|
Алохида умуртқаларнинг тузилиши
|
bet | 4/8 | Sana | 28.02.2022 | Hajmi | 3,28 Mb. | | #474782 |
| Bog'liq 1 маш Умумий остеология. Скелет (1)
Алохида умуртқаларнинг тузилиши.
Биринчи бўйин умуртқаси – atlas
Бўйин умуртқалари 7 та бўлиб, уларнинг 1 ва 2 лари бошқалардан фарқланади. Биринчи бўйин умуртқаси (расм 4) atlas да умуртқа танаси, қиррали ўсимталар ва бўғим ўсимталари бўлмайди.
Биринчи бўйин умуртқаси халқасимон шаклда бўлиб, олдинги равоқ arcus anterior ва орқа равоқ arcus posterior лардан, уларнинг ён сохасида эса massae laterales қисмларидан ташкил топади. Олдинги ёйнинг ташқи юзасида олдинги бўртиқ tuberculum anterius, ички юзасида эса чуқурча fovea dentis хосил бўлади. Орқа ёйнинг ташқи юзасида орқа бўртиқ tuberculum posterius хосил бўлади. Биринчи умуртқанинг устки юзасида калланинг энса суяги билан бирлашиши учун - юқориги бўғим чуқурчаси fovea articularis superior, пастки юзасида эса 2-нчи бўйин умуртқаси билан бирлашиш учун остки бўғим чуқурчаси fovea articularis inferior бўлади. Юқори чуқурчадаги бўғим юзаси- facies articularis superior, остки чуқурчадаги бўғим юзаси- facies articularis inferior дейилади. Орқа равоқнинг устки юзасида умуртқа артериясининг эгати – sulcus arteriae vertebralis бўлади. Биринчи умуртқанинг икки ёнида жойлашган ўсимта processus costatransversalis дейилиб, бу ўсимта ичида тешик voramen transversarium бўлади.
Иккинчи бўйин умуртқаси - axis
Иккинчи бўйин умуртқаси - axis тишсимон ўсимтаси dens нинг мавжудлиги билан фарқланади. Бу ўсимтанинг олдинги юзасида олдинги бўғим юзаси facies articularis anterior, орқа юзасида эса орқа бўғим юзаси facies articularis posterior бўлади. Тишсимон ўсимтани умуртқа танасига ўтиш сохасини бўйинча collum dentis, учига эса apex dentis дейилади.
Бу умуртқанинг устки юзасида I бўйин умуртқаси билан бирикадиган устки бўғим юзаси facies articularis superior бўлади. II бўйин умуртқасида бошқа бўйин умуртқаларига хос бўлган қуйидаги хосилалар бўлади: умуртқа танаси corpus vertebrae, қиррали ўсимтаси processus spinosus, умуртқа ёйи arcus vertebrae, кўндаланг ўсимтаси processus costotransversarius, бу ўсимтадаги тешик foramen transversarium, остки бўғим ўсимтаси processus articularis inferior, бу ўсимтадаги бўғим юзаси facies articularis inferior.
3-7 чи бўйин умуртқалари - vertebrae cervicalis
3-7 чи бўйин умуртқалари vertebrae cervicalis да қуйидаги хосилалар бўлади: танаси corpus vertebrae; ёйи arcus vertebrae; уларнинг орасидаги тешик foramen vertebrale; учи иккига ажраган қиррали ўсимтаси processus spinosus; юқориги бўғим ўсимтаси processus articularis superior; бу ўсимтадаги юқориги бўғим юзаси facies articularis superior; остки бўғим ўсимтаси processus articularis inferior; бу ўсимтадаги пастки бўғим юзаси facies articularis inferior; кўндаланг ўсимта processus transversus; бу ўсимтадаги тешик foramen transversarium; кўндаланг ўсимтанинг учида жойлашган олдинги думбоқча tuberculum anterius ва орқа думбоқча tuberculum posterius бўлади.
VI бўйин умуртқасида олдинги думбоқча яхши ривожланган бўлиб, уйқу думбоқчаси tuberculum caroticum дейилади (чунки бу сохага уйқу артериясини босиб, унинг тармоқларидан чиқаётган қонни тўхтатиш мумкин). VI ва VII бўйин умуртқаларидан бошқа хамма бўйин умуртқаларининг қиррали ўсимталарининг учи иккига ажралган бўлади. VII бўйин умуртқасининг қиррали ўсимтаси яхши ривожланган бўлганлигидан тери остидан чиқиб туради. Қолган бўйин умуртқаларининг қиррали ўсимталари тери орқали сезилмайди. Шу сабабдан, тери орқали саналганда биринчи умуртқа VII бўйин умуртқасига тўғри келганидан - бу умуртқани чиқиб турувчи vertebra prominens дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|