Маъруза мазмуни


Чакка ости чуқурчаси абсцесси, чакка ости ва қанот-танглай чуқурчалари флегмонаси



Download 340,5 Kb.
bet6/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Чакка ости чуқурчаси абсцесси, чакка ости ва қанот-танглай чуқурчалари флегмонаси. Чакка ости ва қанот-танглай чуқурчалари йирингли яллиғланиш жарайнлари сабабчиси юқори ақл тишлари, камроқ – биринчи ва иккинчи юқориги катта озиқ тишлар хисобланади. Инфекция юқори жағ дўмбоғига ёндашган тўқималарга ўтади ва бу ердан чакка ости вақанот танглай чуқурчаларига тарқалиши мумкин. Чакка ости чуқурчаси яллиғланиши яна туберал анестезия вақтида қанотсимон веноз чигални гематомаси ва уни йиринглаши билан хам юзага келади. Яллиғланиш жараёни қанотсимон-пастки жағ ютқин ёни бўшлиқларидан тарқалиши натижасида хам юзага келади.
Чакка ости чуқурчаси калла суяги асосида жойлашган бўлиб, чакка сохасидан чакка ости қирраси билан чегараланади. Унинг чегаралари: юқоридан – понасимон суяк катта қаноти юзаси, ичкаридан – понасимон суяк қанотсимон ўсиғини латерал пластинкаси лунж мушагини орқа қисми, олдиндан – юқори жағ дўмбоғи, ташқаридан – пастки жағ шохи ва чакка мушаги пастки қисми. Чакка ости чўқурчаси чакка-қанотсимон бўшлиққа ёндашган бўлиб, ташқаридан лунж мушаклари пастки сохаси, ичакаридан латерал қанотсимон мушак билан чегараланган. Бу бўшлиқларда қанотсимон веноз чигаллар, юқори жағ артерияси, уни шохларини ва пастки жағ нервлари жойлашади. Орқада ва пастда чакка ости чуқурчаси латерал ва медиал қанотсимон мушаклар орасидаг и қанотсимонлараро бўшлиқ билан, юқоридан чакка соҳаси билан, орқадан ва ташқаридан – жағ орти соҳаси, пастдан ва ташқаридан – қанотсимон-пастки жағ ва ютқин ёни бўшлиқлари билан туташади.
Чакка ости чуқурчаси ичкаридан туташувчи қанот-танглай чуқурчаси жойлашади. Унинг чегаралари: олдиндан – юқори жағ танасини чакка ости юзаси; орқадан – понасимон суяк катта қаноти; пастдан – қанотсимон канал оғзи; ичкаридан – танглай суги перпендикуляр пластинкаси юқори жағ юзаси. Қанотсимон-танглай чуқурчаси клетчатка билан тўлган бўлиб, у ерда юқори жағ артерияси, юқори жағ нерви, юқори жағ нервини қаноттанглай тугуни жойлашади. Пастки кўз косаси ёриғи орқали кўз косаси билан боғланади, юмалоқ тешик орқали калла суяги бўшлиғи билан боғланади. Бу инфекцияни веноз системаси бўйлаб тарқалишига, шунингдек мия бўшлиғига тарқалишига шароит яратади.
Фарқланади:
Чакка ости чуқурчаси абсцесси, чакка ости чуқурчаси флегмонаси ва қанотсимон-танглай, чакка ости чуқурчаси флегмонаси.
Чакка ости чуқурчаси абсцессларида йиринг юқори жағ танаси чакка ости юзаси клетчаткасида ва латерал ва медиал қанотсимон мушаклар орасида жойлашади. Ўз ўзидан хосил бўлувчи оғриқлар. Оғиз очилиши чегараланиши. Юзни ташқи кўринишида ўзгариш бўлмайди. Баъзи лунж сохасида бир оз шиш сезилади. оғиз бўшлиғи вестибуляр сохаси текширилганда (лунжни ташқарига кўтарганда) юқори катта озиқ тишлар сохасида ўтув бурма шишган ва нгиперемияланган. Палпацияда инфильтрат аниқланади.
Чакка ости чуқурчаси флегмонаси оғриқ кучаяди (кўпрой ютинишда) чакка ва кўз сохаларига иррадиацияланади.
Ташқаридан текширганда чакка соҳаси пастки сохаларида ва қулоқ олди чайнов сохалари юқори соҳаларида қум соатлари шаклида яллиғланиш характиридаги шиш кузатилади, шу билан бирга кўз ости, лунж сохаларида коллатерал шиш кузатилади. Тўқималар юмшоқ, оғриқли, тери бурмага қийин иғилади, ранги ўзгармаган. Чайнов мушакларини яллиғланиш конртактураси яққол намоён бўлади. (III даражали). Оғиз бўшлиғида абсцессда кузатилган ўзгаришлар бўлади.
Чакка ости ва ва қанот танглай чуқурчалари сохаларида ривожланувчи флегмона бош оғриғи, кўз ва чакка сохаларига тарқалувчи юқори жағдаги оғриқлар билан характерланади. Лунж, чаккани пастки сохаларида, қулоқ олди чайнов сохасини юқори қисмларида шиш кузатилади. Шиш қовоқларга тарқалган бўлади. Бемор ахволи оғир, тана харорати 40ºС, қалтираш кузатилади. Шишган тўқималарни палпациясида инфильтрат аниқланадиди. чакка сохаси пастки қисмида оғриқ кузатилади. Яллиғланган томонда кўз косаси босилганда оғриқ кузатилади. Оғиз очилиши чегараланган. Оғиз весбуляр қисми юқори ўтув бурмаси қизарган, шиш пальпацияда оғриқли инфильтрат кузатилади.
Абсцессда оператив муолажа оғиз вестибуляр қисми юқори гумбазидан молярлар сохасида 2-3 см ли кесма ўтказилади. Ўтмас йўл билан шиллиқ қават ажратилиб тарновсимон зонд ёки қон тўхтатувчи қисқич ёрдамида юқорига ва ичкарига ўтилади ва шу йзл билан юқори жағ дўмбоғини айланиб ўтиб йирингли бўшлиққа ўтилади.
Чакка ости чуқурчаси флегмонасида шундай кесма ўтказилади, шу билан бирга ташқи қанотсимон мушак ажратилиб понасимон суяк қанотсимон ўсиғи латерал пластинкасига ўтилади. Чакка сохаси зарарланганда чакка мушагини олдинги қирғоғи бўйлаб кесма ўтказилади. Тери, тери ости ёғ қавати, чакка фасцияси кесилади, чакка мушаклари толалари ажратилади ва чакка суягини тангачасимон қисмига ўтилади. Букилган инструмент билан чакка ости қирраси айланиб ўтилади ва чакка ости чуқурчасига ўтилади. В.П. Иполитов и А.Т. Токстунов (1991) лар шу билан бирга оғиз ичидан вестибуляр қисми юқори гумбази орқа сохаларида кесма ўтазилишини таклиф этганлар. Ёноқ ёйи бўйлаб кесма ўтказилганда бу соха резецияланади ва пастки жағ тожсимон ўсиғи билан кесишилади, кейин ўтмас йўл билан чакка ости чуқурчасига ўтилади. Чакка ости ва қанотсимон–танглай чуқурчаси флегмонасида жағ ости сохасидан кесма ўтказилади. Пастки жағни қанотсимон ғадир будир лигидан медиал қанотсимон мушак ажратилади. кейин ўтмас йўл билан юқорига ва олдинга йўналиб юқори жағ дўмбоғи ва ва пастки жағ ўсиғи орасидаги тўқималар ажратилиб йирингли бўшлиқ очилади.
Чакка ости ва қанот-танглай чуқурчаларидан йирингли яллиғланиш жараёнларини тарқалиши: чакка, қулоқ олди чайнов сохаларига, қанотсимон-пастки жағ сохаларига ва ютқин ёни сохаларига. Чакка ости ва қанот-танглай чуқурчалари флегмонасида инфекцияни кўз косаси клетчаткасига юз веналарига тарқалиши мумкин ва натижада мия қаттиқ қаватлари синуслари тромбозига олиб келиши мумкин.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish