Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Токембрийнинг умумий табақаланиши



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Токембрийнинг умумий табақаланиши. 
Токембрий Ер 
тарихининг 3,5 млрд йилдан ортиғини ўз ичига олади. Токембрий 
ётқизиқларини табақалашдаги қийинчилик бу вақт оралиғида 
организмлар деярли яшамаганлиги билан боғлиқ.
Токембрий ётқизиқларини табақалашда энг истиқболли бўлиб 
тарихий-геологик усул саналади. Бунда изотопли геохронологиядан 
албатта фойдаланиш кўзда тутилади.
Дастлаб ер пўсти мутлақо ҳаётсиз бўлган. Атмосфера дастлаб 
жуда сийрак бўлганлиги учун амалда шамоллар эсмаган. Денгизлар ҳам, 
дарёлар ҳам, музликлар ҳам бўлмаган. Шунинг учун эрозия 


470 
жараёнларининг кўлами сезиларли бўлмаган. Сув йўқлиги туфайли 
чўкинди жинслар ҳам тўпланмаган. Аммо ер шарининг турли 
бурчакларида вулканизм жадал кечган. Уларнинг таъсирида ер пўстида 
кўп марта чуқур дарзликлар вужудга келган ва йўқолиб кетган, Ер 
юзаси бир неча бор қайта ўзгарган, бурмаланган, бутун бир ҳудудлар 
бошқаларига нисбатан кўтарилган ёки чўккан. Ерда ҳаёт шундан фақат 
1 млрд йил ўтгандан сўнг вужудга келган.
Ернинг токембрий ривожланиш тарихини давомийлиги турлича 
бўлган, унда кечган геологик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари 
бўйича иккига: архей ва эрта протерозой, рифей ва вендга бўлиб кўриб 
чиқамиз. 


471 
20 боб. АРХЕЙ ВА ЭРТА ПРОТЕРОЗОЙ БОСҚИЧИ 
Архей ва эрта протерозойда муҳим геологик жараёнлар содир 
бўлган.
 
Улар ер пўстининг кейинги ривожланишига мустаҳкам замин 
яратган. 
Геодинамикаси.
Дастлабки ер пўстининг дарзланиши чўзинчоқ 
ҳаракатчан зоналар – протогеосинклиналларнинг шаклланишига олиб 
келган. Уларда асосан базальт таркибли лавалар қуюлганлиги билан 
характерланувчи фаол вулканизм жараёнлари кечган. Вулканлар бу 
зоналарнинг 
марказий 
қисмларида 
бирин-кетин 
занжирсимон 
жойлашган, отилиши бирламчи чуқур дарзликлар билан боғлиқ бўлган. 
Вулкан занжири ва турли томонга сурилиб кетаётган континентал 
пўстнинг четлари орасида океанлар пайдо бўлган, уларда пўстнинг 
чўкишини тўлдирувчи чўкиндилар тўпланган. Уларга бўлакли материал 
вулкан тоғлари ҳамда континентал массивлар ёки материк типидаги 
ороллардан келиб тушган. 


472 
Протогеосинклинал ботиқликларни эгаллаган океанларнинг 
ўлчами, кўриниши ва тутган ўрни ҳозиргиларникига тўғри келмаган. 
Улар ҳам бутун ер пўсти каби узоқ ва мураккаб эволюция йўлини босиб 
ўтган ва бир неча бор кўринишини ўзгартирган. 
Архейнинг протогеосинклиналлари кейинги геосинклиналлардан 
фарқ қилган. Улар нисбатан барқарор платформа массивлари билан 
ажралмаган, ички тузилиши ҳам дифференциацияланмаган, чуқур ер 
ёриқлари аниқ ифодаланмаган. Фақатгина эрта протерозойдагина, 
эҳтимол, ҳақиқий геосинклиналлар ривожланабошлаган. Ўша қадимий 
даврларда ер пўстининг катта қисми фаол геосинклинал ривожланишни 
ўз бошидан кечирган. Вужудга келган геосинклиналлар дастлабки 
континентал пўстни деярли бутунлай бузган ва қайта тиклаган.
Архей ва эрта протерозойда ер ривожланиши тўғрисидаги бу 
фикрлар Скандинавия ва Кола яримороллари, Сибир, Америка, Африка, 
Осий ва Австралиядаги қадимий тоғ жинсларини ўрганиш 
материаллари билан далилланади. Уларда метаморфик ва магматик 
жинсларнинг ривожланганлиги, чўкиндиларнинг ўнлаб километрга 
борадиган катта қалинлиги, ётқизиқларнинг мураккаб бурмаланганлиги 
каби хусусиятлар характерлидир. Буларнинг барчаси ҳақиқий 
геосинклинал ривожланиш шароитлари тўғрисида далолат беради. 
Архей ва эрта протерозойдаги фаол тектоник жараёнлар Ер 
қаъридан жуда кўп миқдорда моддалар ва энергия чиқишига олиб 
келган. Туб моҳияти билан катта қалинликдаги чўкинди ва магматик 
жинсларнинг тўпланиши ер юзасига Ер каъридан моддалар чиқиши 
натижаси ҳисобланади. 
Ер тарихидаги глобал катастрофалар содир бўладиган вақтлар
 
диастрофизм эпохалари
дейилади.


473 
Диастрофизм эпохаларининг содир бўлиши даврий характерга эга. 
Архей ва эрта протерозой тарихида бир қанча шундай эпохалар 
ажратилади. Улар ер шарида бир вақтда кечмаган, аммо улардан 
баъзилар муайян синхронликка эга бўлиб, аниқ изларини қолдирган. 
Диастрофизм эпохаларидан энг биринчиси архейнинг бошларида 
(3500±100 млн. йил олдин) содир бўлган. У қадимий магматик жинслар 
мавжудлиги асосида аниқланган. Бу эпоха 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish