Маруза матни



Download 2,1 Mb.
bet38/46
Sana30.03.2022
Hajmi2,1 Mb.
#518642
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46
Bog'liq
aminokislotalar

Стрихнин. Бу алкалоид Рвотнўй орех, Struchnos Nux - Vomica L. ва боба Игнатия-S.Ignatii Berg. ўсимликларининг уруғларида 2-3% гача учрайди ва улардан ажратиб олинган. Бу ўсимликлар /арбий ва Жанубий Африка, Ҳиндистон, Австралия мамлакатларида ва Филиппин оролларида учрайди. Стрихнин Пельтье ва Кавентулар томонидан 1818 йили очилиб ўрганилган. Стрихнин кристалл модда, Тсуюқл 286-288оС, D -109,9o (спирт).

Стрихнин
Стрихнин кучли заҳарли алкалоидлар қаторига киради, судорги (томир тортишиш) ҳосил қилади. Унинг кичик дозаси қон босимини оширади. Стрихнин ҳар хил паралич ҳолатларни, айниқса МНС билан боғлиқ бўлган параличларни. тузатишда ёрдам беради. Ошқозон-ичак йўллари бузилишига қарши ишлатилади. Стрихнин инсектицид сифатида ҳам қўлланилиши мумкин.
Тубокураринхлорид. Бу алкалоид кристалл ҳолатдаги бирикма, Тсуюқл274-275 оС, D 264o (сув). У Жанубий Америкада ўсувчи Америка Чилибухаси (S.americana strychonos), ҳамда Menispermaceae оиласига кирувчи Абута имене (Abuta imene), (Mart) Еichl ўсимликларидан олинган.

Тубокураринхлорид кучли заҳарли модда. У харакатланувчи нерв мускулларини параличлайди ва харакатни, нафас олишни тўхтатади. Медицинада мускулларни бўшаштириш учун анестетик сифатида ишлатилади.
Эргоалкалоидлар (Споринь алкалоидлари). Эргоалкалоидлар, жумладан эргометрин, эрготоксин ва эрготаминлар ҳар хил ўтларда, дон ўсимликларида ва асосан, жавдарда учрайдиган Сlaviceps purpurea замбуруғидан ва моғолдан иборат бўлган споринлардан ажратиб олинган. Улар кристалл ҳолатда бўлиб, эргометриннинг Тсуюқл 162-163оС, D -464o (хлороформ) га, эрготоксиннинг Тсуюқл190-200 оС, D226 o (хлророформ) га , эрготаминнинг Тсуюқл213-214 оС, D 195o (хлороформ) га тенг. Тузилишлари қуйидагича:

эргометрин




RCH(CH3)2 (эрготоксин)
RCH3 (эрготамин)

Эргометрин МНС ни қўзғатади, гинекологияда туғилиш жараёнини тезлаштириш учун ишлатилади, кўз қорачиғини кичрайтиради. Эрготоксин ва эрготаминлар мускулларни қисқартишда ишлатилади. Эрготамин мигрен касаллигини даволашда кенг қўлланилади.
Лизергин кислотаси. Лизергин кисотаси эргоалкалоидлар тузилишига эга бўлиб, уни хусусан эрготамин, эрготоксин ва изоэргинларни гидролаш, сўнгра гидролиз қилиш орқали олинади. Лизергин кислотаси кристалл модда бўлиб, Тсуюқл238 оС, D40o (пиридинда) га тенг. Унинг тузилиши қуйидагича:

Лизергин кислотаси МНС ни қўзғатади. Кўз қорачиғининг кичрайшини секинлаштиради. Эргоалкалоидлар ва лизергин кислотаси асосан микотоксинлар гурухига киради. Улар билан заҳарланишнинг олдини олиш керак бўлади.

Наркотик хусусиятли моддалар


Бу хусусиятга эга бўлган моддалар кўп бўлиб, улардан айримларини кўриб чиқамиз. Наркотик моддалар асосан МНС га таъсир кўрсатадилар ва уларни кўп истеъмол қилинганда организм нерв системаларини паралич ҳолатга олиб келади, натижада организмдаги асосий органларни, яъни мия қобиғини, юрак фаолиятини ишдан чиқаради. Бундай моддаларга мисол қилиб морфин алкалоидини, унинг ҳосиласи героинни, ҳамда марихуана препаратини олишимиз мумкин.
Морфин. Бу алкалоид 1803 йили Дерон томонидан қора дори деб аталувчи ухлатувчи кўкнори (Papaver somniferum L. - мак снотворнўй) дан олинган. Морфин кристалл модда бўлиб, унинг Тсуюқл247-248 оС, D - 140o га тенг.
Героин. Бу модда морфинни ациллаб олинади, демак у морфинни диацил ҳосиласи ҳисобланади.


морфин


героин

Морфин оғриқни қолдирувчи - наркотик аналгетик (грекча:  - йўқ қилувчи,  - оғриқ) моддадир. У седативлик ва тинчлантирувчилик ҳоссаларига ҳам эга, мускулларни қўзғатади. Уни кўп миқдорда истеъмол қилинса, қайт қилиш, ичқотиш (қабзият), ҳамда нафас олишни қийинлаштириш ҳолатларига олиб келади ва шу билан бирга унга ўрганиб қолиш касаллиги - наркотизмни юзага келтиради.
Морфиндаги бу хоссалар героинда бирнеча баробар кучли намоён бўлади. Героин нафас олиш фаолиятини морфинга нисбатан тез ишдан чиқаради.
Марихуана. Марихуана кучли наркотик модда бўлиб, кишиларда вахима касаллигини келтириб чиқарувчи бирикмалар қаторига киради. У ҳинд коноплиси (Cannabis sativa L.) ўсимлигидан олинадиган -тетрагидроканнабинол моддаси асосида тайёрланади:

-тетрагидроканнабинол
Стероид гормонлар протоплазмалар таркибига кириб оқсиллар билан мураккаб эфирлар ҳосил қилади. Стероид гормонлар ҳайвонларнинг жинсий гормонлари ҳисобланади, ўсимликларда эса баъзи витаминлар (витамин D-эргостерин) ролини ўйнайди. Ҳайвонларда кенг тарқалган стероид гормонлар таркиби асосан холестерол бўлиб, эркак жинсий гормони тестостерон - андроген ёки аёл жинсий гормони эстерон-эстроген таркибига киради. Холестерол желч кислотасининг асосий компоненти ҳам ҳисобланади, у жигардан ажраб чиқиб ингичка ичакка ўтади ва у ердаги ёғ кислоталари ва овқат ацилглицероллари билан ўзлашиб уларнинг шимилишини осонлаштиради.


холестерол (холестерин)


эстерон


тестостерон


прогестерон


эргостерин


12-кетохолан кислотаси


дегидрохол кислотаси

Стероид гормонларга адренокортикоид гормонларидан кортизон, гидрокортизон ва альдостероидлар ҳам киради:




кортизон


гидрокортизон


альдостерон

Холестерин ошқозон микрофлоралари таъсирида капростеринга, холестенонга ва холестенол -27-он-3 га айланади:


капростерин


холестенон


холестенол-27-он-3




Холестерин молекуласини ферментлар иштирокида деструкцияга учратиб андростен-4-дион-3,17 ва андростедиен-1,4-дион-3,17 лар олинган:


андростен-4-дион-3,17


андростедиен-1,4-дион-3,17

Стероид гормонларидан эстерон микробиологик кимё методи асосида стероид бирикмаларни микроорганизмлар орқали трансформация қилиш йўли билан олинган. Масалан, эстерон эстрадиолни микроорганизм Streptomyces Sp. иштирокида оксидлаб, 19-оксихолестерин ацетатни тупроқдан ажратиб олинган микроорганизм билан ишлаб ёки 19-оксиандростен-4-дион-3,17 га микроорганизм Alcaligenes Faecalisни таъсир эттириб олинган:






Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish