«Машинасозлик технологияси асослари»


Механик ишлов бериш технологик жараёнининг



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

12.2. Механик ишлов бериш технологик жараёнининг 
кетма-кетлиги ва уни бажариш тартиби 
Тишли ғилдиракларга механик ишлов бериш технологик 
жараёнининг амалларини бажариш кетма-кетлиги ва тартиби уларни 
юқорида кўриб чиқилган турларнинг қайси бирига мослигига боғлиқ.
Бир ва иккинчи турдаги 
«втулка» кўринишидаги бир ва бир 
неча гардишли тишли ғилдиракларни тайёрлаш технологик 
жараёнининг кетма-кетлиги қуйидагича: 
-
сирт юзаларини қирқиб ишлаш ва марказий тешикка қора ва 
тоза ишлов бериш; 
-
марказий тешик бўйича ўрнатилган холда тиш очиладиган 
юзаларга ва бошқа юзаларга қора, ярим тоза ишлов бериш
-
тишларни очиш (дастлабки ва охирги марта тишларни қирқиш, 
агарда аниқлик даражаси талаб этса шевер ёрдамида ишлов 
бериш); 
-
термик ишлов бериш; 
-
қирқилган тишларга ўрнатилган холда марказий тешикка тоза 
ишлов бериш; 
-
тишларга якунловчи ишлов бериш (бу холда тишли ғилдирак 
марказий тешик бўйича ўрнатилади). 
Учинчи турга 
хос бўлган «Диск» кўринишидаги тишли 
ғилдир,акларга механик ишлов бериш кетма-кетлиги юқорида 
келтирилган холда сақланиб қолсада, марказий тешик узунлигининг 


95 
қисқалигини эoтиборга олиб асосий технологик юза вазифасини 
тишли ғилдирак гардишининг сирти бажаради. 
«Гардиш» туридаги тишли ғилдиракларда йиғиш базаси 
вазифасини поғонали марказий тешикнинг сирти ва гардишни гупчак 
билан бириктириш учун хизмат қиладиган тешиклар бажарганлиги 
учун уларга ва шу каби юзаларга ишлов бериш кетма-кетлиги 
қуйидагича бўлиши мақсадга мувофиқ: 
-
ички юза сиртини қирқиб ишлаш ва шу ўрнатишда мумкин 
бўлган барча юзаларга ишлов бериш; 
-
марказий тешик ва ички сирт юза бўйича ўрнатилган холда 
махкамлаш тешикларига ишлов бериш; 
-
тишли ғилдиракни сирт юзаси ва иккита махкамлаш 
тешиклари билан ўрнатилган холда тиш қирқиладиган 
гардишга қора ва тоза ишлов бериш: 
-
тишларга дастлабки ва охирги кесиб ишлов бериш: 
-
ички сирт юзага тоза кесиб ишлов бериш (тишлар бўйича 
ўрнатилган холда); 
-
тишларга якунловчи ишлов бериш, бу холда тишли ғилдирак 
сирт юзаси ва иккита махкамлаш тешиклари бўйича 
ўрнатилади; 
-
«Тишли вал» кўринишидаги тишли ғилдиракларга махник 
ишлов бериш жараёни валлар тайёрлаш технологиясига мос 
келади ва қуйидаги тартибда бўлади; 
-
сирт юзаларига кесиб ишлов бериш ва марказий тешикларни 
очиш; 
-
ташқи айланиш юзаларига қора ва тоза ишлов бериш
-
тишли ғилдиракларда мавжуд тешиклар, шлицали юзалар, 
шпонка уялари, резбали юзаларга ишлов бериш; 
-
тишларни очиш; 
-
термик ишлов бериш;
-
юқори аниқликка эга бўлган поғоналар якунловчи ишлов 
бериш: 
-
тиш юзаларига ишлов бериш. 
Цилиндрик юзаларга механик ишлов бериш жараёнлари 
токарлик гурухидаги дастгохларда олиб борилади. Ишлаб чиқариш 
турига мос холда универсал токарлик – винт қирқиш (донали ва майда 
серияли ишлаб чиқариш), токарлик револвер ва кўп кескичли 
дастгохлар (серияли ишлаб чиқариш), кўп шпинделли токарли ярим 


96 
автоматлар (кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш), шароити 
қўлланилади. 
Тишли ғилдиракларга токарлик-револвер дастгохларида ишлов 
бериш ишлов бериш жараёнининг технологик созлаш эскизлари 12.2-
расмда кўрсатилган. Расмлар рақамлар билан револвер каллагининг 
холатлари 
бўйича 
керакли 
ўлчамга 
бўйлама 
йўналишида 
харакатланувчи кесувчи асбобларни созлаш кўрсатилган.
Кўндаланг йўналишдаги А ва Б созлашлар сирт юзаларини 
қирқиш ва фаска очиш учун ишлатилади. Ариқларни очиш учун 
кўндаланг суппортга қўлда харакат берилади (поз.4). 12.2-расмда 
тишли ғилдиракга механик ишлов беришнинг биринчи амалси 
келтирилган. Бу амалда марказий тешикга қора ва тоза (поз.3,5,6) 
хамда мумкин бўлган бошқа юзаларга механик ишлов берилади. 
12.2-расм. Токарлик револвер дастгохида тишли ғилдиракка механик 
ишлов бериш 
Бир шпинделли кўп кескичли токарлик ярим автоматида 
тишли ғилдиракка йўниб ишлов бериш технологик созлашлари 12.3-


97 
расмда кўрсатилган. Бу технологик жараённинг иккинчи босқич 
амалси, чунки тишли ғилдирак ишлов берилган марказий тешик 
бўйича ўрнатилади. Кескичли токарлик ярим автомати олдинги 
бўйлама ва кетинги кўндаланг суппортларга эга. Бўйлама ва кўндаланг 
суппортларда кескичларни ўзаро биргаликда харакат қилиш 
ғилдиракни барча ташқи юзаларига ишлов бериш имкониятини 
яратади. 
12.3-расм. Бир шпинделли кўп кескичли токарлик ярим автоматида 
тишли ғилдиракка механик ишлов бериш 
Тишли 
ғилдиракларга 
токарлик 
ишлов 
бериш 
иш 
унумдорлигини 
ошириш 
мақсадида 
кўп 
шпинделли 
ярим 
автоматлардан фойдаланилади. Бу дастгохларда хар бир холат учун 
ўзининг 
кесувчи 
асбоблари 
технологик 
созланган 
бўлади. 
Холатлардан бири хомашёни ўрнатиш (тайёр Деталнинг олиш) учун 
хизмат қилади. Хар бир холатда механик ишлов беришни бир вақтда 
олиб борилиши ва холатлардан фақат ўрнатиш учун хизмат қилиши 
ёрдамчи вақтни асосий ишлов бериш вақти билан қоплаш 
имкониятини беради. Дастгох столининг айланма харакати туфайли 
хомашё холатлари бирин-кетин ўтади. Худди шундай дастгохларда 
тишли ғилдиракка механик ишлов бериш технологик жараённинг 
дастлабки даври 12.4-расмда келтирилган.


98 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish