Маъруза мазмуни


Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи абсцесс ва флегмонаси



Download 340,5 Kb.
bet12/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи абсцесс ва флегмонаси. Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи йирингли зарарланиши сабаби пастки катта озиқ тишлар сохасидаги яллиғланиш жараёни, шу билан бирга пастки ақл тишини қийинлашган ёриб чиқиши хам сабабчи бўлади. Юқори моляр тишлардан йиринг тарқалиши хисобига хам кузатилади. Баъзида йирингли жараён тарқалиши тилости, жағ тил тарнови, жағ ости учбурчаги, оғиз туби ва қулоқ олди чайнов соҳаларидан кузатилади.
Қанотсиомн-пастки жағ бўшлиғи чегаралари: ташқи – пастки жағ танси ички юзаси, ички – медиал қанотсимон мушак орча ва ташқи юзаси, юқори – латерал қанотсимон мушак ва қанотсимон аро фасция, пастки – ички қанотсимон мушакни пастки жағ ўсиғига бирикадиган пайи юқориги чизиғи. Олдиндан бўшлиқ лунж-ютқин чоки ва лунж мушаги билан чегараланади, орқадан қисман қулоқ олди сўлак бези беркитади.
Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи сийрак клетчатка билан тўлган. У ердан пастки альвеоляр нерви, шу номли артерия ва қанотсимон веноз чигал хосил қилишда қаинашувчи кўпчилик веналар ўтган. Бу бўшлиқ клетчаткаси турли жойларда ёндош клетчатка оралиқлари билан боғланган: юқоридан қанотлараро бўшлиқ билан боғланган, сўнгра қанот-танглай оралиғи ва чакка мушаги ички юзаси бўйлаб давом этади, чакка соҳаси чуқур бўшлиғи билан боғланади, медиал қанотсимон мушак орқа қирғоғи бўйлаб ёриқ орқали жағ орти бўшлиғи билан боғланади, шу билан бирга ютқин олди бўшлиғи олдинги бўлими ва чакка ости клетчатка бўшлиқлари билан боғланади, пастдан – жағ ости учбурчаги билан боғланган, унинг эса юқори-олдинги қисми лунжни ёғ сиқимига ўтади.
Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи абсцесс ва флегмонаси фарқланади.
Абсцесс яллиғланиш жараёнини секин, доимий ривожланиб бориши билан фарқланади. Беморлар ютинишда кучаядиган оғриққа шикоят қиладилар. Оғиз очилиши янада чегараланиб боради. Яллиғланиш белгилари кўпинча фақат қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи клетчаткасини қамраб олади, баъзида эса уни ўрта бўлимини эгаллайди. Ташқаридан қараганда яллиғланиш белгилари аниқламаслиги мумкин. Пастки жағ ости учбурчаги лимфа тугунларида оғриқ кузатилади. Оғиз очилиши III яллиғланиш контрактурасини хисобига чегараланган. Оҳиз бўшлиғида қанотсимон-пастки жағ бурмасида кучли оғриқли инфильтрат пайпасланади. Бу соҳада шиллиқ қават кучли гиперемияланган ва шишган, кўпинча шиш танглай-тил ёйига ўтади.
Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи флегмонаси учун яллиғланиш симптомларини тезкор ривожланиши характерлидир. Кўринча йирингли жараён 2-3 кун давомида бутун клетчатка бўйлаб тарқалади. Пастки жағ бурчагипастки сохасида оғриқли инфильтрат ва шиш кузатилади. Лимфа тугунлари бир-бирлари билан бириккан бўлади, баъзида чаккасохаси пастки қисмларида шиш пайдо бўлади. Пастки жағни асбоб билан кенгайтириб оғиз бўшлиғини кўрганимизда қанотсимон-пастки жағ, ҳалқумни танглай-тил яримойи сохалари шиллиқ қават шиши ва гиперемияси аниқсланади. Баъзида инфильтрат ютқун ён девори ва тил ости сохаси шиллиқ қаватларига тарқалади.
Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи йирингли жараёнларида оператив муолажа абсцессда оғиз бўшлиғидан флегмонада эса оғиз ташқарисидан ўтказилади. Абсцессни очишда қанотсимон-пастки жағ бурмасига параллел равишда шиллиқ қаватда 2 см ли кесма ўтказилади. Скальпел 0,5-0,75 см чуқурликка киритилади. Агар йиринг чиқмаса қанотсимон-пастки жағ бўшлиғига пиан киритилади (пастки жағни тешигида ўтказувчи оғриқсизлантириш қоидалари бўйича). Тўқималар четга сурилиб йиринг чиқарилади. Бу йўл қанотсимон-пастки жағ бўшлиғини кенг очиб юборишга йўл қўймайди ва у абсцесларда қўлланилади.
Қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи флегмонасида кесма тери қатламидан ўтказилади. Пастки жағ бурчагини айланиб ўтувчи кесма қилиниди. Тери ости мушаги ва бўйинни за фасцияси кесилгандан кейин пастки жағ бурчаги аниқланади. Бурчак соҳада ва паскт жағ танаси соҳаларида ички қанотсимон пастки жағ мушаги пайлари ажратилади. Ва ўтмас йўл билан йиринг тўпланган пастки жағ шохи ички юзасига ўтилади.
Флегмона йирингли жараёнларни ютқин олди бўшлиғи, пастки жағ ости учбурчаги, жағ орти, тил ости, қулоқ олди ва чакка соҳалари ва чакка ости чуқурчасига тарқалиши билан асоратланиши мумкин. Бу бўшлиқ асбцесс ва флегмоналари пастки жағ шохи ички юзаси суяк усти пардаси некрозига олиб келиши ва натижада иккиламчи кортикал остеомиелит ривожланиши мумкин.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish