Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси



Download 1,54 Mb.
bet95/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

Ҳавони аэроионизациялаш. Атрофимиздаги ҳавода нейтрал атомлар, молекулалар ва унинг таркибига кирувчи газларни ионлари мавжуд. Ҳаво ионлари ёки аэроионлар газларни нейтрал атомлари ва молекулалари электронларни ўзига қўшганда ёки электронларни берганда ҳосил бўлишади. Бунда улар манфий ёки мусбат заряд олишади.
Манфий аэроионлар биологик жараенларни стимуллаб, тирик организмларга яхши таъсир этишлари исботланган. Ҳавони табиий ионизацияланиши тупроқ ва ҳаводаги радиоактив моддалар ҳамда космик нурлар таъсирида содир бўлади. Ҳавони 1 см3-да ташқарида 700…1000, хоналарда 100-дан кам аэроионлар бўлади.
Тирик организмлар турадиган хоналарда, масалан чорвачилик фермаларда, манфий аэроионларни оз миқдордалиги тўсиқлар ва турли ускуналарни экранловчи таъсири, газ ионларини жуда майда суюқ ёки қаттиқ заррачалари билан бирлашиб, оғир ионларни ҳосил бўлишига олиб келувчи ҳавони юқори намлиги ва чангланганлиги билан тушунтирилади. Нафас олувчи организмлар чиқарадиган ҳавода ҳам оғир ионлар бўлади, улар ичида мусбат зарядланганлари кўпроқ. Бу организмларни физиологик ҳолатига салбий таъсир қилади. Шунинг учун хоналарда ҳавони нейтрал заррачаларини сунъий ионлаштириб, манфий аэроионларни маълум концентрациясини доим ушлаб туриш керак.
Чорвачилик ва паррандачилик хоналарини аэроионлаштириш учун қўлланиладиган ускуналар ҳайвонлар ва парранда турадиган зонани ҳаво муҳитини керакли миқдорда енгил манфий ионлар билан тўлдириб туриши керак ва уларга ҳамда хизмат қилувчи персоналга қандайдир манфий таъсир қилмаслиги керак. Бу талабларга тож разрядни қўлловчи электр аэроионлаштиргичлар жавоб беради.
Чорвачилик ва паррандачилик хоналарини ҳавосини аэроионлаштириш учун қўлланиладиган разрядланувчи оралиқларда тожланувчилар сифатида игнали электродлар ёки кичик диаметрли сим ишлатилади, уларга юқори вольтли манбадан 10…80 кВ манфий потенциал берилади. Иккинчи электрод сифатида хоналарни тўсиқлари хизмат қилади, асосан манбани мусбат қутби билан ер орқали гальваник алоқага эга пол.
Игнали разрядланувчи ускуна квадрат ёки учбурчак катакчали металл тўрдан иборат бўлиб, уни тугунларида узунлиги 20…40 мм ва эгрилик радиусини учи 0,1…0,3 мм бўлган пўлат игналар бўлади. Симли тўр металл трубкадан таййерланган рамага тортилади. Рамани люстрага ўхшатиб битта ёки бир нечта юқори вольтли изоляторларга шип сиртига осиб қўйилади. Игналар учлари майдон томон қаратилган. Бу аэроионлаштирувчи ускуна Чижевский люстраси номини олди.
Игнали разрядланувчи ускуналар катта бўлмаган хоналарда аэроионларни текис тақсимланишини таъминлайдилар. Улар хоналарда ёки ҳайвонлар турадиган зонада ҳавони локал ионлаштириш учун қўлланилади.
Симли тожланувчи электродлар катта ҳажмли хоналарда ионларни етарлича текис тақсимланишини таъминлайдилар. Бунда тожланувчи электродларни хонани шипига ёки деворларига маҳкамланган юқори вольтли изоляторлар ёрдамида монтаж қилинади.
Манфий аэроионларни электрод ўқига перпендикуляр сиртдаги максимал концентрацияси сим остида ҳосил бўлади ва унинг ўқидан узоқлашган сари камаяди. Механик мустаҳкамлик шартларига кўра симни диаметрини минимал рухсат этилгандай қабул қилинади (0,1 мм-гача).
Электр майдонни тож разряд ҳосил бўладиган кучланганлигини критик дейилади. Уни Пикни эмпирик ифодасидан топилади:

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish