Маъруза мазмуни


Қулоқ олди-чайнов соҳаси (қулоқ олди-чайнов бўшлиғи) абсцесс ва флегмонаси



Download 340,5 Kb.
bet11/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Қулоқ олди-чайнов соҳаси (қулоқ олди-чайнов бўшлиғи) абсцесс ва флегмонаси. Яллиғланиш жараёни пастки катта озиқ тишлардан, камроқ премолярлар ва юқориги молярлардан инфекцияни тарқалишидан юзага келади. Икилачи бу соҳага инфекция лунж, қулоқ олди сўлак бези, чакка ости чуқурчасидан тарқалади.
Қулоқ олди-чайнов соҳаси чегаралари: - юқоридан – ёноқ ёйи пастки қирраси ва эшитув йўли билан чакка суяги қисми, пастдан – пастки жағ танаси пастки қирраси, олдинги – чайнов мушаги олдинги қирраси, орқадан – сўрғичсимон ўсиқдан пастки жағ бурчагига ўтказилган чизиқ.
Қулоқ олди-чайнов соҳасида чайнов мушаги, юза ва чуқур қаватлари жойлашади. Бу соҳада юзни иккита фасцияси юза қулоқ олди ва чайнов фасциялари жойлашади. Улар хусусий қулоқ олди сўлак безини ва чайнов мушагини ўраб туради. Фасция юқоридан ёноқ равоғига пастдан – пастки жағ асосига, орқадан пастки жағ бурчагига ва ўсиғига бирикади. Хусусий қулоқ олди сўлак бези дистал бўлимида ва жағ орти соҳасида фасция бўлинади ва сўзлак бези ўзанини ҳосил қилади. Бутун йўналиши бўйлаб, чуқур бўлимларидан ташқари, без билан тўлиқ боғланган. Пастки бўлимида бигизсимон пастки жағ боғлами хисобига қулоқ олид фасцияси зичлашган. Пастки жағ ўсиғини ўрта ортки (чайнов мушагини бирикмаган) соҳасида бўшлиқ бўлиб сийрак клетчатка билан тўлган. Юқорига йўналганда юза ва чуқур мушак тутамларини ажратади. пастга ва олдинга йўналганда мушак кенглиги ва томирлар йўналиши бўйлаб кетади. Бунда мушак ва пайлар тутамлари клетчаткалари билан боғланади. Айни шу клетчатка топографик анатомияда чайнов ости бўшлиқ сифатида аниқланади. У пастки жағ ўсиғи юқори орқа соҳаси клетчаткаси билан юоғланади. Кейин вона томирлари бўйлаб йўналади, чайнов мушаги орқа қирғоғи ва тож ўсиғи олдинги қирғоғи орасидан ўтиб қанотсиомн-пастки жағ бўшлиғига, чакка ости чуқурчасига ва чакка ости мушагига ўтади [Егоров П.М., 1972]. Алоҳида индивидуумларда чайнов мушаги билан пастки жағ танаси орасида юқорига очилган бўшлиқ жойлашган бўлиб, у моляр орти учбурчаги шиллиқ ости қавати ва пастки жағ танасидан ташқи юзаси бўйлаб жойлашган клетчатка билан боғланади. Чайнов мушаги суяк-фасциал ўзани юқорида ёноқ ёйи ости оралиғи орқали чакка ости чуқурчаси билан боғланади. Чайнов мушаги томир ва нервлари бўйлаб клетчатка пастки жағ эгатида қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи билан боғланади, олдиндан – лунж клетчаткаси билан боғланади [Войно-Ясенецкий В.Ф., 1947].
Қулоқ олди-чайнов соҳасидаги тери ости сийрак ёғ клетчаткасида юз нерви шохлари ва қулоқ олди сўлак бези жойлашади. Улар ажралган фасция варақлари билан ўралган бўлади. У ердан қулоқ-чакка нерви ва юз нерви устуни, ташқи уйқу артерияси ва улардан чиқувчи тармоқлар, пастки жағ орти венаси ўтади, юза ва чуқур лимфа тугунлари, хусусий чайнов мушаги жойлашади. Қулоқ олди-чайнов соҳаси турли қатламларида тўртта клетчатка бўшлиқлари жойлашади: тери ости, апоневроз ости, мушак ости (субмассетериал) ва жағорти чуқурчаси бўшлиқлари киради. Бу анатомик хусусиятлар бу сохадаги абсцесс ва флегмонани турли клиник кўринишда кечишини ва яллиғланиш жараёнини бошқа соҳаларга тарқалишини ифодалайди.
Қулоқ олди-чайнов соҳаси яллиғланиш жарайнлари локализациясига қар фарқланади: чайнов мушаги пастки бўлими абсцесси (апоневроз ости бўшлиғи ва чайнов мушаги пастки қисми зарарланади), чайнов мушаги соҳаси флегмонаси (мушак ости бўшлиғи зарарланади), қулоқ олди-чайнов соҳаси флегмонаси (барча тўрт бўшлиқ зарарланади).
Чайнов мушаги пастки бўлими абсцессида ўз-ўзидан юзага келувчи оғриқ, шиш хосил бўлиши ва оғиз очилиши чегараланиши кузатилади. Қулоқ олди-чайнов соҳаси пастки бўлимларида оғриқ инфильтрат пальпацияланади. Чайнов мушагини I-II даражали яллиғланиш контрактураси кузатилади. Оғиз вестибуляр сохаси орқа пастки бўлимларида шиш бўлади. Чайнов мушаги пастки ярими олдинги қирғоғида инфильтрация ва оғриқ кузатилади. биринчи кунларда инфильтрация зич фасция ва чайнов мушаги остида жойлашганлиги сабабли флюктуация аниқланмайди. Тўқима қисмларини емирилиши ва йирингли ўчоқни чайнов мушаги пастки қисми юза қаватларига тарқалишидан инфильтратни юмшаши юзага келади.
Чайнов мушаги соҳаси флегмонасида спонтан ҳосил бўлувчи оғриқлар бўлиб, оғиз очилишида оғриқ кучаяди. Тарқалган шиш хисобига юз ассеметрияси ўзгарган. Қулоқ олди-чайнов соҳаси пайпаслоанганда оғриқли инфильтрат аниқланади. Қўшни тўқималарга шиш тарқалган. Инфильтрат чегараси чайнов мушаги чегарасидадир. Яллиғланиш шиши ёноқ ёйи соҳасигача тарқалган бўлиб ўз ичига лунж соҳасини олади, баъзида чакка соҳаси пастки бўлимларига ва пастки қовоқ соҳасига ўтади.пастдан жағ ости соҳасигача ўтади. Инфильтрат усти тери ранги меъёрида, тортилган ва бурмага қийин ёиғилади. Чайнов мушагини II даражали яллиғланиш контрактураси сабабли оғиз очилиши кескин оғриқли бўлади. Лунж шиллиқ қавати шишган ва унда чайнов тишлари тожи изи тушади. Чайнов мушаги олдинги бўлимлари пайпасанганда зичлашиш ва оғриқ сезилади.
Йирингли жараён чайнов мушаги соҳасидан ташқарига ва қулоқ-олди чайнов соҳаси барча тўқималарга тарқалишини шу соҳасини флегмонаси деб бахоланади. Жараёнга пастки жағ бўғим ташқа юзаси орқа юқориги соҳалари клетчатка бўшлиқлари ва чайнов мушагини юза ва чуқур қисмлари оарсида жойлашган (чайнов оти бўшлиғи) клетчака қўшилади. Қулоқ олди-чайнов соҳаси флегмонаси инфекцияни лунж, жағ ости, қанотсимон-жағ, камроқ – ютқин олди бўшлиқ ва чакка ости чуқурчасидан тарқалиши натижасида ҳам келиб чиқади.
Касаллик клиник кўриниши оғир кечади. Тарқалган яллиғланиш шиши чакка соҳаси пастки қисмидан жағ ости учбурчагигача, қулоқ супрасидан бурун-лаб бурмасигача тарқалади. Пастки жағ бурчаги ва ўсиўи қорғоғи контрактураси қўшилади. Инфильтрат зич, кескин оғриқли, тери тўқ қизил рангда, остидаги тўқималар билан аланиб кетган, бурмага йиғилмайди, ялтирайди.Кўпинча инфильтрат жағ орти, лунж соҳаларига тарқалади. Шиш эса кўз ости, чакка, жағ ости, ёноқ соҳаларида кузатилади. Инфильтрат юқори қисмларида кучли оғриқ сезилади. Оғиз очилиши кескин чеграланган. Лунж шиллиқ қавати сезиларли шишган, оғриқ ва чайнов мушаги олдинги қирғоғи инфильтрацияси кузатилади.
Оператив аралашув жағ ости ёки жағ орти соҳаларида ўтказилади. ( пастки жағ бурчагидан пастроқда 5-6 см ли терида айланиб ўтувчи кесма). пастки жағ бурчак соҳасидаги тўқималар қаватма-қават ажратилади. Бунда фасция остида жойлашагн юз нервини қирғоқ шоҳини жарохатлашдан эхтиёт бўлинади. Эҳтиётлик билан чайнов мушакларини пастки қисми суякка бирикка баъзи тутамлари суякдан ажратилади. Флегмонада бу мушак пай ва тутамлари суякдан юқорига қараб тўлиқ ажратилгани маъқулдир. Ўтмас йўл билан пастки жағ ўсиғи ташқи юзаси бўйлаб ўтилади. зарурат бўлганда – мушак тутамлари, қулоқ олди-сўлак бези ва чайнов мушаги орасидаги фасция оралиқларидан ўтилади. Қулоқ олди-чайнов соҳаси флегмонасида (M.M. Соловьев 1985), тавсия қилинганидек (В.Ф. Войно-Ясенецкий 1947), (M. Wass- mund 1935), жағ ости ва ёноқ ости соҳаларидан комбинацияланган оператив йўллари қилинади.
Аденофлегмонлар юза ва чуқур қулоқ олди лмфа тугунларидан тарқалиб, яллиғланиш экссудатини мушак устида юза локализацияси бўйича фарқланади. Бу холатда пастки жағ бурчак соҳасидаги ярадан ўтмас йўл билан чайнов мушаги юзаси бўйлаб ёки сўлак бези ва тери орасидан ўтилади. Сўлак безини зарарлаб қўймаслик учун юз нервига параллел равишда флюктуация яққол намоён бўлган соҳада радиал кесмалар қилинади.
Қулоқ олди-чайнов соҳаси флегмонасида қуйидаги соҳаларга яллиғланиш жараёнини тарқалиши билан асоратланади: лунж. ёноқ, чакка, жағ ости, жағ орти соҳаларига, қанотсимон-пастки жағ бўшлиғига, чакка ости чуқурчасига. Чайнов мушаги соҳасида яллиғланиш жараёнини узоқ кечиши, ўз вақтида қилинмаган оператив аралашувлар, йирингни чиқиши учун йўл етарли бўлмаслиги пастки жағ ўсиғини кортикал соҳалари некрозига – иккиламчи кортикал остеомиелитга олиб келиши мумкин.



Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish