Маъруза мазмуни


Пастки жағга ёндашган тўқималар абсцесс ва флегмонаси



Download 340,5 Kb.
bet9/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Пастки жағга ёндашган тўқималар абсцесс ва флегмонаси.


Пастки жағ ости соҳаси (пастки жағ ости бўшлиғи) абсцесс ва флегмонаси. Пастки жағ ости соҳасидаги одонтоген яллиғланиш жараёнлари юз-жағ соҳасининг бошқа соҳаларига анисбатан кўп учрайди. Улар кўпроқ пастки кичик ва катта озиқ тишлардан яллиғланиш жараёнининг тарқалиши натижасида, камроқ – қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи, тил ости соҳаси, пастки жағ-тил тарновчаси соҳаларидан ва дахан ости учбурчагидан тарқалиши натижасида юзага келади. Инфекция тарқалишини лимфоген йўли ва жағ ости лифа тугунларини зарарланиши хамда яллиғланиш жараёнга клетчаткани қўшилишидан юзага келади.
Жағ ости соҳаси чегаралари (жағ ости учбурчаги, жағ ости бўшлиғи): юқори-ички – жағ-тилости мушаги, бўйин хусусий фасцияси варақи, орқа–пастки – икки қоринли мушак орқа қоринчаси ва бўйин хусусий фасцияси юза варағи, ташқи – пастки жағ танаси ички юзаси, олдинги пастки – икки қоринли мушак олдинги қоринчаси, бўйин хусусий фасцияси юза варағи.
Пастки жағ учбурчагида жағ ости сўлак бези, лимфа тугунлари локализацияланади, юз артерия ва веналари, юз нервини қирғоқ ва бўйин шохлари, тил ости нерви, тил нерви ва веналари ўтади. Бу ерда кўп миқдорда сийрак клетчатка жойлашган, орқа қисмига нисбатан олдинги қисмда анча кўп. [Гусев Э.П., 1969]. Клетчатка қуйидагича уч қават бўлиб жойлашади: тери ва тери ости бўйин мушаклари орасида, шу мушак билан бўйин фасцияси юза варағи орасида ва бўйин хусусий фасцияси юза варағи устида; янаям чуқурроғи жағ ости хусусий клетчатка бўшлиғи юўлиб бу ерда сўлак бези локализацияланади. Унинг хажми пастки жағ шаклига боғлиқ равишда ўзгаради. Агар пастки жағ баланд ва кенг бўлса, безни кўндаланг кесими максимал, узунаси эса – минимал бўлади. Аксинча, пастки жағ тор ва узун бўлганда без узун ва кенглиги кечик бўлади. Шунга мос равишда клетчатка жойлашади. Учбурчак тубида учта сагитталь ёриқлар мавжуд: ўрта, медиал ва латерал бўлиб, булар тил ости, парафарингеал бўшлиқлар ва юзклетчаткалари билан боғланиш имкониятини беради. [Смирнов В,Г., 1990]. Жағ-тил ости мушаги устки соҳасида дистал бўлимида Пирогов учбурчаги жойлашади. Шу тариқа йирингли жараён тир ости ёғ клетчаткасида, тери ости мушаги ўрта бўшлиқларида ва чуқур тўқималарда – жағ ости хусусий клетчатка бўшлиқларида ривожланади.
Инфекцияни тишлардан пастки жағга ёндашган юмшоқ тўқималарга тарқалишида жағ ости учбурчаги билан бошқа клетчатка бўшлиқлари орасида боғланиш мавжудлиги ахамиятлидир. Жағ-тилости мушаги орқа қирғоғи ортида жағ ости протоки жойлашади. Уни ўраган келтчатка бўйича инфекция тил ости соҳасига тарқалади. Шу йўл билан тил ости сохасидан яллиғланиш жараён жағ ости учбурчагига тарқалади. Соҳанинг орқа бўлимлари қанотсимон-жағ ва ютқин ёни бўшлиқларининг олдинги қисмлари билан боғланади. Жағ ости соҳаси тери ости клетчаткаси дахан ости учбурчаги клетчаткаси билан бевосита боғланган бўлади.
Пастки жағ ости соҳасини олдинги ва орқа бўлимлари абсцесслари хамда шу соҳа флегмонаси фарқланади. [Васильев Г.А., Робустова T.Г., 1981]. Абсцессда бемор ўз-ўзидан ҳосил бўлувчи зирқираган оғриққа шикоят қилади.
Ташқаридан текширганда жағ ости учбурчаги олдинга ёки орқа бўлимларида, жағ ости сўлак безини олди ёки орқа томонида чегараланган инфильтрат аниқланади. пайпасланганда инфильтрат зич, тери остидаги тўқималар билан уланиб кетади, ранги ўзгарган (ёрқин пушти рангдан – қизилгача) юпқалашган. Айниқса пастки жағ учбурчаги олдинги бўлимида кузатилганда марказида флюктуация белгиси аниқланади. Оғиз очилиши эркин. Оғиз бўшлиғида ўзгаришлар бўлмайди.
Жағ ости учбурчаги флегмонаси янада кескин оғриқлар билан намоён бўлади. Тарқалган шиш, касаллик бошланишидан 2- 3 кун мобайнида шиш жағ ости учбурчаги тўқималарига, дахан ости ва жағ орти соҳаларига тарқалади. Шиш усти тери инфильтрланган, бурмага йиғилмайди, баъзида қизарди. Марказида оғриқли инфильтрат аниқланади. Лунжва қулоқ олди чайнов соҳаларида шиш кузатилади. Оғиз очилиши кўпинча оғриқсиз. Яллиғланиш жараёнини жағ-тил тарновидан жағ ости учбурчагига тарқалишида пастки жағ бурсчаги ички юзасига бирикувчи қанотсимон мушак инфильтрланишидан оғиз очилишида чегараланиш кузатилади (I даражали яллиғланиш контрактураси). Йирингли ўчоқни чуқур жойлашишида ва уни тил ости ва қанотсимон-жағ бўшлиқларига тарқалишида пастки жағ очилишида сезиларли чегараланиш хамда ютинишда оғриқ бўлиши кузатилади.
Пастки жағ ости учбурчаги флегмонасида оғиз бўшлиғини яллиғлаиш юз берган томонида шиш ва шу соҳа тил ости бурмаси шиллиқ қавати гиперемияси кузатилади.
Оператив ёндашувда пастки –жағ ости учбурчаги томонида терида юз нерви қирғоқ шоҳини жарохатламаслик учун унга параллел равишда пастки жағ танасидан 2 см пастдан кесма ўтказилади. Абсцессда флюктация яққол намоён бўлган соҳада 1,5-2 см ли кесма ўтказилади. Флегмонада 5-7 см ли кесма ўтказилади. тери қаватма-қават кесилади, тери ости клетчатка, бўйинни тери ости мушаги, бўйинни юза ва хусусий фасциялари кесилади, албатта бармоқ билан операцион яра тубига ўтилади [Васильев Г.А., 1972] ва секин аста сўлак бези сурилиб зараланган соҳага барча қисмларига ўтилади, айниқса сўлак бези юқориси ва орқа томонларига. Тўқималар ажратилиб юз артерия ва веналари аниқланади ва улар четлаштирилади. Йиринг эвакуацияси ўтказилади, яра некротомия қилинади ва ярага антисептик, антибактериал ишлов берилади, кейин резина дренаж қўйилади.
Жағ ости учбурчаги флегмонаси асоратланади – инфекция қанотсимон-пастки жағ ва ётқин ёни бўшлиғига, тил ости, дахан ости учбурчаги ва бўйинни бошқа соҳаларига тарқалади, шу билан бирга қон томир-нерв қинига хам тарқалади.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish