Маъруза мазмуни


Ютқин ёни бўшлиғи абсцесс ва флегмоналари



Download 340,5 Kb.
bet13/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Ютқин ёни бўшлиғи абсцесс ва флегмоналари. Бу бўшлиқ инфицирланиши одонтоген манбаи бўлиб пастки катта озиқ тишлар, баъзида юқори жағ тишлари хисобланади. Кўпинча ютқин ёни бўшлиғи жағ ости учбурчаги, тил ости, жағ орти, шу билан бирга қанотсимон-пастки жағ бўшлиқларидан инфекцияни тарқалиши натижасида зарарланади.
Ютқин ёни бўшлиғи ютқиндан орқа ва ён томонларда жойлашган. У ютқин ёни ва ютқин орти бўшлиқларидан ташкил топган. Бу бўшлиқлар умуртқа олди ва бўйинни хусусий фасцияларидан келувчи бириктирувчи тўқимали парда билан ажралган. Ютқин ёни бўшлиғи чегаралари: ички – юмўоқ танглай мушаклари ва ютқин мушак қавати, юқориги – ютқинни сиқувчи, бу деворга танглай бодомча бези ёндашган, ташқаридан – медиал қанотсимон мушак ва қулоқ олди сўлак безини ютқин қисмини ўраб турувчи капсула чуқур варағи; олдинги – қанотсимонлар аро чок ва фасция, медиал қанотсимон мушак ички юззаси, орқадан – умуртқа олди фасциясидан ютқин мушак қаватига келувчи ютқин-умуртқа олди апоневрози. Ютқин ёни бўшлиғи юқорига йўналишида калла суяги асосига етади, пастда ва бир оз олдинда клетчатка оғиз бўшлиғи тубига ўтади.
Бигизсимонтил, бигизсимон ютқин, бигизсимонтилости ва ўраб турувчи фасциялар ютқин олди бўшлиғини орқа ва олдинги бўлимларга бўлиб туради.Олдинги бўлимда сийрак ва ёғли клетчатка жойлашган. Юқориги бўлими қанотсимон веноз чигалга ёндашади. Орқа бўлимда (ютқин орти бўшлиғида) ички уйқу артерияси, ички бўйинтуруқ венаси, IX, X, XI, XII бош мия нервлари, лимфа тугунлари жойлашади. Ундан ташқари баъзи беморларда бу ерда юқориги бўйин сипатик тугуни жойлашади. Ютқин ёни клетчаткаси қантсимон-танглай ва чакка чуқурчалари, тил ости соҳаси, пастки жағ ости учбурчаги клетчаткалари билан боғланади. Ютқин ёни бўшлиғи орқа қисмида умуртқа олди фасцияси ютқин ва бошни узун мушаклари бўйлаб хамда улар ортида жойлашган ютқин орти бўшлиғини ажратиб туради.Юқоридан у VI бўйин умуртқасига ва калла суяги асосига етади хамда бўйинни аъзоорти бўшлиғига ўтади. Ютқин орти бўшлиғи ўрта линия бўйича тўсиқ ёрдамида ўнг ва чап бўлимларга бўлинади.
Ютқин ёни бўшлиғи асбцесс ва фегмоналари фарқланади. Яллиғланиш жараёни ютиниш вақтидаги кучайиб борувчи оғриқ билан характерланади, хатто озуқа ёки суюқлик қабул қила олмай қолади.
Абсцессда пастки жағ бурчаги ости тўқималарда сезаларсиз шиш кузатилади. Оҳиз бўшлиғи текшириш жағлар жипслашгани туфайли қийинлашган. Шпател, тиш шифокори ойнаси, баъзида эса пешона рефлектори ёрдамида оғиз бшлиғи ва томоғни текшириш мумкин. Юмшоқ тўқима (танглай-тил ва танглай-ютқин яримойлари, танглай тилчаси) шиши ва гиперемияси аниқланади. Ютқин ён деворлари шишган.
Ютқин ёни бўшлиғи флегмонасида ютинишдаги оғриқлар билан фарқланади. Нафас олиш қийинлашади, умумий кайфият бузилади, терлаш ва интоксикацияни бошқа белгилари намоён бўлади. Баъзи беморларда чакка соҳасида шиш пайдо бўлади. Оғиз очилиши медиал қанотсимон мушакларни II даражали контрактураси хисобига чегараланган. Оғиз бўшлиғини текшириш қийинлашган. Юқори ва пастки жағ тишлари орасига кенг шпатель киритилади ва айлантирилиб, ютқин кўрилади. Қанотсимон-пастки жағ бурмаси ва юмшоқ танглай шиллиқ қавати гирепемияланган ва шишган, танглай тичаси соғ томонга силжиган. Инфильтрат ютқин ён дефорига тарқалади. У ерда сезиларли шиш кузатилади. Тил ости бурмаси, тил ва ютқин орқа деворлари шиллиқ қаватида шиш кузатилади. [Губин М.А., 1997; Barratt G. et al., 1984; Krüger E., 1993].
W. Dzyak и M. Zide (1984), L. Peterson (1993), лар фикрларича ютқин ёни бўшлиғи флегмонаси ташхисланганда кўпинча ифекцияни пастки жағ ости учбурчагидан тарқалишини хисобга олиш керак. Оғиз очилиши чегараланиб, ютинишда кучли оғриқ кузатилганда оғиз бўшлиғи ва ютқинни тўлиқ текшириш зарур.
Ютқин ёни бўшлиғи абсцессини очишда оғиз ичидан қанотсимон-пастки жағ бурмасига параллел равишда медиал томонидан 1,5-2 см узунликда ва 0,75 см чуқурликда кесма ўтказилади. Сўнгра ўтмас йўл билан йирингли ўчоққа ўтилади. Йиригни йиқариш учун янада ишончли йўл бўлиб, айниқса ютқин ёни флегмоналарида оғиз ташқари усули, пастки жағ остидан кесма ўтказиш хисобланади. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси 4-5 см узунликда кесилади, бўйинни тери ости мушагини ва хусусий фасциясини кесиб ўтилади, сўнгра ўтмас йўл билан остки тўқималар ажратилиб пастки жағ бурчак соҳасида суяк қирғоғига етилади. Бунда қулоқ олди сўлак бези четга сурилади. Ташқи қанотсимон мушак ташқи юзаси бўйлаб ютқин ёни бўшлиғига ўтилади. Бу ерда клетчатка қаватлари қанотсимон мушак ички юзасигача ва ютқинни ўрта констрикторларигача ажратилиб йиринг чиқишига йўл очилади. Ютқин ёни бўшлиғи флегмонасини очишда пастки жағ ости соҳасига, қанотсимон-пастки жағ бўшлиғига, тил ости соҳасига ўтилади. Бу соҳаларда йиринг ёки тўқималар некрози аниқланса жағ-тил ости мушаги дистал қисми кесиб ўтилиб медиал қанотсимон мушак тўлиқ ажратилади, шу билан бирга пастки жағ ости сўлак бези олдинга сурилади. Некротомия ўтказилади ва жараён тарқалган бўшлиқ бўйлаб дренаж ўрнатилади.
Ютқин ёни бўшлиғидан яллиғланиш жараёни ютқин бўйлаб олдинги кўкрак қафаси бўшлиғига тарқалади. Ялиғланиш жараёнини бўйинни олдинги ва латерал сохаларига хамда томир-нерв қинига тарқалаши хам инфекцияни кўкрак бўшлиғига тарқалишига олиб келади.
Ютқин ёни бўшлиғига қанотсимон веноз чигални ёндашиб жойлашиши йирингли жараённи мия қаватлари ва бош мияга ретроград тарқалишига шароит яратади. Ютқин ёни бўшлиғи флегмонаси, айниқса шундан асоратлар кузатилганда прогноз оғир бўлади.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish