Маъруза мазмуни


Оғиз бўшлиғи туби соҳалари флегмонаси



Download 340,5 Kb.
bet15/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Оғиз бўшлиғи туби соҳалари флегмонаси. Тарқалган йирингли зараланишни ўзида намоён қилади, бунда турли муносабатларда тил ости, пастки жағ ости соҳалари, дахан ости учбурчаги, шу билан бирга жағ-тил ости суяги мушаги – оғиз диафрагмаси дан юқори ёки пастда жойлашган икки ва ундан ортиқ бўшлиқлар зараланади. Флегмона бир холатда тил ости ёки тил ости ва пастки жағ ости сохаларидан, бошқа холатда пастки жағ ости, дахан ости учбурчаги, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва тил илдизи соҳаларидан яллиғланиш инфекциясини тарқалиши натижасида ривожланади. [Шаргородский А.Г., 1985, 1994; Губин М.А., 1996; Робустова Т.Г., 1996; Hanensten H., 1979; Howald H., Kessler P., 1992; Peterson L., 1993].
«Оиғз бўшлиғи туби» - тўпланган тушунча бўлиб жағ-тил ости суяги мушаги устки ва ости бўшлиқларини ўз ичига олади. Оғиз бўшлиғи туби чегаралари: юқоридан – оғиз бўшлиғи шиллқ қавати, пастдан – ўнг ва чап дахан ости ва пастки жағ ости учбурчаклари териси, орқадан – тил илдизи ва бигизсимон мушакларга бириккан мушаклар, олдинги-ташқари – пастки жағ танси ички юзаси. Оғиз бўшлиғи туби икки қаватга бўлинади: юқорги, жағ-тил ости суяги мушаги устида жойлашади ва пастки, шу мушак остида жойлашади. В.Г. Смирнова (1985) ва О.Ю. Шалаева (1990) маълумотларига биноан оғиз бўшлиғи туби топографияси калла суяги шу билан бирга пастки жағ тузулишига боғлиқ. Пастки жағни тор ва узун бўлишида томир ва нервлар, клетчаткани кўпроқ тўпангани пастки жағга нисбатан тил ости суяги юқори қирғоғига яқин жойлашади. Пастки жағни кенг ва қисқа бўлишида томирлар шохланган бўлади, улардан кўп миқдорда майда шохлар ажралади ва улар билан бирга кўпроқ клечатка тўплами пастки жағ асосига яқин жойлашади. Бу холат қўшни соҳаларга бўйинни ён ва олдинги бўлимларига, қон томир-нерв тутамлари клетчаткалари, шу билан бирга кўкрак бўшлиғи олдинги ва орқа бўлимларига инфекцияни тарқалишига имкон яратади.
Клиник кўриниши бўшлиқларни турли уйғнликда қўшилган йирингли жараёнларни белгилари билан характерланади.
Оғиз бўшлиғи туби флегмонасида беморлар интенсив оғриқларга, ютина олмаслигига, оғизочилиши чегараланишига, нафас олиш ва гапириш қийинлашганига шикоят қиладилар. Юзи “кўпчиб турган юз” бўлади. Пастки жағ ости ва дахан ости учбурчакларида икки томонлама зич тарқалган инфильтрат аниқланади. Инфильтрация натижасида тил хажми катталашган, танглайга кўтарилган, кўпинча қуруқ ва кир-жигарранг караш билан қопланган. Ютиниш оғриқли; беморлар сўлагини юта олмайди натижада ярим очиқ холатдаги оғиздан оқади. Тил харакатида ўткир оғриқ бўлади. Тил соти бурмалари инфильтрланган баъзида тиш тожидан юқори даражада шишган бўлади. Попуксимон бурмалар шишган ва кўпинча фиброз караш билан қопланган, тиш тожи излари кўринади.
Жағ-тил ости суяги мушаги устки ва остки соҳаларни турли уйғунликда зарарланишига қараб жағ ости ва дахан ости учбурчакларида тери томондан кесма ўтказилади. Бутун бўшлиқ бўйлаб ўтилади ва дренажланади. Кўрсатилган соҳаларидаги кесмадан ташқари ёқасимон кесма ўтказиш хам самарали хисобланади. Яллиғланиш жараёнига тил ости соҳаси хам қўшилган холатда оғиз ичидан пастки жағ алвеоляр ўсиқ тил томони тил ости бурмалари бўйлаб кесма ўтказилади.
Оғиз бўшлиғи туби флегмонасида яллиғланиш жараёни қанотсимон-пастки жағ ва ютқин ёни бўшлиқлари ва бошқа, бўйинни олдинги ва ён сохаларига тарқалиши мумкин. Жараён қон томир-нерв қини, қон томир-нерв тутаминива кўкрак бўшлиғини қамраб олиши хам мумкин.
Агар яллиғланиш жараёни оғиз бўшлиғи ьубига кирувчи соҳаларни барчасини қамраб олган бўлса оғиз бўшлиғи туби флегмонаси кечиши ўзига хос кўринишга эга бўлади. 70% дан ортиқ ҳолатларда бу жараён ривожланишида анаэроб микроблар қатнашади, шу билан бирга носпророген анаэроблар қатнашади деб хисоблайдилар. Касаллик тўқималарни гангреноз ва йирингли гангреноз яллиғланиши билан кечади. Кейинчалик уларни некрози кузатилади. Бу жараённи Людвиг ангинаси деб аташ қабул қилинган. [Евдокимов А.И., 1964; Соловьев М.М., 1985; Patterson H. et al., 1982; Раре H, et al., 1990].
Людвиг, R. Hought ва биргаликдаги муаллифлар (1980) йирингли-некротик флегмонаси бор касалларларни кузативи натижалари ва 1945-1979 йй. Адабиётлар маълумотлари тахлилига асосланиб, жараён кечишини ўзига хос хусуситини хисобга олган холда шу номни қолдириш зарурлиги ҳақида хулосага келдилар. Бу аралаш инфекцияда анаэроб микрофлорани устунлигига боғлиқдир. Кўпчилик холларда жараён юз ва бўйинни клетчатка бўшлиқларини ўз ичига қамраб олган бўлади. Аммо H. Axhansen (1928), M. Wassmund (1935), кейинроқ эса С. Holland (1975), D. Laskin (1980), J. Sowray (1985), R. Topazian и M. Goldberg (1987), E. Machtens (1993), L. Peterson (1994) лар Людвиг ангинасини флегманоз жараённи ўзига хос шакли сифатида ажратиш учун асос топмадилар.
Типик белгилардан ташқари, бўғилиш, интоксикация (иситмалаш, уйқусизлик, таъсирланиш, кўпинча алахсираш) белгилари намоён бўлади. Бемор мажбурий ўтирган ёки ярим ётган холатда бошини қимирлатишдан беркитиб эгкан холатда бўлади. Юзи оқрган ва кўпинча сарғимтир рангда бўлади.
Пастки жағ ости ва дахан ости сохаларида икки томонлама жойлашган зич ва оғриқли инфильтрат юқорига қулоқ олди лунж сохаларига, пастга бўйин сохаларига тарқалади. Тери остидаги тўқималар билан уланиб кетган бўлади. Биринчи кунларда тери ранги ўзгармайди. Кейинчалик қизил рангга киради. Баъзида кўкимтир-тўққизил доғ ёки пуфакчалар кўринади. Пайпаслаганда чиз инфильтрат аниқланади, флюктуация белгиси аниқланмайди, лекин крепитация кузатилади.

Беморда оғиз ярим очиқ холатда бўлиб, қуюқ, ёпишқоқ сўлак оқиб туради. Оғиз очилиши чегараланган ва ўткир оғриқли. Озуқа қабул қилиш қийинлашган, нутқи мужмалдир.


Тил ости бурмалари шиллиқ қавати кўтарилган, болиш кўринишида шишган бўлиб, тиш тожидан хам кўтарилган холатдадир. Унинг юзасида фибриноз караш кўринади. Тил танглайга кўтарилган, силлиқланган, оғиздан чирикли хид келади. Оғиз бўшлиғи туби тўқималаридан яллиғланиш жараёни қанотсимон пастки жағ ва ютқин ёни бўшлиқларига, бўйинни олдинги ва ён схаларига тарқалади. Нафас олиш қийинлашганда ва операциядан олдинги тайёргарликдан кейин юқори нафас йўллари ўтказувчанлиги бузилиши хавфи бўлганда трахеостом қўйиш зарурдир. Зарарланган клетчатка бўшлиқлари (пастки жағ ости, дахан ости, тил ости, тилни дахан-тил мушаклари орасидаги оралиқ, шунингдек жараёнга қўшилган ютқин ёни ва қанотсимон пастки жағ бўшлиқлари) ташқаридан кесмалар ўтказилиб кенг очилади. Оператив йўлни танлашдан олдин юз тузилиши типини ва бевосита пастки жағ тузилишни хисобга олиш керак. Тор юзли беморларда оператив йўл дахан ости сохасидан, тарқалган жараёнда кесишмайдиган уч чизиқли кесма ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Икки қоринчали мушак олдинги қоринчаларини кесмаса хам бўлади, лекин чуқур жойлашган тўқималарга йўл очиш учун кесма узунроқ бўлиши керак. Кенг юзли беморларда икки қоринчали мушак олдинги қоринчаларини кесиш билан ўтказиладиган ёқасимон кесма қилиш тавсия қилинади. Оғиз бўшлиғи юқори қаватига кириш зарурати бўлганда қон кетишни олдини олиш учун пастки жағ-тил ости мушаги ўрта чизиқ бўйича кесилади.


Пастки жағ қиррасидан пастида ёқасимон ёки ёйсимон кесма ўтказилиши ва жағ-тил ости мушагини кесиш йўли билан барча зарарланган соҳаларни кенг кесиб очиш мақсадга мувофиқдир. тўқималарда характерли ўзгаришлар кузатилади. Клетчатка кулранг-яшил, тўқ қўнғир ёки қора рангларда бўлади. Йиринг йўқ, тўқималардан хира қонли ёки жигарранг-кулранг ёмон хидли суюқлик ажралади. Баъзида газ пуфакчалари билан ажралади. Некрозланган тўқима, клетчатка ва мушаклар олиб ташланади.
Операциядан кейин касалликни қониқарли кечиши тана ҳароратини пасайиши ва умумий ахволни яхшиланиши билан характерланади. Операцион ярадан йиринг ажрала бошлайди, операция вақтида олинмаган ўлган тўқималар ажралади ва секин-аста грануляцион тўқималар пайдо бўлади. Кейинчалик арани битиши одатда асоратсиз кечади. Баъзи холларда, айниқса йирингли-некротик флегмонада яллиғланиш жараёнини юз ва бўйинни қўшни соҳаларига тарқалиши ва авжланиши кузатилади (медиастенит ривожланиши ёки инфекцияни кирувчи йўллар билан тарқалиши). Яллиғланиш касаллиги сепсис, бемор хаёти учун хавфли бўлган септик шок ва ўткир нафас етишмовчилиги билан асоратланиши мумкин.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish