлади. Шу сабабли турли таълимий усуллар, қизиқарли
шеърлар, топишмоқлар орқали болаларнинг ёшига мос математик билимлар
бериб боришга катта аҳамият бериш муҳимдир.
Илк математик тушунчаларнинг қанчалик аниқ ва мукаммал бўлиши,
болаларда мантиқий фикрлаш, хулоса чиқариш жараёнларининг
кучли
бўлишини таъминлайди. Яъни математика болаларни мантиқий фикрлашга -
тўғри фикрлаш, тўғри фикрлардан тўғри хулосалар чиқаришга ўргатади, шу
билан бирга нутқнинг такомиллашувига катта ёрдам беради. Илк математик
тушунчалар болаларнинг ёшига мос тарзда қизиқарли қилиб ўргатилса,
самарали натижаларга эришилади. Болаларда
умумий билимлар билан
биргаликда ўзига бўлган ишонч, мустақил фикрлаш, ўз фикрини чиройли ифода
эта олиш каби фазилатлар шаклланади.
Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбияни тарбиячи амалга
оширади. У педагогик жараёнда марказий ўринни эгаллайди. Шунинг учун
тарбиячи ўз соҳасини чуқур билиши, ҳар хил
методик воситаларни яхши
эгаллаган, пухта педагогик-психологик тайёргарликка эга бўлиши муҳимдир.
Мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаввурларни шакллантириш
жараёнида уларга оддий математик тушунчаларни ўргатибгина қолмай, айни
4
вақтда болаларнинг мантиқий тафаккурини ўстириш, мустақиллик фаолиятини
шакллантириш, мақсадга интилиш, топширилган вазифани маъсулият билан
бажариш, ўз олдига қўйган мақсадга эришиш, қатъиятлилик,
муомала
маданиятини шакллантириш ҳам муҳимдир.