Маъруза мазмуни


Одонтоген абсцесс ва флегмоналарни анатомо-топографик локализацияларига қараб шартли равишда қуйидаги тўрт гуруҳга бўлиш мумкин



Download 340,5 Kb.
bet4/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Одонтоген абсцесс ва флегмоналарни анатомо-топографик локализацияларига қараб шартли равишда қуйидаги тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Юқори жағга ёндашган тўқималар абсцесс ва флегмоналари:
а) юза — кўз ости, лунж, ёноқ сохалари;
б) чуқур — чакка ости ва қанот-танглай чуқурчалари;
в) иккиламчи — чакка, кўз косаси соҳалари.
2. Пастки жағга ёндашган тўқималар абсцесс ва флегмоналари:
а) юза — жағ ости, дахан ости учбурчаклари;
б) чуқур – қанотсимон-пастки жағости, ютқин ёни, тил ости бўшлиқлари;
в) иккиламчи — жағ орти соҳаси, бўйинни олди соҳалари ва бўшлиқлари.
3. Тилни абсцесс ва флегмоналари.
4. Юз ва бўйин тарқалган флегмоналари.

Юз ва бўйинни алоҳида соҳалари абсцесс ва флегмоналари турли клиник белгиларга эгадир.


Лунж, кўз ости, жағ ости, дахан ости ва бошқа соҳалар флегмоноз жараённи юза локализацияларида юмшоқ тўқималар шиши ва инфильтрацияси, терини остидаги тўқималарга юпишиши, уни қизариши ва маҳаллий хароратни ошиши кузатилади. Пальпацияда флюктуация ёки кучсиз оғриқ сезилади. Жараёнга хусусий чайнов мушаклари қўшилганда оғиз очилиши чегараланиши кузатилади. Юқори ва пастки жағга ёндашган тўқималар чуқур сохаларидаги зарарланишларда юза жойлашган тўқималар перифокал шиши натижасида юзда шишни кўришимиз мумкин. Флегманоз ўчоқ чегаралари аниқ эмас, флюктуация эса кўп холларда аниқланмайди. Оғиз бўшлиғи яқини флегмоноз жараёнлари оғиз очилиши, ютиниш, нутқ, нафас олиш функцияларини бузилиши ва яллиғланиш белгилари – шиш, гиперемия, шиллиқ қаватда оғриқли инфильтрат кузатилиши билан ифодаланади. Қанотсимон –пастки жағ ва ютқин ёни бўшлиқлари зарарланишида оғиз очилиши чегараланганлиги сабабли оғиз бўшлиғи холатини кўриш қийинчилик туғдиради. Оғиз бўшлиғи зарарланган тўқималарини палпация қилиш, баъзида бимануал палпация усуллари кучлироқ оғриқ сезилган соҳани аниқлашга ёрдам беради.
Юқори жағга ёндашган тўқималар абсцесс ва флегмоналари.
Кўз ости соҳаси абсцесс ва флегмоналари (кўз ости клетчатка бўшлиқлари). Инфекция тарқалиши юқориги қозиқ ва биринчи кичик озиқ тишлардан, камроқ – юқориги ён курак ёки иккинчи кичик озиқ тишлардан, шу билан бирга иккиламчи равишда лунж соҳасидан инфекция тарқалишидан юзага келиши мумкин.
Кўз ости соҳаси чегаралари: юқориги — кўз косасини пастки қирғоғи, пастки – юқори жағ алвеоляр ўсиғи, ички – ноксимон бўшлиқ қирраси, ташқаридан – ёноқ юқорижағ чоки. Бу ерда жойлашган мимик мушаклар орасида учта клетчатка бўшлиқлари жойлашган.
Кўз ости юза клетчатка кўзни айлана мушаклари ва юқори лабни туртбурчак мушаклари орасида жойлашади. Унда юз артерияси ва венаси, юз нервини ёноқ шохи жойлашади. Иккинчи қавати қозиқ чуқурчаси клетчаткаси бўлиб, олдиндан юқори лаб мушаклари, орқадан оғиз бурчагини кўтарувчи мушаклар чегаралайди. Клетчаткани учинчи чуқур қавати кўз соти қирраси даражасида жойлашган бўлиб, пастга йўналиб кўз ости каналидан чиқувчи томир-нерв тугунчасини ва нерв чигалини – кичик ғоз панжасини ўрайди. Кўз ости клетчатка қаватлари ўзаро, лунж сохалари клетчаткали ва бурун ён юзаси билан боғланган.
Кўз ости соҳаси абсцесслари ёки қозиқ чуқурчаси абсцесслари ва кўз ости соҳаси флегмоналари фарқланади.
Қозиқ чуқурчаси абсцессларида зарарланган соҳадаги оғриққа шикоят қилади. Эрта даврда юқори жағ олдинги юзаси ёирингли периоститини эслатади. Кўз ости, лунж ва юқори лаб соҳаларида шиши хосил бўлади. Бурун қаноти бир оз кўтарилган, бурун лаб бурмаси силлиқланган. Шиш усти юмшоқ, кам оғриқли, тери ранги ўзгармаган, бурмага йиғилади. Оғиз вестибуляр қисми юқори ўтув бурмаси силлиқлашган, шиллиқ қават гиперемияланган ва шишган. Палпацияда оғриқ кузатилади. Бимануал палпацияда аниқ намоён бўлади.
Кўз ости соҳаси флегманасида ўткир ўз ўзидан хосил бўлувчи оғриқ кузатилиб, оғриқ кўз, чакка соҳаларига тарқалади. Кўз ости ва лунж соҳалари диффуз шиши характерланади. Шиш ёноқ, юқори лаб, пастки қовоқ соҳаларига баъзида эса юқори қовоқ соҳаларига тарқалади. Юқори жағ танаси олдинги юзасида тўқималар инфильтрланган, палпация оғриқли. инфильтрация усти тери ранги ёрқин қизарган, қўшни тўқималар билан силлиқлашган, бурмага қийин йиғилади. Оғиз бўшлиғи вестибуляр соҳаси яллиғланиш жараёнлари абсцессга нисбатан янада тарқалган характерга эга.
Кўз ости абсцессида оғиз бўшлиғи вестибуляр соҳаси ўтув бурмасидан кесма қилинади ва кесув юқори жағ танаси олдинги юзаси суяк усти пардаси бўйлаб ўтказилади. Кейин ўтмас йўл билан распатор ёрдамида қозиқ чуқурчасига ўтилади ва йиринг чиқишига йўл очилади.
Кўз ости соҳаси флегмонасида оператив ёндашув абсцессдагидек ўтказилади. Кесма юқориги иккинчи курак тишдан иккинчи кичик озиқ тиш ёки биринчи катта озиқ тиш бўйлаб ўтказилади. Ўтмас йўл билан юқори жағ олдинги юзаси бўйлаб ўтилади ва бармоқлар назорати остида кўз косаси пастки қиррасигача ўтилади. Оғиз бўшлиғидан йиринг чиқиш йўли етарли бўлмаганда ёки терига яқин жойда экссудатни юза локализацияларида кўз косаси пастки деворига параллел равишда кесма ўтказилади. Шунингдек флегмонани очишда бурун лаб бурмаси бўйлаб терида кесма ўтказилади.
Кўз ости соҳасидан йирингли жараён лунж, ёноқ ва чакка ости соҳаларига тарқалади. Баъзида жараён кўз косаси клетчаткасини қамраб олади. Асоратланишида инфекцияни вена бўйича тарқалишидан бурчак венаси тромбофлебити юзага келиши мумкин. Ундан инфекция хаёт учун мухим бўлган мия қаттиқ пардаси синусларига тарқалиши хавфи бўлади.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish