Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Жиноят субекти ў
н олти ёшга тўлган ақли расо жисмоний 
шахсдир. 
Мазкур модданинг иккинчи қисмида: 
а) Вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган 
аёлга нисбатан1; 
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; 
в) телекоммуникация тармоқларидан, Шунингдек Интернет 
бутунжаҳон ахборот тармогʻидан фойдаланиб содир этилган ўзини 
ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарлик назарда тутилган. 


12 
Мавзу: Жиноят объекти. 
Жиноятнинг объектив томони
Маъруза: 2 соат 
Амалий: 4 соат 
1.Жиноят объекти тушунчаси ва мазмуни. 
2.Жиноят объектининг турлари. 
3.Жиноят предмети тушунчаси ва ахамяти. 
4.Жиноят объектив томони тушунчаси. 
5.Жиноят объектив томонининг белгилари. 
6.Жиноят объектив томонининг аҳамияти.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-
моддасида жиноят қонунининг вазифалари белгиланган. 
Ушбу 
вазифаларга 
шахсни, 
унинг 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, 
мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният 
хавфсизлиги ни жиноий тажовузлардан қўриқлаш, 


шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни 
республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш 
руҳида тарбиялаш киради. Кўриниб турибдики, мазкур 
модда жамиятни жиноят қонуни орқали муҳофаза қилиш 
мақсадида бирмунча ижтимоий хавфли қилмишлар 
рўйхатини ўз ичига қамраб олган. Жиноят ҳуқуқида 
жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий 
муносабатлар жиноят объекти ҳисобланади. Жиноят 
объекти Жиноят ҳуқуқи фанининг Умумий қисмида 
жиноят таркибининг бир элементи сифатида, Махсус 
қисмида эса муайян жиноят таркибининг зарурий 
элементи сифатида ўрганилади. Обектнинг белгиларини 
тадқиқ этиш жиноят қонунчилигини қўллаш амалиётида 
муҳим аҳамият касб этади. 
ЖКнинг 2-моддасида ижтимоий муносабатларнинг 
аҳамияти 
жиҳатдан 
кетма-кетликдаги 
рўйхати 
келтирилган. Бу қонун чиқарувчи шахс, унинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари давлат манфаатлари ёки хусусий мулк 
дахлсизлиги институтидан устуворлигига эътибор 
қаратганлиги ҳақида хулоса қилиш имконини беради. 
Бироқ муайян вақт оралиғида мавжуд бўладиган 
ижтимоий муносабатларнинг барчаси ҳам жиноят 
қонуни билан муҳофаза қилинмайди.
Аксарият ижтимоий муносабатлар ҳуқуқнинг бошқа 
соҳалари билан қўриқланади ва тартибга солинади. 
Масалан, шартнома тарафлари ўртасидаги муносабатлар 
фуқаролик ҳуқуқи, иш берувчи ва ходим ўртасидаги 


14 
муносабатлар меҳнат ҳуқуқи доирасида тартибга 
солинади. 
Шундай қилиб, ЖК жиноят-ҳуқуқий воситалар 
ёрдамида тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар 
доирасини белгилайди.
ЖКнинг 2-моддаси биринчи қисмида бирмунча 
аҳамиятли ижтимоий муносабатларнинг тахминий 
рўйхати келтирилган. Мазкур рўйхатнинг тугал шаклини 
аниқлаш учун ЖК Махсус қисми барча моддаларини 
таҳлил қилиб чиқиш лозим. Бундай таҳлил жиноят-
ҳуқуқий ҳимоянинг обектни ташкил этувчи ижтимоий 
муносабатлар доирасини аниқлашга хизмат қилади. 
Бироқ жиноят обекти мазкур ижтимоий муносабатларга 
зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал 
хафвини келтириб чиқарадиган муайян қилмиш содир 
этилган пайтда аниқланади
1

Жиноят обекти — бу жиноят қонуни доирасида 
қўриқланадиган, 
шунингдек 
жамиятга 
зарар 
етказадиган ёки шундай зарар етказишнинг реал 
хафвини туғдирадиган ижтимоий қилмишлардан 
муҳофаза қилинувчи ижтимоий муносабатлар. 


Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий 
муносабатларнинг доираси ўзгарувчан характерга эга. У 
жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида юз 
берадиган турли ҳолатларга мувофиқ ўзгариб туради. 
Жиноят обектни аниқлаш жиноят-ҳуқуқий воситалар 
билан ҳимоя қилишга зарурият туғилган янги ижтимоий 
муносабатларга мос равишда аниқланади. Ахборот-
коммуникатсия технологиялари ва тизими тараққий 
этиши натижасида бу соҳадаги муносабатларни ҳам 
жиноят-ҳуқуқий воситалар орқали муҳофаза этиш 
обектив заруратга айланди. ЖКнинг 174-моддасида 
ахборотлаштириш тўғрисидаги қоидаларни бузганлик 
учун жиноий жавобгарлик белгиланган эди. Келгусида 
ахборот технологиялари соҳасидаги муносабатларни 
жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишнинг муҳим 
аҳамият касб этганлиги сабабли ЖКга “ХХ
1
Ахборот 
технологиялари соҳасидаги жиноятлар” боби киритилди. 
Шунинг билан ахборот технологияларининг нормал 
фаолият 
кўрсатишини 
таъминлашга 
қаратилган 
ижтимоий муносабатлар жиноят-ҳуқуқий воситалар 
орқали қўриқланадиган обект сифатида белгиланди. 
Жиноят обектини ҳуқуқ тармоғи сифатидаги жиноят 
ҳуқуқи предмети билан чалкаштирмаслик лозим. Бу ҳам 
ижтимоий муносабат ҳисобланади. Бироқ бу ижтимоий 
муносабат муайян жиноят содир этган шахс билан давлат 
ўртасида вужудга келади. Бу бевосита жиноят ҳуқуқи 
билан тартибга солинадиган жиноят-ҳуқуқий муносабат 
предмети саналади. 


16 
Жиноят обектини ҳуқуқ нормаси билан ҳам 
янглиштирмаслик керак. Агар биз муайян шахсни 
қонунни бузганликда айблаганимизда, мазкур шахс 
томонидан содир этилган қилмиш (ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик) у ёки бу қонунга зид ҳисобланади. Шу 
билан 
бирга, 
жиноят-ҳуқуқий 
нормага 
зарар 
етказилмайди. Жиноят обектига эса ҳар доим зарар 
етказилади ёки зарар етказиш хафви туғилади. ЖКнинг 
14-моддасида жиноятни бошқа ҳуқуқбузарликлардан 
фарқловчи мезон келтирилган бўлиб, қонун чиқарувчи 
бошқа ҳуқуқбузарликларни жиноят сифатида эътироф 
этмайди. ЖКнинг 36-моддасига кўра гарчи ЖКда 
жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг 
аломатлари 
мавжуд 
бўлса-да, 
ўзининг 
кам 
аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган 
ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди. 
Жиноят обекти тушунчаси жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган 
ижтимоий 
муносабат 
сифатида 
қуйидагича изоҳланади. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish