Юридик мезон
ҳам ўз навбатида:
-
интеллектуал
(шахс содир қилган ижтимоий хавфли
қилмишининг хавфлилик хусусиятини ва оқибатини
англамаслик);
-
иродавий
(ўз ҳаракатларини бошқара олмаслик) каби
белгилардан ташкил топади.
Тиббий мезон
– шахс руҳий ҳолати бузилганлигининг
белгиларини ифодалайди. Улар қуйидаги кўринишларда
бўлади:
1. Сурункали руҳий касаллик − бу гуруҳни узоқ
давом этувчи ва ривожланиб борувчи руҳий касалликлар
ташкил этади – шизофрения, эпилепсия (тутқаноқ),
параной,
қариганда
ақл
заифлашуви,
пресенил
психозлар, сурункали касалликлардаги бош мия органик
бузилишлари; заҳм, алсгеймер касаллиги ва бошқалар.
2. Руҳий ҳолати вақтинчалик бузилганлик − бу гуруҳга
узоқ давом этмайдиган, лекин соғайиш билан
тугайдиган руҳий бузилишлар киради – “оқ алаҳлаш”,
алкогол психозлари ва бошқалар.
3. Ақли заифлик − бу гуруҳга интеллект пасайиши
билан, яъни фикрлаш, хотира, ўзига ва ҳаракатларига
нисбатан танқидий қараш, шахснинг қайтмас инқирозга
тушиши ёки ижтимоий муҳитда мослашиб яшашнинг
имкони йўқлиги билан кечадиган ҳар хил руҳиятнинг
хасталик бузилишлари киради.
4. Руҳий касалликнинг бошқа ҳолатлари − бу гуруҳга
руҳий касаллик бўлмаган, асли руҳиятнинг у ёки бу
бузилишлари билан тавсифланадиган ҳолатларни ўз
ичига олади. Буларга психопатиялар, неврозлар ва
бошқа ҳолатлар киради.
Ақли норасо шахс жиноят содир қилса, Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 172−174, 567, 568-моддаларида
белгиланган
қоидалар
асосида
суд-психиатрия
экспертизаси ўтказилади ва ана шу экспертиза
хулосасига асосланиб, суд шахсни ақли норасо деб
топади ва шахснинг қилмишида жиноят таркиби йўқ деб
100
ишни бекор қилади ҳамда ушбу шахсга нисбатан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш юзасидан ажрим
чиқаради. Ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли
қилмиш содир этган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари тайинланганда жиноят иши жиноят
белгилари таркибига кирувчи элементлардан бири, яъни
субект йўқлиги сабабли тугатилади (ЖПК 83-моддаси
иккинчи банди).
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий
хавфли қилмиш содир этган ақли норасо шахс ўзи ва
атрофидагилар учун хавф туғдирадиган бўлса, суд унга
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини
тайинлайди. Руҳий касалнинг касаллик хусусиятлари
содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини ҳисобга олган ҳолда тиббий йўсиндаги
мажбурлов чорасининг аниқ турини (ЎзР ЖК 93-
моддаси) белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг
2008-йил
12-декабрдаги “Руҳий касалликка чалинган шахсларга
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига
асосан, ақли расо ҳолатда жиноят содир этган, бироқ
кейинчалик ўз ҳаракатлари аҳамиятини англаш ёки
уларни бошқара олиш имкониятидан маҳрум қиладиган
руҳий касалликка чалинган шахс жазодан ёки уни
ўташдан озод этилади.
10.) Жиноят субекти ёши
Жиноят содир қилиш пайтида қонунда белгиланган
ёшга етган шахсгина жиноятнинг субекти бўлади. ЖК
17-моддасига асосан умумий субект ёши
16 ёш ҳисобланади. Қонунда белгиланган ёшга етмаган
кичик ёшдагилар ёши, руҳий ва жисмоний
ривожланиши жиҳатидан ўз қилмишлари учун ҳали
тўлиқ жавоб бера олмайдилар. Шунингдек, ўз
ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлик)ларини тўлиқ бошқара
олмайдилар. Чунки улар онгининг ривожланиши
даражаси етарли даражада шаклланмаган бўлади. Шу
сабабли Жиноят қонуни жиноят субекти ёшини
белгилашда у содир этган жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилигини тушуниш даражасини ҳам
ҳисобга олган.
№
Ёш
Жиноят кодексининг тегишли моддаси
1.
13 ёш
97-модданинг иккинчи қисми учун;
2.
14 ёш
97-моддасининг биринчи қисми, 98, 104—106, 118, 119,
137, 164—166, 169-моддалари, 173-моддасининг иккинчи
ва учинчи қисмлари, 220, 222, 247, 252, 263, 267, 271-
моддалари, 277-моддасининг иккинчи ва учинчи
қисмлари учун;
3.
16 ёш
Мазкур жадвалнинг 1, 2, 4 сатрларида кўрсатилмаган
бошқа барча жиноятлар учун;
102
Суд шахсни муайян жиноятни содир этишда айбдор деб
топишда, судланувчини жиноят субекти ёшига
етганлигини тўғри аниқлаб олиши зарур. Агар жиноят
содир қилган шахснинг ёши аниқ бўлмаса, суд-тиббий
экспертизаси тайинланади. Агар эксперт хулосасида энг
кам ва энг кўп муддат (масалан, 15, 17 ёш оралиғида)
кўрсатиб аниқлаб берилган бўлса, энг кам белгилаб
берилган ёш миқдоридан олиниб туғилган йили
белгиланади
9
. Шахснинг тахминан туғилган йили
белгиланганда ўша йилнинг охирги куни (31-декабр)
шахснинг туғилган куни деб ҳисобланади.
Агар шахс туғилган куни жиноят содир қилса, унинг
жиноят субекти ёшига тўлган ёки тўлмаганлигини
масаласини аниқлаш (13,14,16 ёки 18 ёш) унинг
туғилган кунидан эмас, балки туғилган кунининг
эртасидан, яъни соат кеч 24.00дан кейинги вақтдан
ҳисобланади. Масалан, А. шахс ўз туғилган кунида
таниши Б. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни
дўппослайди. Натижада Б. баданига оғир тан жароҳати
етказазилиши оқибатида вафот этади. Суд А.ни ЖКнинг
104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топиб,
жазо тайинлайди. Бироқ, Олий суд Жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати бу жиноятни қайта кўриб чиқиб,
А. бу жиноятни содир қилиш вақтида 13 ёшда
4.
18 ёш
122, 123, 125
1
, 127, 127
1
, 144, 146, 193—195, 205—210,
225, 226, 230—232, 234, 235, 279—302-моддаларида
назарда тутилган жиноятлар учун.
бўлганлиги ва ҳали 14 ёшга тўлмаганлиги сабабли унга
нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилади.
Бундан ташқари, ақлий ривожланиш даражаси ёшига
нисбатан орқада қолиб кетган шахслар (инфантилизм)
ақли норасолар ҳисобланмайди. Гарчи уларнинг ақлий
ривожланиши орқада қолиб кетган бўлса-да, улар ақли
расо ҳисобланади ва шунга кўра, улар муайян
жиноятнинг субекти ҳисобланади. Бироқ судлар бундай
шахсларга жазо тайинлашда мазкур ҳолатни жазони
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида топиши мумкин.
11.) Жиноятнинг махсус субекти
Жиноятнинг махсус субекти деганда қонунда
белгиланган ёшга етган, ақли расо жисмоний шахс
белгилари билан бирга Жиноят кодексининг Махсус
қисмида ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган яна қўшимча махсус белгига эга бўлган шахс
тушунилади.
Жиноят махсус субектининг белгилари жиноят
таркиби доирасига кирувчи субектнинг зарурий белгиси
ҳисобланади ва қилмишни ЖКнинг муайян нормаси
билан тўғри квалификатсия қилишда муҳим аҳамият касб
этади. Масалан, давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик
субекти томонидан савдо ёки хизмат кўрсатиш
қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузилиши
ЖК 189-моддаси билан квалификатсия қилинса,
тадбиркорлик субекти сифатида давлат рўйхатидан
ўтмасдан шахс томонидан савдо ёки хизмат кўрсатиш
104
қоидаларининг жуда кўп миқдордаги қийматда бузилиши
ЖКнинг 188-моддаси яъни, ноқонуний
тадбиркорлик билан квалификация қилинади. Демак,
шахсни ЖК 189-модда билан жиноий жавобгарликка
тортишда айбдор, албатта, давлат рўйхатидан ўтган
хўжалик юритувчи субект бўлиши лозим.
5-Мавзу: Тамом бўлмаган
жиноятлар.Жиноятда иштирокчилик.
Шахс томонидан муайян хатти-ҳаракат амалга
оширилишидан аввал унинг чизмаси, натижаси унинг
онгида шаклланади. Хатто тўсатдан айтилган сўз,
бажарилган ҳаракат аввал мияда шаклланиб кейин амалга
оширилади. Шахснинг онгида юзага келган жиноий қасд
қоида тариқасида муайян вақт оралиғида изчилликда
содир этилиб, бир-бирига боғлиқ бўлган босқичлардан
иборат бўлади. Айрим ҳолларда эса шахснинг жиноий
қасди ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охиригача
етказилмаслиги мумкин. Бундай вазиятда ҳам қилмиш
юридик жиҳатдан тўғри баҳоланиши ва жиноий
жавобгарлик
масаласи
жиноят
қайси
босқичда
якунлангандан келиб чиқиб ҳал этилиши лозим. Айнан
шунинг учун ҳам жиноят содир этиш босқичлари алоҳида
аҳамият касб этади. Жиноят содир этиш босқичлари
жиноятнинг бошланишидан (тайёргарлик ҳаракатлари)
охиригача (ижтимоий хавфли оқибатлар юз бериши)
бўлган
жиноятнинг
ривожланиш
босқичлари
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |