Жағ орти соҳаси (жағ орти чуқурчаси) флегмонаси. Жағ орти соҳаси йирингли жараёни бўлиб, инфекцияни қанотсимон-пастки жағ ва ютқин ёни, камроқ эса – қулоқ олди чайнов соҳаси ва пастки жағ ости учбурчаги, шунигдек қулоқ олди сўлак безларидан юқиши натижасида иккиламчи ривожланади.
Жағ орти соҳаси чегаралари: юқоридан – чакка суяги қимси, ташқи эшитув йўлини пастки девори, чакка-пастки жағ бўғими капсуласи, пастдан – бегизтил ости мушаги ва икки қоринли мушак оқра қоринчаси, олдиндан – патки жағ ўсиғи орқа қирғоғи ва ички қанотсимон мушак, орқадан – чакка суяги пирамидаси сўрғичсимон ўсиғи, бегиссимон ўчиқдан чиқувчи мушакларлар ва тўш ўмров-сўрғичсимон мушак, ичкаридан – чакка мушаги бегиссимон ўсиғи ва унга бирикувчи мушаклар, ташқаридан – чайнов фасцияси. Жағ орти соҳасида қулоқ олди сўлак бези дистал-пастки бўлими жойлашади. Бу ерда яна фасциал капсула жойлашади, унда ташқи уйқу артерияси ўтиб чаккани юза ва юқори жағ артериялари тармоқлари ажралади. Шунигдек қулоқчакка нерви хам шу капсулададан ўтади. Жағ орти соҳаси ютқин ёни ва қанотсимон пастки жағ бўшлиқлари билан боғланади.
Жағ орти соҳаси абссцесс ва флегмоналари фарқланади.
Жағ орти соҳаси яллиғланиш жараёни ўз-ўзидан хосил бўлувчи оғриқларни кучайиши билан характерланади. Бу айниқса бошни қайилтирганда кузатилади. Оғиз очилиши чегараланиши кучайиб боради. Ташқаридан текширганда ва пастки жағ орти сохаси пайпасланганда оғриқли зич шиш аниқланади, четлари силлиқлашган. Шу сохада тери остидаги тўқималар билан жипслашган. Бурмага йиғилмайди. Ранги ёрқин қизил рангда. Қулоқ солинчоғи кўтарилган. Эшитув йўлида ёқимсиз сезги ва зарарланган томонда эшитиш қобилиятини пасайганлиги кузатилади. Оғиз очилишини чегараланиши кучаяди, одатда III даражали яллиғланиш контрактураси кузатилади. Бошқа сохалардаги яллиғланиш белгилари билан биргаликда келишида касаллик тарқалган флегмона характерига эга бўлади.
Жағ орти соҳаси абсцесс ва флегмонасини даволашда тўш-ўмров-сўрғичсимон мушак олдинги қирғоғига параллел равишда пастки жағ шохининг орқа қирғоғидан бир оз масофа қолдириб 3-4 см ли кесма ўтказилади. Тери, тери ости ёғ қавати ва фасциялар кесилади, қулоқ олди сўлак безини ичкари ва ташқарисидан тўқималар ажратилади. Ўтмас йўл билан жағ орти чуқурчаси асосига ўтилади. Операция давомида қулоқ олди сўлак бези ва юз нерви устунини жарохатлаб қўйиш мумкинлигини хисобга олиш зарур.
Жағ орти соҳасидан яллиғланиш жараёни атрофдаги тўқималарга, шунингдек пастга бўйин соҳасига тарқалиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |