«Машинасозлик технологияси асослари»


Механик ишлов бериш технологик жараёнларининг



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

11.2. Механик ишлов бериш технологик жараёнларининг 
кетма-кетлиги ва бажарилиш тартиби 
 
 
Шатун ўзаги ва қопқоғи бир бутун қилиб штампланган бўлса, 
механик ишлов бериш кетма-кетлиги қуйидагича бўлади: 
-
шатуннинг ён томонидаги махкамлаш болтлари ости ва 
сирт юзаларига хамда технологик юзаларига ишлов бериш; 
-
кривошип ва поршен каллакларидаги тешикларга 
дастлабки ишлов бериш: 
-
шатун қопқоғини қирқиб олиш билан бирга гайка ва болт 
ости юзаларига ишлов бериш; 
-
махкамлаш болтлари ости тешикларга ишлов бериш; 
-
шатун ўзаги ва қопқоғини йиғиш; 
-
кривошип ва поршен каллакларидаги тешикларга тоза 
ишлов бериш ва бронза втулкасини ўрнатиш (пресслаш); 
-
кривошип каллагида вкладишларни ўрнатиш учун қулф 
уяларини (халқасимон ариқчаларини) тайёрлаш; 
-
кривошип ва шатун каллакларидаги тешикларга якунловчи 
ишлов бериш; 
-
шатунни массаси бўйича созлаш. 
Шатун ўзаги ва қопқоғи алохида штампланган холда уларга 
дастлаб алохида-алохида ишлов берилади. Махкамлаш болтлари учун 
тешиклар очилгандан сўнг биргаликда ишлов берилади. 


85 
Бир бутун ва алохида штампланган шатунларни хар икки 
каллакларининг сир юзаларига фрезерлаш сидириш ва жилвирлаш 
дастгохларида ишлов берилади. Хар икки каллакнинг сирт юзалари 
вертикал фрезерлаш дастгохларида шатунни текис юзаси бўйича ва 
призмаларга ўрнатиб призмалар ёрдамида махкамланади. Хар икки 
томондан бир вақтда ишлов бериш учун икки ўринли мосламалардан 
фойдаланилади. Бунда детал қайта ўрнатилади (180
0
га бурилади). 
Ялпи ишлаб чиқариш шароитида кўп шпинделли икки томондан 
ишлов бера олдиган бўйлама ёки карусел фрезерлаш дастгохлари 
қўлланилади. 
Кейинги амалда шатуннинг махкамалаш болти ўрнатилган 
юзани ён томонларига технологик, ўрнатиш юзаси сифатида ишлов 
берилади. Бунинг учун шатун стержен ва поршен каллаги бўйича 
ўрнатилади. Механик ишлов бериш горизонтал фрезерлаш дастгохида 
икки томонлама кесиб ишлайдиган фрезерлардан фойдаланган холда 
бажарилади. 
Каллакларнинг сирт юзаларини сидириб ишлаш бир ёки икки 
холатли сидириш дастгохларида олиб борилади. Ўрнатиш юзаларига 
хам ташқи юзаларга ишлов бериш учун тайёрланган сидиргичлар 
йиғмасдан фойдаланиб бошқа юзаларга қўшиб ишлов берилади (11.4-
расм). 
Сирт 
юзаларни 
жилвирлаш 
учун 
ясси 
жилвирлаш 
дастгохларида сегмент кўринишида сирт жилвирлаш абразив 
тошларидан фойдаланган холда амалга оширилади. Бунинг учун 
ишлов берилаётган шатунлар столнинг айлана юзаси бўйича кетма-кет 
ўрнатилади ва уларни холати 180 га ўзгартирилиб тузилади яoни 
оғдариб қўйилади. Бу холда бир неча шатунга тўхтов ишлов берилади. 
Кривошип ва поршен каллакларидаги тешикларга дастлаб 
ишлов бериш кўп шпинделли кўп холатли (холати) дастгохларида бир 
вақтда ишлов берилади (11.3-расм). Тешикларга кетма-кет хам ишлов 
берса бўлади. Бунинг учун холатлар бўйича қайси тешикка қачон 
ишлов бериш бўлиб чиқилади. Агарда тешиклар штамплашда хосил 
қилинган бўлса улар зенкерланади ва сидирилади ёки йўниб 
кенгайтирилади. Йўниб кенгайтиришда халқасимон ариқча хам хосил 
қилинади. Штамплашда тешиклар хосил қилинмаган бўлса улар аввал 
пармаланади. Алохида тайёрланган шатунни кривошип каллагидаги 
тешик одатда сидирилади (11.4.-расм). Бир бутун тайёрланган хом-
ашёда шатуннинг кривошип каллагидаги тешик зенкерларнинг 
марказларини 2..3 м га силжитиб икки марта зенкерланади. Бу 


86 
қопқони кесиб олишда керак бўладиган ортиқча қўйимни 
таoминлайди. Кейинчалик қопқоқ билан узоқ йиғилади хам ўрнатиш 
юзалари ва танаси бўйича ўрнатиб махкамланади. Шундан сўнг тешик 
икки марта зенкерланиб йўниб кенгайтирилади ва фаска очилади. 
Бир бутун тайёрланган хом-ашёда шатун қопқоқларини қирқиб 
олишда болт ва гайка ости юзалар хам фрезерланади (11.2.-расм). 
11.2-расм. Шатун қопқоғини қирқиб олиш хамда болт ва гайка ости 
юзаларини фрезерлаш 
Шатуннинг махкамлаш болти тешикларини хосил қилишда 
хом-ашё турига эoтибор берилади. Бир бутун тайёрланган шатунларда 
бу тешиклар бирикиш юзаси фрезерлангандан яoни қопқоқ ўзакда 
қирқиб олингандан сўнг, алохида-алохида тайёрланганларида эса 
бирикиш текислигига ишлов берилгандан сўнг очилади. Бу 
тешикларга якунловчи ишлов бериш қопқоқ ва ўзакни бириктирган 
холда бажарилади. Тешиклар пармаланади, зенкерланади ва 
разветкаланади. Ялпи ишлаб чиқариш шароитида қопқоқ ва ўлакдаги 
тешикларни бир вақтида тайёрлаш учун кўп шпиндели кўп холатли 
дастгохлардан фойдаланилади (11.5-расм).
Шатуннинг қопқоқ ва ўзак қисмларини йиғишда штифт 
ролини бажарувчи текис цилиндрик қисмга эга бўлган болтлар 
прессланади ва шпинделсиз тождор гайкалар ёрдамида махкамланади.


87 
1-ъолат
2-ъолат
3-ъолат
4-ъо-
лат
2-ъолат
3-ъолат
4-ъолат
11.3-расм. Шатун каллакларидаги тешикларга ишлов бериш:
а) поршен каллагидаги тешикка тўрт холатли олти шпинделли 
вертикал пармалаш ярим автоматида; б) қопқоқ билан йиғилгандан 
сўнг кривошин каллагидаги тешикка тўрт холатли олти шпинделли 
вертикал пармалаб-йўниб кенгайтириш дастгохида 


88 
Шатуннинг поршен каллагига бронзадан тайёрланган втулка 
прессланади. Кейинчалик бу втулка роликни асбоб ёрдамида 
кенгайтирилади. Ролик ёрдамида кенгайтирилган втулка тешикдаги 
сегментсимон ариқчани тўлдиради. Бу ўз навбатида втулкани ўқ 
бўйича силжишдан сақлайди. Шундан сўнг тешик йўниб 
кенгайтирилади, разветкаланади ёки хон каллаги ёрдамида ишланади. 
Йўниб кенгайтириш бир ёки кўп шпинделли олмосли кўниб 
кенгайтириш дастгохларда бажарилади. Кривошип каллагидаги тешик 
юқорида айтиб ўтилгандай қопқоқ билан йиғилгандан сўнг ишланади. 
Тоза ишлов берилгандан сўнг қопқоқ ажратиб олинади. Қопқоқ 
ўзакдан бирикиш текислигига чиқувчи уячалар сегментсимон 
ариқчалар фрезерланади. Вкладишларни штамплаб ўрнатилганда бу 
уячалар шатунни иш жараёнида вкладишларни айланиб кетишидан 
сақлайди. Шундан сўнг қопқоқ ўз ўзаги билан йиғилади, чунки шатун 
қопқоғи ва ўзаги бошқа шатунникига тўғри келмайди.
11.4-расм. Шатун қопқоғини сидиргичлар йиғмаси ёрдамида сидириш 
схемаси 
Кривошип ва поршен каллаклардаги тешикларга якунловчи 
ишлов бериш вертикал хонинглаш дастгохларида олиб борилади. 
Хонинглаш жараёни олмосли қайроқ тош ёки керамик боғловчили 
майда донали кўк кремний карбидидан тайёрланган қайроқ тош 
ёрдамида амалга оширилади. Хоннинг бир вақтдаги айланма ва 
илгариланма қайтма харакати натижасида абразив доналаб бир-бири 
билан тартибсиз кесишувчи винтсимон из қолдиради. Бунда юзалар 
юқори тозаликка эга бўлиб ейилишга чидамли бўлади.


89 
1-ъолат
2-ъолат
3-ъолат
4-ъолат
5-ъолат
11.5-расм. Шатун қопқоғи ва ўзагидаги махкамлаш болтлари ости 
тешикларига ишлов бериш 


90 
Шатунларни массаси бўйича созлашда уларни оғирлигини 
аниқлаб етти гурухга бўлинади. Хар бир гурухда шатунлар массаси 
бўйича 5…102 фарқ қилгунга қадар созланади. Шатун массаси бўйича 
мувозанатда бўлиши учун шатун берилган оғирликка эга бўлиш ва 
оғирлик маркази белгиланган координаталарда жойлашиши керак. 
Шатуннинг кривошип ва поршен каллакларини массаси 
бўйича созлаш учун махсус дастгохлар яратилган, улар торози ва 
фрезерлар шпинделлари билан жихозланган. Тарозиларда эталон ва 
тайёрланган шатун тортиб кўрилади. Одатда тайёрланган шатун 
эталонга нисбатан оғир бўлиб тарози палласи паст холатни эгаллайди. 
Шу холда шатун махкамланади ва пастдан фреза ортиқча метанни 
олиб ташлайди. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish