Ж
6. Таълим воситалари
амоавий, гуруҳларда ишлаш («Биргаликда ўқиймиз», «Ўйланг-Жуфтликда ишланг-Фикр алмашинг»), якка тартибли
Скелет, алохида умуртқалар, доска-стенд, флипчарт, видеофильмлар, ёзув тахтаси, модел, муляжлар, график, диаграммлар, чизма, схема, эслатма, назорат варағи, матнлар, назорат саволлари, тестлар, вазиятли масалалар
г
7. Таълим бериш шароити
Мотивация
уруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган ўқув хоналари Юрак ва перикард моделлари, муляжлари, планшетлари.
Б
Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар
у мавзу шифокорлик амалиётида керак булганлиги, ҳамда тана суяклари, умуртқа поғонаси, умуртқанинг анатомик тузилишини ва уларнинг бир-биридан фарқини билиши кейинчалик клиник фанларни ўзлаштириш учун чуқур асос хисобланади, талабаларни қизиқтириш, амалий кўникмаларни эгаллашда зарурий билимлар хажмини кенгайтириш. Олинган теоретик билимлар талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради ва бу мавзуни яхши ўзлаштирмай туриб яхши шифокор бўлиш мумкин эмас.
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг бошланғич билим даражаларига асосланади. Дарс давомида олган билимлари гистология, физиология, умумий хирургия, ички касалликлар , травматология фанларини ўзлаштиришда керак бўлади.
Назарий қисм:
Сolumna vertebralis - умуртқа поғанаси
Тана скелети умуртқа поғанаси – columna vertebralis хамда кўкрак қафаси суякларидан compages tharacis (thorax- BNA) ташкил топади.
Тана скелети суяклари ўрта эмбрионал парда – мезодермадан тараққий этади.
Мезодерма уч қисмга ажралади – дерматом (тери ости қавати тараққий этади), миотом, (мушаклар тараққий этади), склеротом (суяклар тараққий этади). Мезодерманинг ички-олдинги (медиовентрал) тарафида жойлашган склеротом – сегментлардан (бўлаклардан) тузилган бўлиб, умуртқаларнинг тараққиётини таъминлайди. Бошланғич пайтидаги қўшувчи тўқима тоғайлар билан алмашиниб, уларда суякланиш нуқталари хосил бўлади.
Хар бир умуртқанинг хосил бўлишида икки тарафдаги склеротомнинг ўрта қисмлари иштирок этади. Суякланиш жараёнида, умуртқаларнинг таналари орасидаги тоғай моддалар сақланиб қолади. Умуртқаларнинг тузилиши филогенетик тараққиёт босқичларида ўзгариб боради. Сувда яшовчиларда (балиқларда), хар бир умуртқаларнинг тана ва дум қисмлари тафовут этилади.
Қуриқликда яшашга ўтилиши билан (амфибияларда) аввало бўйин қисмидаги қовурғалар йўқолиб, бўйин умуртқаларида қовурға қолдиқлари кўндаланг ўсимталар билан бирлашиб кетади. Қовурғаларнинг фақат кўкрак сохасида сақланиб қолинишига кўкрак қафасидаги аъзоларнинг (ўпкаларнинг) тараққий этиши таъсир кўрсатади. Қўлнинг хосил бўлиши эса, тўш суяги, елка камари суякларини хосил бўлишини таъминлади.
Оёқнинг такомил этиши, чаноқ суякларининг хосил бўлиши натижасида, думғаза умуртқаларининг қўшилиб кетишини тақозо этади.
Умуртқа турларининг миқдори турлича бўлади. Буйин умуртқаларининг миқдори қуруқликда яшовчиларда 7 та бўлиб, бу миқдор бўйин узунлигига боғлиқ эмас. Калта бўйинли каламушларда хам, узун бўйинли жирафларда хам бўйин умуртқаларининг сони еттита бўлади. Кўкрак умурқаларининг миқдори эса сақланиб қолган қовурғалар миқдорига боғлиқ бўлиб, 9 тадан 24 та гача бўлиши мумкун. Бел умуртқаларининг миқдори хам хар хил хайвонларда 2-9 гача бўлади.
Одамлрда бўйин умуртқалари 7 та, кўкрак умуртқалари 12 та, бел умуртқалари 5 та, ўзаро қўшилиб думғаза суягини хосил этувчи умуртқалар 5 та, рудемент холатида сақланиб қолган дум умуртқалари 1-4 тагача бўлади.
Баъзи холлларда XIII қовурға бўлиши мумкун. Бундай холларда кўкрак умуртқаларининг сони 13 та бўлади (I бел умуртқаси XIII кўкрак умуртқасига айланади) Баъзан эса қовурғалар сони 11 та бўлиши мумкин. Бу холда XII кўкрак умуртқасининг тузулиши бел умуртқасини эслатиб, бел умуртқаларининг сони 6 та бўлади. Баъзан 5 бел умуртқаси, думғаза умуртқалари билан қўшилиб суякланиб кетади. Бундай холда бел умуртқалари 4 та, думғаза суяги эса 6 умуртқаларнинг қўшилишидан хосил бўлади. Аксинча баъзан 1 думғаза умуртқасининг тузилиши бел умуртқасини эслатади. Натижада бел умуртқаси сони 6 та, думғаза умуртқаси эса 4 та бўлиши мумкун.
Do'stlaringiz bilan baham: |