Bog'liq 3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит
Тил абсцесс ва флегмоналари Тилни йирингли яллиғланиш касаллиги одонтоген, стоматоген ёки тонзиллоген табиатли бўлиши мумкин. Тил илдизи мушаклараро оралиқлари одонтоген абсцесс ва флегмоналари йирингли жараённи пастки олдинги тишлар соҳасидан тарқалиши натижасида юзага келади. Тил бели ва танаси абсцесслари бир бор ёки қайта равишда шиллиқ қаватни тишлашдан, балиқ сугини, стомтаологик асбобларни, тиш ўткир қирраларини, тиш протезларини ва бқ. жарохатлаши, шунингдек стоматит натижасида юзага келади. Баъзи холларда тилдаги яллиғланиш жараёни ўткир тонзиллит фонида ривожланади. Инфекцияни тил ости. камроқ дахан ости соҳаларидан тарқалиши йирингли жараёнга олиб келади.
Тил мушакли аъзо хисобланади. Тил бели ва танаси соҳаларида мушак тутамлари узунасига, кўндаланг ва вертикаль йўналишларда кесишади. Улар орасида сезиларли бириктирувчи тўқимали тўсиқлар йўқ. Тил илдизи соҳасида ўнг ва чап томонлама дахан-тил, тил ости суги-тил ва бигизсимон тил мушаклари орасида сийрак клетчатка жойлашади. тил илдизи соҳасида бошқа ёриқсимон оралиқлар жойлашади. Улар юқорида кўрсатилганлардан ташқарида симметрик равишда жойлашиб, клетчатка қаватларига эгадир. Ичкаридан улар дахан-тил, ташқаридан эса – тил ости суяги-тил мушаклари билан чегараланган. Ўнг ва чап томонлама сийрак клетчатка олалиғидаги мушаклар аро ёриқларда тил артериялари ўтади. Бу ерда яна катта бўлмаган лимфа тугунлари жойлашади.
Тил белчаси, танаси ва уни чуқур соҳаси – тил илдизи абсцесслари ҳамда тил флегмонаси фарқланади.
Тил белчаси ва танаси абсцесси уни ўнг ёки чап яримида, марказида, ҳамда тил белчаси соҳаси ўрта қисмида жойлашади. Беморлар тил соҳасидаги оғриққа ва оғриқни қулоқ соҳасига тарқалишига шикоят қиладилар. тил харакати чегараланган ва оғриқли, нутқ қийинлашган, ютиниш оғриқли. Ташқи томондан ўзгаришлар бўлмайди. Дахан ости ва жағ ости учбурчалари соҳаларидан бирининг одинги бўлимида катталашган, оғриқли лимфа тугунлари пальпацияланади. Оғиз очилиши эркин. Тил ён соҳаси зич инфильтрацияси, ўткир оғриши натижасида тил ярмини шиши кузатилади. Шиллиқ қават юзаси ёрқин-қизил ранг билан қоплангана. Алоҳида беморларда яллиғланиш шиши тил пастки юзасига ва тил ости бурмасига тарқалади. Тил кенглигида тарқалган инфильтарт орасида оғриқли соҳани аниқлаш мумкин. Кечки босқичларда – ўчоқ юмшаган ва флюктуация аниқланади. Баъзида йирингли ўчоқни ўз-ўзидан ёриқ чиқиши аниқланади. Бундан кейин яллиғланиш белгилари сўнади. Баъзи холатларда жараён тилни иккинчи ярмини эгаллаши мумкин.
Тил илдизи абсцесси жағ-тил ости мушаги устида тилни жуфт мушаклари орасидаги бириктирувчи тўқимали қаватларда ривожланади. Абсцесс марказий чизиққа нисбатан четроқдаги соҳада мушаклар оралиғида, тил артерияси атрофида ривожланади. Тил илдизи абсцесси бор беморлар тилдаги ўткир оғриқ ва ютинишни иложи бўлмаслигига шикоят қиладилар. Одатда дахан ости соҳаси ўрта бўлимларида сезиларли намоён бўлмаган шиш аниқланади. Бу соҳада тери ранги ўзгармаган. Бурмага онсон йиғилади. Марказий чизиқ бўйлаб оғриқ сезилади. Оғиз очилиши эркин, аммо оғриқли. тил бир маромда шишган ва зич, марказий чизиқ бўйлаб оғриқ кузатилади. Тил харакати чегараланган, шу сабабли нутқ тушунарсиз.
Тил илдизи флегмонаси яллиғланиш жараёнини тил илдизи мушаклари оласидаги клетчатка қаватларига тарқалиши билан характерланади. Буда пастга – жағ-тил ости суяги мушаги ва юқорига – ил мушаклари кесишмаларигача соҳаларга тарқалади. Тилда янада интенсив оғриқлар кузатилади. Оғриқ қулоққа тарқалади. Ютинишда ўткир оғриқ бўлади. Нутқ тушунарсиз, Нафас олиш қийинлашган. Яллиғланиш шиши дахан ости учбурчагидан жағ ости соҳаси олдинги бўлимларига тарқалади. Регионар лимфа тугунлари катталашган, оғриқли, бир бири билан бирлашган. Дахан ости соҳасини чуқур қисмида тарқалган оғриқли инфильтрат анқланади.
Оғиз очилиши чегараланган. Чайнов мушакларини яллиғланиш контрактураси кузатилади. Тил сезиларли даражада катталашган, харакати чегараланган ва ўткир оғриқли. Кўпинча оғиз бўшлиғига сиғмай қолади. Тил катталашиб олдиндан ва ён томонлардан тиш қаторидан чиқиб кетади ва беморни оғзини ярим очиқ холатда туришига мажбур этади. Тил оқимтир караш билан қопланган, чирикли хид келади. Ютиниш қийинлашган, баъзида ютина олмайди. Баъзи холатларда шишни хиқилдоқ ости ва чўмичсимон – хиқилдоқ усти бурмаларига тарқалиши натижасида нафас олиш қийинлашади ва овоз хириллаши кузатилади.
Тил белчаси ва танаси абсцесси оператив аралашувида тил қирғоғи ёки тил белчаси бўйлаб юмшаган ёки оғриқли соҳадан узунасига кесма ўтказилади. Шиллиқ қават кесилгандан сўнг ўтмас йўл билан мушак тутамлари ажратилади ва йирингли ўчоққа ўтилади.
Тил илдизи абсцесс ва флегмонасида дахан ости учбурчаги соҳасида марказий чизиқ бўйлаб 4 см ли кесма ўтказилади. Яра қирғоқлари кенгайтирилиб чоки бўйлаб жағ-тил ости суяги мушаги ажратилади. Агар бу соҳада йиринг бўлмаса, ўтмас йўл билан юқорига дахан-тил ости суяги ва дахан-тил мушаклари орасига ёки латерал хамда орқа – дахан-тил ва тил ости суяги-тил мушаклари орасига ўтилади. Бу ерда экссудат йиғилганлиги аниқланади. Эстетик нуқтаи назардан пастки жағ пастки қирғоғига параллел равишда ва тил ости сугига нисбатан ёйсимон кесма ўтказилади. Тери , тери ости ёғ қавати, икки қоринли мушак олдинги қоринчаси ва жағ-тил ости суяги мушаги чоки кесилади, кейин эса ўтмас йўл билан тил илдизи мушаклараро оралиқларга ўтилади.
Тил белчаси ва танаси соҳаларидан йирингли яллиғланиш жараёни бошқа соҳаларга, тил ости соҳаларига, оғиз бўшлиғи туби тўқималарига, қанотсимон-жағ ва ютқин ёни бўшлиқлариа хатто бўйин сохаларига тушиб тарқалиши мумкин. Тил илдизи, ютқин ёни ва оғиз бўшлиғи туби зарарланиши нафас йўлларини стенози ва асфиксиясига олиб келиши, хатто бемор хаёти учун хавфли бўлиши мумкин.