Думғаза умуртқалари - vertebrae sacrales
Думғаза умуртқалари - vertebrae sacrales - ўсмирлик давридаёқ ўзаро қўшилиб, думғаза суяги os sacrum ни хосил этади. (расм 8) Думғаза суяги учбурчак шаклида бўлиб, унинг юқори қисмида асоси basis ossis sacri, пастки қисмида учи apex ossis sacri, ён тарафдаги қанотлар ala ossis socri дейилади. Бу суякнинг олдинги юзаси чаноқ бўшлиғини хосил этишда қатнашганлигидан facies pelvina дейилади. Бу юзада умуртқа таналарининг бирикишидан кўндаланг излар lineae transversae хосил бўлади. Шу юзада тешиклар foramina sacralia pelvina кўринади. Думғаза суягининг орқа юзасида умуртқалар қиррали ўсимталарининг қўшилишидан - ўрта қирра crista sacralis mediana, кўндаланг ўсимталарнинг бирикишидан ён қирра crista sacralis lateralis ва уларнинг орасида эса бўғим ўсимталарининг бирикишидан оралиқ қирра crista sacralis intermedia хосил бўлади. Думғаза суягининг юқори қисмида 5-нчи бел умуртқаси билан бирлашадиган юқори бўғим ўсимтаси processus articularis superior ва пастки учида эса дум умуртқалари билан бирлашадиган шохчалар cornu sacrale бўлади. Думғазанинг орқа юзасида тешиклар foramina sacralia dorsalis бўлади. Икки ён pars lateralis тарафида эса чаноқ суяклари билан бирлашадиган қулоқсимон юза facies auricularis бўлиб, шу соханинг юқори қисмида дўнглик tuberositas sacralis бўлади. Думғаза суягининг ичида canalis sacralis бўшлиғи бўлиб, пастки учидаги каналдан чиқиш тешигига hiatus sacralis дейилади.
Дум умуртқалари - vertebrae coccygeae
Дум умуртқалари - vertebrae coccygeae - 3-дан 6-тагача булиб, катта ёшдаги одамларда ўзаро қўшилиб, дум суягини os cocсygis хосил этади. Биринчи дум умуртқаси сохасида кўндаланг ўсимталар processus transversi сақланиб қолади. Шу сохада юқори бўғим ўсимтаси бўлиб - cornua coccyges дейилади. Қолган сохаларда кўндаланг ва бўғим ўсимталари учрамайди.
Умуртқа поғанаси сохасида эгриликлар мавжуд. Кўкрак ва думғаза умуртқалари сохасидаги эгриликлар орқа тарафга қараган бўлиб кифоз-kyphosis деб номланади. Буйин ва бел сохаларидаги эгриликлар олдинги тарафга йуналиб лордоз - lordosis деб аталади.Янги туғилган чақалоқларда бу эгриликлар бўлмайди ва умуртқа поғанаси тўғри чизиқ бўйлаб ўзаро қўшилиб туради. Чақалоқларнинг бошини тик ушлай олиш даврида бўйин лардози хосил бўлади. Болаларнинг тикка туриши ва юришга ўтиши даврида бел лардози хосил бўлади.Умуртқа поғанасидаги эгриликлар юриш, сакраш жараёнида енгил харакатни таъминлаб беради.
Баъзи пайтларда ён тарафга хам эгриликлар хосил бўлиши мумкун ва бундай холатга скалиоз - skoliosis деб аталади. Бу холат узоқ муддат ўтириб қолиш, бир томонга қийшайиб ёзиш, иш бажариш натижасида хосил булиши мумкун (мактаб ёшидагиларнинг скалиози деб аталади). Кўпинча скалиоз холати ўнг тарафга, баъзан чап тарафга йўналган бўлади.
Қариялик даврида лордоз ва кифоз холатлари йуқолади, чунки бу даврда умуртқалар танаси орасидаги эластик халқалар юпқалашади, умуртқа поғанаси қисқаради, умуртқа поғанаси олдинга букилади ва кўкрак сохасида орқа тарафга йуналган букилма (қариялардаги букирлик холати) хосил бўлади. Бутун умр давомида суяклар ўсиб боради, улар ўзларининг хозирги холатига жинсий балоғат даврнинг охирида етадилар. Бу 20-25 ёш даврига тўғри келади.Лекин бу процессга географик зоналар, экономик шароитлар ва генетик факторларнинг хам таъсири бўлади.Буларни ультразвук, рентгенограмма,МРТ ёрдамида аниқлаш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |