Ионли электрлаштириш. Электр фильтрларда ионли электрлаштириш усули қўлланилади, бу усулда чиқариб ташланаётган газ оқимидаги зарядланган заррачалар аэрозоллар билан туқнашиб, уларга электр зарядларини беришлари мумкин ва улар билан тескари қутбли электродларга электр майдон кучи билан тортилишлари мумкин. Аммо бу жараёнда ҳосил буладиган ток (заррачаларни электродлар томон оқими) газдаги зарядланган заррачаларни озлиги сабабли жуда кичик.
Тож разряд. Ионлашган заррачаларни сонини кўпайтириш учун тож разряд ҳосил қилинади ва у электрон оқимини кескин кўпайтиради. Тож разряд ҳосил қилган шу электронлар газ оқимидаги аэрозоллар билан туқнашиб, уларга электр зарядларини беради.
Тож разряди – кучли бир жинсли бўлмаган электр майдонлар учун характерли разрядлар шаклларини биттаси. Бундай разряд ҳосил қилиш учун разрядланувчи оралиқни электродларидан ҳеч бўлмаса биттаси эгриликни катта бўлмаган радиусига эга бўлиши керак. Разрядланувчи оралиққа маълум кучланиш берилганда эгрилиги кичик радиусли электродни яқинида кучланганлик 15 кВсм ва ундан ҳам юқорига етади. Бунда унинг атрофида газ атомларини интенсив зарбали ионланиши бошланади, мос қутбли электродлар томон ҳаракатланувчи мусбат ва манфий зарядланган ионлар ҳосил бўлади. Ҳавони ионланиши билан бир йўла мусбат ионлар ва электронларни рекомбинация жараени кечади, улар бирлашиб, атомлар нейтрал ҳолатга қайтишида катта миқдорда фотонларни ажратишади, шу туфайли ўзига хос ёғду ҳосил бўлади. Бу, эгрилиги кичик радиусли электродни атрофидаги нурланувчи худуд тожланувчи қатлам, ёки ички зона, ёки тож ғилофи номини олди, электрод эса тожланувчи дейилди. Ҳаво оралиғини тожни ташқи зонаси дейиладиган қолган қисмида ўтказувчи канал ҳосил бўлмайди ва электродлараро оралиқ
Р асм 8. 4. Электрофильтрда заррачаларни электрлаштириш ва чўктириш схемаси: 1-ўзгармас ЭЮК манбаси, 2-газдаги чангни заррачалари, 3-тож чегаралари, 4-тожланувчи электрод, 5-чўктирувчи электрод, 6-электронлар, 7-мусбат ионлар, 8-манфий зарядланган ионлар.
изоляцияловчи хусусиятларини тўла йўқотмайди. Оралиқ тўла тешилиши учун электродлар орасидаги кучланиш яна кўпайтирилиши керак.
Тожланувчи қатламда ҳосил бўлган манфий ионлар ва электронлар электр майдонни куч чизиқларидан ҳаракатланиб, тож разрядни ташқи зонасида зарядланган заррачаларни оқимини ҳосил қилишади. Бунда эркин электронлар янги манфий аэроионлар ҳосил қилиб газни нейтрал молекулаларига қўшилишади, биринчи навбатда кислородникига, ва, улар ҳам заминланган мусбат электрод томон ҳаракатланадилар.Одатда тожланувчи электрод 4-га манфий потенциал келтирилади, ташқи (чўктирувчи) электрод 5-га - мусбат потенциал. Бу холда аэрозоль 2-лар чўктирувчи электродга тортилади. Тожнинг зонаси нисбатан кичик бўлгани учун ифлосланган газни асосий қисми тож 3 ва чўктирувчи электрод 5 орасидан ўтади. Шунинг учун ифлосларни энг кўп қисми ташқи электродга чўкади.
Do'stlaringiz bilan baham: |