82
учун «бобишка» даги резpбали тешикдан фойдаланилади. Ўлчаш
асбобининг шарли чети текширилаётган «сухарик» нинг ишчи юзаси
билан
тўқнаштирилади.
Ўлчаш
бирикмасининг
айлантириш
натижасида ўлчаш асбобининг шари назорат қилинаётган ишчи юза
бўйича сирпанади натижада индикатор
юзанинг базавий тешикка
нисбатан перпендикулярлигини кўрсатади.
Ўрганилган материални мустахкамлаш учун саволлар.
1.
Илгакларни қандай турлари бор?
2.
Илгакларни турларига мос равишда хизмат вазифаларини
гапириб беринг?
3.
Илгаклар қайси материаллардан тайёрланади.
4.
Илгаклар учун хомашё тайёлаш усулларини гапириб
беринг.
5.
Илгакларга механик ишлов бериш кетма-кетлиги қай
тарзда бўлади?
6.
Илгакларни наэорат қилиш усулларини санаб беринг?
83
11-БОБ
ШАТУНЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
11.1. Шатунларни хизмат вазифаларии, тайёрлаш бўйича
техник талаблар қўлланиладиган материаллар ва хом-ашё
турлари
Шатунлар
кривошип-шатун механизмларининг узатиш
элементи вазифасини бажаради, масалан,
цилиндр-поршенли
машиналарида. Шатунлар поршен билан тирсакли вални бирлаштириб
илгариланма-қайтма харакатни айланма харакатга ўтказиш учун
хизмат қилади ёки бўлмаса харакатни аксинчасига ўзгартиради (11.1-
расм).
11.1-расм. Шатуннинг тузилиши
Шатун тирсакли валнинг шатун бўйини билан бирикадиган
кривошип ва поршен билан унинг бармоқ ости тешиги орқали
бирикадиган поршен каллакларидан иборат бўлади. Кривошип ва
поршени каллакларини бириктирувчи қисм
шатуннинг стержени деб
юритилади. Аксарият шатунларда унинг кривошип каллаги тирсакли
вал билан йиғишни осонлаштириш учун икки қисмдан иборат бўлади
ва шатуннинг ўзаги ва қопқоғидан ташкил топади. Бу ўз навбатида
(вкладиш) кўринишдаги сирпаниш подшипникларини қўллашда қулай
бўлади. поршен каллагида подшипник ўрнида бронзадан тайёрланган
втулка ишлатилади. Втулка поршен каллагида зўриниш ўтказиши
билан прессланади.
Шатунларни тайёрлашда қуйидаги талабларга риоя қилинади:
а) кривошип ва поршен каллагидаги тешиклар IT4..IT5 аниқли
квалитетда бўлиб, юза тозалиги Ra=0,63..0,16 мм бўлади. Тешикнинг
конуссимонлиги ва оваллиги 0,003…0,005
мм дан ошмаслиги керак; б)
кривошип ва поршен каллаги тешикларнинг ўқлари битта текисликда
84
ётган бўлиши хамда уларнинг оғиши 100 мм узунликда 0,02..0,4 мм
чегарасида бўлиши шарт. Бу ўқларнинг ўзаро паралеллиги 100 мм
узунликда 0,02..0,04 мм чегарасида бўлади; в) кривошип каллаги
тешигининг сирт юзасини ўққа нисбатан тепиши (оғиши) 100 мм
узунликда 0,1 мм дан ошмаслиги талаб этилади; г) шатуннинг
махкамлаш (ўзак билан қопқони) тешиклари IT8…IT10 квалитет
аниқликда тайёрланади; д) шатуннинг
хар бир каллагининг массаси
бўйича оғиши 5..10 г дан ошмаслигини таoминлаш зарур.
Автомобил ва трактор двигателларининг шатунлари пўлат 40,
45Г2 ва легирланган пўлатлар 10Х2Н4ВА, 40ХНМА кабилардан
тайёрланади.
Шатунларнинг хомашёлари кетма-кет штамплаб, ўсимта
шаклидаги қириндиларни олиб ташлаш ва калибровка қилиш
натижасида олинади. Хомашё шатун ўзаги ва қопқоғи
билан бир
бутун қилиб ва алохида-алохида қилиб тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: