Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

байкал бурмаланиши
 
деб номланган. Иккинчи томондан Палеосиё 
океанининг марказий қисми очилиб, унда океан типидаги пўстлоқ 
ривожланган. У кейинчалик бурмаланиш даврида Марказий 
Қозоғистон, Олтой-Саян вилояти ва Шимолий Муғилистондаги 
офиолитлар шаклида сақланиб қолган. 
Океан ҳавзасининг бошқа томонида, Шимолий Англия ва 
Уэльсда, континентал четнинг оролларёйи зонаси жойлашган. 
Бўлакли материаллар жанубдан ташиб келтирилган. Континент 
ёнбағри ва этакларида қалинлиги 4 - 5 км бўлган қумтошлар ва гиллар 


492 
тўпланган. Венд ётқизиқлари кесмасини андезит ва риолитларнинг 
туфлари ва лавалари якунлайди. 
Ғарбий Европада чуқурсувли шароитлар ҳукм сурган. Континент 
ёнбағри ва этакларида кремний-гилли ва кремнийли чўкиндилар 
шаклланган. Шундай чўкиндилар Алжирда ҳам тўпланган. Испания, 
Марказий Франция ва Болқон яриморолининг шарқий ҳудудларида 
денгиз шельфи жойлашган бўлиб, унда қум-гилли материал тўпланган. 
Шарқий Европа ва Сибир континентларида эрта вендда рифейда 
пайдо бўлган рифт-авлакогенлар ўзининг ривожланишини давом 
эттирган ва кечки вендда ясси ботиқликларга айланган. 
Эрта вендда Шарқий Европа ва Сибир континентларида 
музланиш пайдо бўлган (лапланд) ва кечки вендда платформаларда 
синеклизалар ҳосил бўлган. 
Протерозойнинг охирига келиб Сибир платформасининг жанубий 
ҳудудлари ҳисобига қуруқлик майдони сезиларли ошган. Бурмали 
вилоятлар шарқда ҳам вужудга келган. Сибир платформасини ва 
янгидан шаклланган тоғли ҳудудларни ўз ичига олувчи 
Ангарида
пайдо 
бўлади. Тектоник фаолият интрузияларнинг ёриб кириши ва 
маъданлашуви билан бирга кечган. Бу ороген босқич натижасида 
континентал шароитлар ва кескин парчаланган рельеф кенг 
ривожланади. Платформалар ва янгидан ҳосил бўлган тоғлар 
кўтарилади ва у фаол вулканизм билан бирга кечади. Тоғ тизмалари 
этакларида ботиқликлар вужудга келиб, уларда катта қалинликдаги 
ётқизиқлар тўпланган. Бу ётқизиқларда нефт, боксит ва темир 
маъданларининг конлари вужудга келган. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish