Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

пўстнинг 
ўрнини 
кўрсатади; 


архей 
протоплатформалари; 3 – эрта протерозой ҳаракатчан қамбарлари.
Дастлабки континентлар фақат архейнинг охирида, 
кеноран 
тоғ 
бўрмаланишидан кейин пайдо бўлади ва протерозойдагина кенгаяди. 


475 
Палеогеографияси
. Сайёрамизнинг узоқ тарихи нафақат ўзининг 
жуда 
фаол 
тектоник 
ҳаракатлари, 
балки 
геологик 
қайта 
ўзгаришларининг оламшумуллиги билан ҳам кишини лол қолдиради. 
Ўша даврларнинг қайтарилмаслиги гидросфера ва атмосферанинг 
шаклланишида ҳам ўз ифодасини топган. 
Ер юзасидаги палеогеографик шароитлар бундан 3,5- 3 млрд. йил 
илгари батамом ўзгача бўлган. Кенг океан акваториялари ороллар 
архипелаглари билан ажралиб турган. Архей океанларининг у-ёки бу 
жойларида вулкан тоғлари чиқиб турган. Йирик континентлар кечки 
протерозойда 
Лавросий 
ва 
Гондванага 
бирлашган 
қадимий
платформалар ҳосил бўлганидан сўнг вужудга келади. Улар яланғоч, 
тоғли саҳроларни эслатган. 
2,5 млрд. йил илгари гидросфера ҳозиргининг 55 % дан кўпини 
ташкил этган деб тахмин қилинади. 
Архей океанлари сувининг шўрлиги ҳозиргидан анча паст бўлган 
ва 2,5 % дан ошмаган. Сув таркибида ер пўстининг ички қисмидан олиб 
чиқиладиган Si0
2
, Fe, Mn, НС0
3
, С0
2
каби бирикмалар устуворликка эга 
бўлган. Океанларда кремнеземни ўзлаштирадиган организмлар (ҳозирги 
диатомли сувўтлари, радиолярийлар ва булутлар каби) бўлмаганлиги 
сабабли уларнинг миқдори океан сувида тобора ошиб борган ва 
кимёвий йўл билан чўкмага ўтган. Шунинг учун ҳам қадимий 
ётқизиқларда кварцитга ўхшаш жинслар кўп учрайди. 
Архейда ва протерозойнинг биринчи ярмида атмосфера амалда 
кислородсиз 
бўлган. 
Кислород 
сезиларли 
миқдорда 
фақат 
протерозойнинг охирида ўсимликларнинг фотосинтези туфайли 
вужудга келган, атмосферада карбонат ангидрит, водород, аммиак 
устуворлик қилган, шунингдек муайян миқдорда азот, водородсульфид, 


476 
камёб газлар бўлган. Атмосфера тикловчи хусусиятга эга ва зичлиги 
ҳозирдагига нисбатан анча паст бўлган. Архей атмосферасининг 
таркиби кварцли жинсларнинг минерал қўшимчалардаги реликт 
газларни 
ўрганиш 
орқали 
аниқланган. 
Ю.П. 
Казанскийнинг 
маълумотларига қараганда архей ёшидаги кварцит бўлакларида 
карбонат ангидритнинг миқдори 44,2 %, кислородники эса 5,5% ни 
ташкил этган. Протерозойда бу қийматлар 34,5 ва 13,7 %, палеозой 
жинсларида - 7,6 ва 18,0 %га тенг. Ҳозирги вақтдаги денгиз сувларида 
карбонат ангидритнинг миқдори 3,2 %, кислородники эса 34,1 %. 
Бундан кўриниб турибдики, архейдан ҳозирги кунгача гидросфера ва 
атмосферада кислороднинг миқдори тобора ошиб ва карбонат 
ангидритники эса камайиб борган. 
Архей ва эрта протерозойдаги гидросфера ва атмосферанинг ўзига 
хос хусусиятлари ўзгача чўкиндиларнинг тўпланиши ва фойдали 
қазилмаларнинг шаклланишини белгилаган. Кремнийли жинслар 
(кварцитлар ва жеспилитлар кенг тарқалган).
Атмосфера ва гидросферада С0
2
ва НС0
3
кўп бўлганлиги сабабли 
эрта протерозой чўкинди жинслари орасида оҳактошлар ва доломитлар 
устуворликка эга бўлган. 
Қадимий океанларда чўкинди жинслар кенг ривожланганлигига 
қарамасдан, улар барча архей жинсларининг фақат 40 % ни ташкил 
этган. Протерозойнинг ўрталарига келиб уларнинг салмоғи 80% га 
етади. Кечки протерозойда магматизм жараёнлари сусайиб кетганлиги 
сабабли магматик жинсларнинг улуши 60 дан 20 % гача қисқаради. 
Эрта архей
 
тарихи Шимолий Америка платформасининг Канада 
қалқонида ўтган асрнинг 80-инчи йилларида биринчи бор ажратилган 
«кулранг гнейслар» мажмуасини ўрганиш билан боғлиқ. Бу мажмуа 


477 
жинслари 
тоналит-трондьемит-гранодиорит 
таркибли 
турли 
гнейслардан иборат бўлиб, улар метавулканитлар, метачўкинди 
жинслар, амфиболитлар, баъзан темирли кварцитлар ҳамда кристалли 
сланецларнинг қўшимчаларига эга. Демак, «кулранг гнейслар» - бу 
полигенетик мажмуа. «Кулранг гнейслар» мажмуасининг ёши 3,3 - 3,5 
млрд йилдан ортиқ деб баҳоланади. Шунинг учун «кулранг гнейслар» 
мажмуаси деганда платформа қалқонларида тарқалган энг қадимий 
жинслар тушинилади. 
«Кулранг гнейслар» мажмуаси дунёнинг турли қамбарларида 
турлича тарқалган. Улар амалда ҳам шимолий, ҳам жанубий қатордаги 
барча йирик платформаларда учрайди.
Шимолий қатордаги платформаларда
 
энг қадимий жинслар 
Шимолий Америка, Шарқий Европа, Сибир ва Хитой-Корея 
платформаларида ривожланган бўлиб, бунда улар фундамент ер юзасига 
чиққан жойлар - қалқонларда очилиб ётади. “Кулранг гнейслар” 
проконтинентал пўстни ташкил этади. 
Кечки архей ва эрта протерозойда “яшилтош қамбари” вужудга 
келган. Уларнинг узунлиги 1 минг км ва кенглиги 200 км гача боради, 
аммо улар кейинги денудация жараёнлари туфайли кўп жойларда 
ювилиб кетган. 
Африка платформасида “яшилтош қамбари” кенг тарқалган. У 
Марказий Африкада ҳамда Ғарбий Африканинг Леон-Либерий ва 
Регибат массивларида ривожланган. “Яшилтош қамбари” барча 
жойларда ўхшаш тузилишга эга, гранитлар билан ёрилган, гранулит ва 
амфиболит фацияларигача метаморфизмга учраган. Бунда метаморфизм 
одатда анча кейин кечган. 


478 
Австралия платформасида “яшилтош қамбари” га Пилбара ва 
Йилгарн палахсалари ёрқин мисол бўлади. 
“Яшилтош қамбари” ва гранит-яшилтошли вилоятлар Ҳиндистон 
ва Арктика платформаларларида ҳам тарқалган. Улар ўхшаш 
тузилишга, мураккаб структурага, кечки гранитоидли магматизм ва 
метаморфизмга эга.
Платформаларнинг шимолий - Лавразия қаторида архей “яшилтош 
қамбари” Шимолий Америка платформасининг Канада қалқонида, 
Шарқий Европа платформасининг Болтиқ ва Украина қалқонларида, 
Сибир платформасининг Алдан қалқонида ҳамда Хитой-Корея 
платформасида кенг ривожланган. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish