«Машинасозлик технологияси асослари»


Донали ва кичик серияли ишлаб-чиқариш



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

Донали ва кичик серияли ишлаб-чиқариш 
шароитида ташқи 
юзаларга қора ва ярим тоза ишлов бериш шпинделни поғоналарини 
токарлик дастгохларида бирин-кейин йўниш билан амалга оширилади. 


72 
Ўрта ва кўп серияли ишлаб-чиқариш шароитида токарлик-
гидрокопирлаш дастгохлари кенг қўлланилади. Бу шароитда 
шпинлделга 4 марта-чапдан, ўнгдан ва қора хамда ярим тоза ишлов 
бериш кўринишида амалга оширилади. Бундан ташқари, токарлик-
гидрокопирлаш дастгохининг кўндаланг суппортларидаги кесувчи 
асбоблар шпинделдаги ариқчаларни очиш, фаскаларни олиш, 
сиртлани йўниш ва шу каби ишлов бериш турларини бажаради (9.5-
расм). Сўнг шпинделни олд ва орқа конус тешиги вертикал пармалаш 
датгохида аввал поғонали кейин эса конус шаклидаги зенкерлар 
ёрдамида кетма-кет зенкерланади. Кейинчалик хар икки конус 
тешиклари токарлик дастгохларида йўниб кенгайтирилади ва сирт 
юзалари хам йўнилади. Орқа конус тешиги шпинделга кейинги ишлов 
бериш жараёнида технологик юза вазифасини бажаради ва икки 
конуссимон пробкага ёки иккита конуссимон асосга (оправкага) 
ўрнатилади, бу ўрнатиш элементларида марказий тешиклар очилган 
бўлади. 
9.5-расм. Токарлик-гидрокопирлаш дастгохларида шпиндел 
поғоналарига ишлов бериш жараёни. 
Термик ишлов беришдан сўнг хар икки конус токарлик 
дастгохларида ярим тоза ишланади, бу ўз навбатида тешикларни 
тайёрлашдаги хатоликларни камайтириди. Сўнгра олд конус 
тешигидан ўрнатиш юзаси сифатида фойдаланиб, фланецдаги 


73 
тешиклар пармаланади. Пармалаш радиал-пармалаш дастгохида 
(накладной) қопланувчи кондукторлардан фойдаланиб бажарилади. 
9.6-расм. Бўйлама йўналишда очиқ тешикларга эга бўлган шпиндел 
учун икки конусли асос (оправка). 
Шпинделни ташқи айланиш юзаларига тоза ишлов бериш 
юқори аниқликдаги токарлик дастгохларида бажарилади. Шпиндел 
хар икки конус тешиклари бўйича ўрнатилади (9.6.-расм): термик 
ишлов берилган шпиндел поғоналарини йўниш Т30К10 қаттиқ 
қотишмасидан ёки юқори қаттиқликдаги синтетик материаллардан 
тайёрланган (тексони, кубонит ва бошқа) пластинкали кескичдан 
фойдаланиб амалга оширилади. 
Шпиндел поғоначалари резpбаларни очишда токарлик винт 
қирқиш дастгохларидан фойдаланилади. Бунинг учун резpба очиш 
кескичлари ёрдамида бир неча марта қора ишланиб кейин 2-3 марта 
тоза ўтиш бажарилади. Кўп серияли ишлаб-чиқаришда бу амални бир 
неча ўлчамли резpба фрезерлаш асбобидан фойдаланиб резpба 
фрезерлаш дастгохларида бажарилади. Резpба фрезерлаш Деталнинг 
1,2 айланишида бажарилади (0,2 айланиш радиал йўналишдаги 
узатишда фрезани тўла кесиш чуқурлигига кириши). 
Шпонка уялари, шлицали юзаларни фрезерлаш шпинделни 
конус тешиклари бўйича ўрнатилган холда бажарилади (9.6-расм), 
чунки бу усул уларни шпиндел ўқига паралеллигини таoминлайди. 
Шпонка уялари шпонка фрезерлаш асбобларидан фойдаланиб 
вертикал фрезерлаш дастгохлари (донали ва кичик серияли ишлаб-
чиқариш) 
ва 
шпонка 
фрезерлаш 
дастгохларида 
маятник 
кўринишидаги узатишлар ёрдамида (ўрта ва кўп серияли ишлаб-
чиқариш) амалга оширилади. Худди шу ишни горизонтал-фрезерлаш 
дастгохларида шаклдор дисксимон фреза ёрдамида (копирлаш усули) 
ва иккита ўтувчи хамда битта радиусли фреза ёрдамида бажариш 
мумкин. Кўп серияли ишлаб-чиқаришда шлицаларни сидириш ёки 
шлица рандалаш усулларидан хам фойдаланилади. Шлицали юзалар 


74 
жилвирланади. Бу жараён шлицали юзаларни уларнинг ички ёки 
ташқи диаметри ёки шлицани ён юзалари бўйича марказланганда хам 
қўлланилади. 
Шпинделларни цилиндрик таянч юзалари конус тешикларига 
ўрнатилган асосларни (оправка) марказлари бўйича ўрнатилган холда 
айланма-жилвирлаш дастгохларида бажарилади. Конуссимон таянч 
юзалар, фланецни сирт юзалари (9.2-расм) сирт жилвирлаш 
дастгохларида жилвир тошини тўғриланган сирти билан жилвирлаш 
бабкасини маoлум бурчакка буриб амалга оширилади. 
Шпинделни олд конус тешиги фланец томонидан ички 
юзаларни жилвирлаш дастгохида жилвирлаш бабкасини маoлум 
бурчакка буриб амалга оширилади (9.7-расм). 
Прецизион дастгохларни шпинделларини тайёрлашни ўзига 
хос томонлари қуйидагилардан иборат. 
1.
Қолдиқ ички кучларни камайтириш учун шпинделга дағал ишлов 
берилганданг сўнг термик ишлов бериш йўли билан 
нормаллаштиради ва кейинги механик ишлов бериш даврида 1-2 
марта сунpний равишда эскиртирилади. 
2.
Таянч поғоналари ва олд конус тешигининг тозалигини Ra 0,08-
0,04 мкм га етказиш мақсадида бу юзалар 3-4 марта 
жилвирланади 
кейинчалик 
супперфинишланади 
ёки 
притиркаланади. 
3.
Шпиндел албатта динамик мувозанатланади. 
4.
Олд конус тешигини якунловчи жилвирлаш шпиндел дастгохига 
йиғилгандан сўнг кўчма ички юзаларни жилвирлаш қурилмасидан 
фойдаланган холда бажарилади. 
9.7-расм. Шпинделни конус тешигини ички юзаларини жилвирлаш 
дастгохида ишлов бериш жараёни: 1-ўрнатиш халқаси; 2- поводокли 
қурилма. 


75 
9.1-жадвалда мисол тариқасида токарлик дастгохи шпинделига 
ишлов бериш технологик маршрутини келтирамиз (ишчи чизма 9.2-
расмда келтирилган). 
9.1-жадвал 
Токарлик дастгохи шпинделига ишлов бериш технологик маршрути 
Амал № 
Амал 
Дастгох 
005 
Торецларни фрезерлаш ва марказлаш 
Фрезерлаш-марказлаш 
дастгохи 
010 
015 
Учидан фланецгача бўлган ташқи юзаларни 
қора ва ярим тоза йўниш 
Токарлик-
гидрокопировал 
дастгохи 
020 
Шпиндел каллак қисмини йўниш 
Токарлик универсал 
дастгох 
025 
Ўқ бўйича жойлашган тешикни пармалаш 
Бир ёки икки шпинделли 
чуқур пармалаш 
дастгохи 
030 
Фланец томонидан конусли тешикни 
зенкерлаш (конусли зенкер билан) 
Вертикал пармалаш 
дастгохи 
035 
Олд ва орқа конусли тешикларни бошланғич 
кенгайтириш ва торецларни йўниш 
Токарлик универсал 
дастгох 
040 
Бўйинларни юқори частотали ток ёрдамида 
тоблаш ва бўшатиш 
Юқори частотали токли 
қурилма 
045 
Олд ва орқа конусли тешикларни якуний 
кенгайтириш 
Токарлик универсал 
дастгох 
050 
Фланецдаги тешикларни пармалаш ва резба 
кесиш 
Вертикал пармалаш 
дастгохи 
055 
Ташқи юзаларни якуний йўниш 
Токарлик-
гидрокопировал 
дастгохи 
060 
Гайка ости резбасини кесиш 
Токарлик винт қирқар 
дастгохи 
065 
Шпонка чуқурчаларини фрезерлаш 
Шпонка-фрезерлаш 
дастгохи 
070 
Шлицаларни фрезерлаш 
Шлица-фрезерлаш 
дастгохи 
075 
Иккита тўхтаткич ости тешигини пармалаш 
Вертикал пармалаш 
дастгохи 
080 
Цилиндрик бўйинларни жилвирлаш 
Айланма жилвирлаш 
дастгохи 
085 
Конуссимон таянч бўйинларни жилвирлаш 
Айланма жилвирлаш 
дастгохи 
090 
Патрон ости конуси ва фланец торецини 
жилвирлаш 
Айланма жилвирлаш 
дастгохи 
095 
Олд конусли тешикни тоза жилвирлаш 
Ички жилвирлаш 
дастгохи 
100 
Шпинделни назорат қилиш 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish