Fп 40r3 (8.10)
Электр ўтказувчи заррачалар учун r1 ва:
Fп 40r3 (8.11)
Бир жинсли электр майдонда dEdx0 ва, демак, пондеромотор куч нолга тенг. Бир жинсли бўлмаган электр майдонда пондеромотор куч электродлар ёнида ўзини билдиради ва улардан узоқлашган сари камаяди. Бунда пондеромотор кучлар зарядланган ва зарядланмаган заррачаларга таъсир қиладилар.Кулон, пондеромотор ва кўзгули кўриниш кучларини натижавий таъсири бир жинсли бўлмаган электр майдондаги заррачани ҳаракатланишини ва ориентациясини белгилайди. Кўп холларда Кулон кучи асосийдир.
Металл буюмларни буяйдиган электростатик қурилмалар. Электростатик бўяш усули. Буяшни ёки эмаллашни электростатик усули қуйидагидан иборат. Буяшга мўлжалланган металл буюмлар ерга уланган конвейерга осиб қўйилади (расм 8.1).
Расм 8.1. Металл буюмларни тож разряд электр майдонида автоматик бўяйдиган қурилмани схемаси:
1-юқори вольтли трансформатор; 2-мойли автоматик узгич; 3-тўғрилагич; 4-тожланувчи электродлар; 5-изоляторлар; 6-бўёқни пневматик чанглаткичини учи; 7-конвейердаги буялаётган буюм; 8-конвейер; 9-ҳаво сўриш жиҳозили чанглаткич камера.
Конвейер чанглатувчи камерадан ўтади, унда тожланувчи электрод-рама 4-лар жойлаштирилган бўлади. Бу электродлар юқори кучланиш манбасини (150 кВ-гача) манфий қутбига уланади, мусбат қутб эса ерга уланади. Электродларда юқори кучланганлик градиенти ҳосил қилинади ва, демак, симлар атрофида нурланувчи тож ҳосил бўлади, бу ионлар интенсив ҳосил бўлишини кўрсатади. Мусбат ионлар манфий электрод томон силжийди, манфий ионлар эса буялаётган буюмлар томон ҳаракатланади, чунки улар электр майдонида мусбат заряд қабул қилишади. Электродлар ва кичик тезликда ҳаракатланаётган буюмлар орасига майда чанглатилган материал (буёқ, эмал, глазур ва бошқалар) оқими йўналтирилади. Бу материални майда заррачалари ионлар билан тўқнашиб, уларни адсорбциялантиради ва ион зарядини ишорасига мос заряд қабул қилишади. Буёвчини зарядланган заррачалари электростатик майдон кучлари таъсирида буюмларни сирти томон ҳаракатланади, чунки улар ерга уланган конвейерга осилган. Бу заррачалар олинган зарядни топшириб, буюмларга ёпишадилар ва уларни зич қатлам билан қоплайдилар.
Озиқ овқатларни электр дудлиш ва балиқни панировкалаш учун электростатик қурилмалар. Иш принципи ва тузилиши бўйича буюмларни бўяйдиган электростатик қурилмаларга ўхшаш. Аммо озиқ-овқатларга ишлов бериш технологик жараёнлари мураккаброқ ва ўз ичига бошқа электротехнологик операцияларни олади, хусусан махсулотни инфрақизил нурлар билан иситиш, қуритиш ва димлаш. Бунга қарамай, анъанавий жараёнларга қараганда ишлаб чиқариш жараёни 10-лаб марта тезлашади, махсулотни сифати яхшиланади ва қайта ишлашда сарфлар камаяди.
Қуруқ тўкилувчи аралашмаларни ажратадиган электрстатик қурилма. Бу жараенни электр сепарациялаш дейилади. Конструктив шакллашдан сепарация зоналарини панжарали, камерали ва барабанлиларга бўлишади.
Электр сепарациялаш асосида қуруқ тўкилувчи аралашмани электродлар ҳосил қилган электр майдон билан ўзаро таъсири ётади. Бунинг учун аралашма зарраларини электростатик индукция (контактли зарядлаш), ионларни тож разряд майдонида чўктириш (контактсиз зарядлаш) ва бу усулларни комбинациясидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |