487
Бразилия бундан мустасно), аммо бу жараён пўстлоқнинг бутунлай
узилишига ва океан туридаги янги пўстнинг ҳосил бўлишигача етиб
бормаган. Океан туридаги пўстлоқ фақат суперконтинентнинг
чеккаларидагина ривожланган бўлиши мумкин.
Эрта рифейнинг охирида
баъзи жойларда суст бурмали
деформациялар, такрорий метаморфизм, гранитли плутонларнинг ёриб
кириши кузатилган. Бу ҳодиса Шимолий Америкада
эльсон
(Лабрадор)
ёки
мазатцал
(Аризона), Скандинавиянинг жанубий қисмида
гота
диастрофизми номлари билан маълум; Ўролнинг ғарбий ёнбағирларида
уларга ўрта рифей юрмат сериясининг эрта рифей бурзян сериясига
номувофиқ ётиши чегарасига тўғри келади.Ўрта рифейнинг
бошланишида Пангей-I суперконтинентида деструкции жараёнлар анча
кучайган. Бу Шимолий Америка, Шарқий Европа ва Сибирда кўп сонли
янги авлакогенларнинг пайдо бўлишида ўз аксини топган.
Кечки рифейда, айниқса
унинг иккинчи ярмида, бундан 850 млн
йил олдин, Ер тарихидаги критик эпохалардан бири, Пангей-I нинг
парчаланиши ва палеозой океанларининг очилиши бошланган.
Деструктив жараёнлар Гондвана ҳудудида ҳам бошланган. Энг
йирик миқёсли парчаланиш Ғарбий (Жанубий Америка - Африка) ва
Шарқий (Ҳиндистон - Австралия - Антарктида) Гондвана орасида
кечган. Бу микроконтинентлар ёки вулканик ёйлар
билан ажратилган
бир қанча чуқур сувли ҳавзалардан таркиб топган Арабистон-Мозамбик
ҳаракатчан қамбарининг вужудга келишига сабабчи бўлган.
Ғарбий Гондванада деструкциянинг бошқа зоналари ва океан
пўстининг янги ҳосилалари ҳам пайдо бўлган. Улардан бири -
Транссахроиқабир - Марказий Америка ва Ғарбий Африка кратонлари
орасидаги Антиатласдан Гвинея кўрфазигача чўзилган. Бу ҳаракатчан
488
қамбар шимолга қараб кенгайиб борган ва Прототетисга қўшилиб
кетган. Жанубга қараб
торайиб бориб, Шимолий-Шарқий Бразилияга
туташган. Арабистон-Мозамбик қамбарга ўхшаб рифейнинг охирида
Транссахроиқабир тизимлари ривожланишининг якунловчи фазасига
кирган.
Ғарбда, Ғарбий Африка континентининг бошқа
томонида кечки
рифейда Мавритан -Сенегал тизими фаол ривожланган; унинг жанубий
давоми, ҳозирги Жанубий Америка ҳудудида Марказий Бразилия
тизимини ташкил этган. Бу ерда гренвил консолидациясидан кейин
деструкция такроран амалга ошган ва рифейнинг охири – венднинг
бошларида ороген босқич бошланган.
Протерозойнинг охирида (венд) платформаларнинг чўкиши
кучаяди. Бу жараёнлар дастлаб авлакогенларни қамраб
олади ва
кейинчали қўшни ҳудудларга ёйилади. Шу туфайли венд ётқизиқлари
авлакогенлардан чиқиб йирик изометрик ботиқликлар – синеклизаларда
ҳам тўпланади.
Геосинклиналларда бутун кечки протерозой давомида бир неча
бор бурмаланиш эпохалари:
Do'stlaringiz bilan baham: