Текширув методини аниқлаш
Диагностика қилувчи хусусият аниқлангандан сўнг, шундай фаолият
турларини танлаш лозимки, бўлар текширилаѐтган хусусият ҳақида
маълумотлар бериш имконини берсин.
Методни таҳлил қилиш
Диагностик методларни адекват ишлаб чиқиш учун эксперимент утказиш
шароитларини ва унинг натижалари таҳлилини максимал даражада
стандартлаштириш
лозим
бўлади.
Эксперимент
шартларини
стандартлаштиришга қуйидагилар киради:
Экспериментни утказиш, асосан инструкция, масалан, тестлаштириш
жараѐнини тасвири.
Маълумотларни
кайд
қилиш,
яъни
эксперимент
давомида
экспериментнинг бориши ва натижаларини протоколлаштириш ва кайд
қилиш.
Маълумотларни таҳлил қилиш, масалан, вербал маълумотларни
классификациялаш ѐки ўлчов натижаларини солиштириш.
Маълумотларни синтез қилиш, маълумки кайд қилинган дастлабки
маълумотларда факат ноаниқ психодиагностик ахборотларни олиш
мумкин. Психометрик жараѐнлар ѐрдамида уларни бирлаштириш,
гуруҳлаштириш, лозимки улар ѐрдамида психодиагностик нуктаи назарга
кўра уларни интерпретация қилиш мумкин бўлсин.
Маълумотларни интерпретацияси
Метод асосида ѐтувчи назарий концепция асосида психодиагностик
маълумотларни таҳлил қилиш ѐтади.
Методнинг сифатлилик критерийларини аниқлаш
Диагностик маълумотларнинг ишончлилиги ва сифати маълум даражада
текширув методи сифатига боғлиқ бўлади. Улар мос келувчи техник
текширув ѐрдамида аввало коррекцион статик методлар ѐрдамида
аниқланади. Методларнинг бир мунча асосий критерийлари қуйидагилар
ҳисобланади.
Методнинг объективлиги, яъни олинган маълумотлар ва уларнинг
психодиагностик интерпретацияси экспериментатордан боғлиқ эмаслиги.
Г.Вицлак қуйидагиларни ажратиб кўрсатади: тест утказишнинг
объективлиги,
таҳлилнинг
объективлиги,
олинган
маълумотлар
интерпретациясининг объективлиги. Маълумки, турли эксперименторлар
бир-биридан мустақил ҳолатда айни психологик метод билан, бир хил
экспериментал шароитда фойдаланадилар. Улар олинган натижалари
солиштирилиб методнинг объективлик коэффеценти чиқарилади. Аммо
методнинг объективлигини амалий жиҳатдан текширишда бир мунча
қийинчиликлар вужудга келади, чунки бир хил экспериментал
шароитларни вужудга келтириш жуда қийиндир.
Методнинг валидлиги- психодиагностик методнинг натижалари айни
ўрганилаѐтган объект хусусиятларига мос келишидир. Валидлик
тушунчасини ишончлилик тушунчасидан фарқини ўрганилаѐтган
тадқиқотнинг ―объекти‖ ва ―предмети‖ фарқини ажратиш билан
тушунтириш қулайдир.Ишончлилик бу жараѐннинг объектларга нисбатан
баркарорлилигидир.
Ишончлилик
ҳар
доим
ҳам
валидликни
ифодаламайди. Кўпгина психологлар шундай хатога йўл қуйишадики,
улар аввало текширишнинг маълум бир процедурасини таклиф этиб,
объектларни баркарор фарқ қила олишга бўлган унинг ишончлилиги
кўрсатилади-ю, аммо валидлик ҳақидаги масала очик колаверади. Агар
сенсор психофизикада ўрганилаѐтган сезги хусусиятлари оддий жисмоний
стимуллар билан бир хил детерминациялашгани учун валидлик даражаси
сезиларли аҳамият касб этмаса, дифференциал психометрикада валидлик
муаммосининг аҳамияти кескин ошиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |