Миқдор, катталик.
Болаларга предметларни катта-кичиклиги бўйича
гуруҳларга ажратишни, бир турдаги предметлардан гуруҳ тузишни, “катта-
кичик”лигини таққослаб аниқлашни ўргатиш. “Катта”, “кичик” сўзларининг
маъносини тушунтириш.
Кескин фарқ қилувчи ва бир хил ўлчамдаги икки предметнинг баландлиги
ва энига кўра қиёслаш ҳамда қиёслаш натижаларини “баланд”, “паст”, “бир
хил” сўзлари билан белгилаб айтишни ўргатиш.
Предметларнинг ўлчамини аниқлашда ажратилган белгилари (“узун-
калта”, “тор-кенг”) бўйича қиёслаб, устига ва ёнига қўйиш усулларидан
фойдаланишни ўргатиш.
Катта-кичик, узун-калта, баланд-паст, тор-кенг сўзларининг маъносини
тушуниш ва нутқда тўғри қўллашга ўргатиш.
Катталик. Кичик гуруҳда тарбиячи болаларга узунлиги, кенглиги,
баландлиги, шунингдек, катталик бўйича бутунлай кескин фарқ қилувчи
буюмларни (тасмалар, қоғоз, картон полоскалари, брусоклар ва б.) таққослашни
ўргатади. Буюмларнинг ўлчамлари бўйича нисбатларини аниқ сўзлардан
фойдаланиб ифодалашга ўргатади: узун-қисқа, узунликдари бўйича бир хил
(тенг); кенг-тор, кенглиги бўйича бир хил (тенг) баланд-паст, баландлиги
бўйича бир хил(тенг); ортиқ-кам, миқдори бўйича бир хил (тенг).
Бундай таққослаш учун аввал бир-биридан катталиги бўйича бирор
аломатига кўра фарқ қилувчи буюмлар, масалан, кенглиги жиҳатдан бир хил,
бир хил рангли, бир хил материалдан тайёрланган, узунликлари бўйича бир хил
бўлган ленталарни бериш мумкин. Бир лента иккинчисидан бироз узунроқ
(қисқароқ)
бўлиши
керак.
Бу
болаларнинг
буюмлардаги масофа элементларини ажратиб ёрдам
беради.
73
Ўрта гуруҳда болаларни буюмларнинг
миқдор, катталиклари билан таништириш
Миқдор, катталик.
Болаларга предметларни (3, 4, 5 тагача) узунлиги,
энига кўра бир-бирининг устига қўйиб қиёслашни ўргатиш.
Нарсаларнинг қалин-юпқалигини қиёслаш, “қалин”, “юпқароқ”, “бир хил”
сўзларини нутқда тўғри қўллашни ўргатиш.
Узунлиги, кенглиги ҳар хил бўлган бир неча предметни (5 тагача) бир-
бирининг устига узунлиги, кенглигига кўра ортиб ва камайиб борадиган
тартибда қўйиб қиёслашни ўргатиш (энг кенг, торроқ, яна торроқ, энг тор
тасма).
Катталик. Кичик гуруҳда болалар ҳар хил полоскалардан бирор белги
(узунлик, кенглик) ни топишга ўргатилган эди. Мазкур босқичда мактабгача
ёшдаги болалар бир вақтнинг ўзида узунликни, кенгликни топа олиш ва
уларни таққослай олиш малакасини эгаллаб олишлари керак. Масалан,
тарбиячи ҳамма болага 2 хил рангли ва узунлиги ҳар хил, аммо кенглиги (эни)
бир хил бўлган ленталарни тарқатади ва болаларга таниш бўлган усул (масалан,
ёнма-ён қўйиш) билан қайси лента узун, қайси лента қисқа (калта) эканини
топиш топшириғини беради. Сўнгра узун полоскани танлаш ва унинг узунлиги
бўйлаб бармоқни юритиб чиқишни таклиф қилади. Тарбиячи “Полосканинг
кенглиги қани?” — деб сўрайди ва ўзи полосканинг эни бўйлаб қўлини
юритади, кейин эса унинг бўйи бўйлаб қўлини юритиб чиқади. Болалардан
полосканинг узунлиги (бўйи) каттами ёки кенглиги (эни) каттами, деб сўраш
керак, сўнгра эса бўйи катта, эни эса кичик бўлишини тушунтириб бериш
керак. Энг қисқа полоскани қараш билан ҳам тарбиячи болаларни юқоридагига
ўхшаш
хулосага
олиб
келади.
Машғулотнинг
охирида
болаларга
полоскаларнинг эни бўйича таққослашни таклиф қилиш мумкин. Болалар бир
полоскани иккинчи полоска устига қўйиб, улар узунликлари бўйича ҳар хил
бўлса ҳам, аммо энлари (кенгликлари) бўйича тенг эканликларига ишонч
ҳосил қиладилар.
Ўрта гуруҳда болаларни буюмлар орасидаги
узунлик, кенглик, баландлик бўйича арзимас кичик
фарқларни илғаб олишга, ҳар хил катталикдаги 2 тадан
кўп буюмларни таққослай олишга ўргатиш керак.
74
Катта гуруҳда болаларни буюмларнинг
миқдор, катталиклари билан таништириш
Do'stlaringiz bilan baham: |