Маруза матни



Download 2,1 Mb.
bet36/46
Sana30.03.2022
Hajmi2,1 Mb.
#518642
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46
Bog'liq
aminokislotalar

Мономолекуляр қатламлар
Мембрананинг энг содда модели липидларни сув юзасидаги мономолекуляр плёнкаси ҳисобланади. У липидлар қўшмолекуляр қатламидан тузилган хужайра мембранасининг тенг ярим кесилган қисмига ўхшайди. Махсус асбоб орқали мономолекуляр плёнка юзасини аниқ ўлчаш мумкин. Унинг тузилишида қатнашган моддаларнинг молекулляр оғирликларини билиб ҳар бир молекула қанча майдонни эгаллашини осонлик билан ҳисоблаш мумкин. Масалан, у сув майдонидаги липид молекуласидан иборат бўлиши мумкин. Сув сатхидаги липид молекуласининг майдони липиднинг поляр бўлмаган знжиридаги қўшбоғлар сонига боғлиқ бўлади. Улар қанча кўп бўлса, бу майдон шунча катта бўлади, бинобарин икки қўшни липидлар молекуласининг поляр қисми оралиғи ҳам катта бўлади. Бу ўз навбатида, қатлам зичлиги ва унинг ўтказувчанлигига ҳам боғлиқ бўлади. қўшбоғ қанча кўп бўлса, ўтказувчанлик шунча юқори бўлади.
Ясси қўш қатламли мембраналар
Бундай мембраналарни олиш учун сув фазасини унча катта бўлмаган туйнукчалари бўлган пластинкадан (масалан, полиэтилендан) ясалган тўсқич ёрдамида ажратилади. Тўсиққа бир томчи липид томизилса туйнукчалар жуда ҳам юпқалашган, липид қатлами энг минимал қатламга эга бўлган плёнка билан қопланади. қатлам қалинлиги липид аралашмасининг таркибига боғлиқ бўлади, аммо у ҳамма вақт 100 Е дан кам бўлади ва кўпинча 60 Е ни ташкил қилади, бу катталик иккита липид молекуласининг бир-бири билан жойлашишига тенг келади. Бундай олинган липид плёнкаси анча турғун ва икки сув фазасини бўла олади. Унинг қаршилигини ва электр параметрини ўлчаш мумкин. Бу ўлчашлар асосида у ёки бу зарядланган заррачаларнинг ўтказишини ўлчаш ҳам мумкин. Бундаги ўлчамлар табиий биологик мембраналарникидан жуда оз фарқланади.
Липосомалар ва протеолипосомалар
Липосомалар (везикулалар) деб аталувчи мембраналар моделининг липид кўпиклари кўпгина камчиликлардан ҳолидирлар. Улар кўп қатламли ва майда "монобислойли", ҳамда ҳар хил методлар билан олинадиган йирик монобислойли липосомалардир. Улардан бирини, липидни учувчан органик эритувчида, масалан, эфир ёки спирт эритмасида, микрошприц ёрдамида сувга ёки сувли туз эритмасига эритувчини қайнаш хароратидан бир қанча юқори даражада юбориш орқали олиш мумкин. Бунда эритувчи катта тезликда парланиб кетади, қолган липидлар (диаметри 60Е) бир неча микрометргача бўлган бислой кўпикларини ҳосил қилиб ассоциатланадилар. Яна бир бошқа усул шундан иборатки, сувда тузли эритмаланган липид детергент ёрдамида ярим ўтказгич тешикли материалдан тайёрланган қопчага жойлаштирилади. Ҳосил бўлган қатламдан сув ва детергент ўтиб кетади, йирик мицеллалар, липосомалар ушланиб қолади.



Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish