beparvolik
orqasida sodir
etilgan deb topiladi”.
78
натижасида келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатни
олдиндан кўра билади, аммо ушбу оқибатлар юз
бермайди деб ҳисоблайди.
Юқоридаги таърифдан англаш мумкинки, шахс
жиноий бепарволикда келиб чиқиши мумкин бўлган
ижтимоий хавфли оқибатни олдиндан англайди. Яъни
шахс оқибат келиб чиқиши мумкинлигини ҳам,
реаллигини ва (ёки) мавҳумлигини ҳам олдиндан
билмайди. Масалан, сехда оператор бўлиб ишловчи
Болтаев
“ДИП-400”
русумли
дастгоҳга
тайёр
маҳсулотларнинг икки донасини ноўрин кириб
кетаётганлигини кўриб, уни олиб қўймоқчи бўлганида
шу
сех
устаси
Тешаев
оператор
Болтаевни
огоҳлантирмай дастгоҳни бошқариш жойидаги дастгоҳ
платформасини кўтарувчи тугмачасини босиб юборади.
Шунда Болтаевнинг ўнг ва чап қўлларининг кўрсаткич
бармоқлари катушка ва флая ўқи орасида сиқилиб
қолиши натижасида иккала бармоғи катушка ичига
қаттиқ қисилиб қолади. Юқоридаги ҳолатда сех устаси
Тешаев техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза
қилиш масъул бўла туриб (тегишли йўриқномалар ёки
қоидаларни билиши зарур), бу қоидаларни бузиб,
Болтаевга ўртача оғир тан жароҳати етказилишига
сабабчи бўлганликда ифодаланган ҳаракатлари билан
ЖКнинг 257-моддасида назарда тутилган жиноятни
содир этган.
Шундай қилиб, жиноий бепарволикда шахс ўз
хатти-ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини англаш
ҳам, ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра
билиш ҳам мавжуд бўлмайди. Демак, шахс муайян
вазиятда қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли
оқибатларнинг юз беришини нафақат кўра билиши
шартлиги (обектив мезон), балки ўз индивидуал
хислатлари ва қобилиятлари билан олдиндан кўра олиши
мумкинлиги (субектив мезон) исботланган тақдирдагина
жиноий бепарволик учун жиноий жавобгарликка
тортилади.
5.) Мураккаб айбли жиноятлар
Мураккаб айб бир жиноят таркибида айбнинг икки
шаклини бирлашмаси бўлиб, айб, биринчидан,
шахснинг бевосита обектга, иккинчидан, қилмишида
назарда тутилмаган ижтимоий хавфли оқибатга бўлган
руҳий муносабатидир. Бу ижтимоий хавфли оқибатнинг
пайдо бўлиши ижтимоий хавфли қилмишнинг оғирлик
даражасини оширади ва оғирроқ жазо тайинланишини
тақозо қилади.
Agar shaxsning qasddan jinoyat sodir etishi natijasida ehtiyotsizlik orqasida boshqa ijtimoiy
xavfli oqibatlar yuz bergan va shunday qilmishni qonun qattiqroq javobgarlik bilan
bog’lagan bo’lsa, bunday jinoyat qasddan sodir etilgan, deb topiladi.
80
ЖКда қарийб ўттиздан ортиқ мураккаб айбли жиноятлар
мавжуд, уларнинг барчаси келиб чиққан оқибатига кўра
шу жиноятлар туркумига киритилган. Масалан, жиноий
равишда ҳомила тушуриш (аборт) (ЖК 114-моддасининг
биринчи қисми) жинояти содир этилиб, унинг
натижасида одам ўлими юз берса (мазкур модданинг
учинчи қисми) мураккаб айбли жиноят ҳисобланади.
Бундай ҳолатда жиноий равишда ҳомила тушуриш
(аборт) қасддан содир этилади, унинг натижасида келиб
чиққан ўлим эса, эҳтиётсизлик шаклида бўлади. Бу
субектив томони мураккаблашган – ҳар икки шаклдаги
айб билан боғлиқ жиноят таркибидир. Баъзи
жиноятларнинг субектив томонининг мураккаб
эканлигини ҳисобга олиб бир қилмишда икки хил
шаклдаги айб мавжуд эканлигини кўриш мумкин.
Масалан, М. қонуний никоҳдан ўтмай фуқаро А. ва
унинг вояга етмаган қизи Б. билан бирга ижарада яшаб
келган. Фуқаро М. 2017-йил 1-ноябрда маст ҳолатда
уйга келиб, вояга етмаган ўгай фарзанди овқатни тўкиб
юборганлиги сабабли унга жаҳл қилиб, уни дивандан
улоқтирган ва ердан кўтариб олиб, тахминан 1,5 метр
баландликдан хонага тўшалган кўрпача устига ташлаб
юбориб, унга қасддан оғир даражадаги тан жароҳати
етказган. Б. олган оғир тан жароҳатлари натижасида
икки кундан сўнг вафот этган. Суд М.ни Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди
билан айбли деб топган. Ушбу жиноят ишида ижтимоий
хавфли ҳаракат айбнинг қасд шаклида содир этилган,
яъни баданга оғир шикаст етказиш (1-оқибат) қасддан
содир этилган, бироқ келиб чиққан жабрланувчининг
ўлими (2-оқибат) эҳтиётсизлик орқасида юз берган.
Хусусан, айбдор жабрланувчи соғлигига тажовуз
қилганда уни ўлдириш нияти бўлмаган. Шу сабабли ҳам
бундай турдаги жиноятлар мураккаб айбли жиноят
ҳисобланади.
Мураккаб айбли жиноятлар айбнинг учинчи шакли эмас,
балки шахснинг жиноий қилмишида қасд ва
эҳтиётсизликнинг уйғунлашувидир. Гарчи, мураккаб
айбли жиноятларда бир қанча ҳаракат, оқибатлар
мавжуд бўлсада, унга бир қанча жиноят деб қаралмайди.
Мураккаб айбли жиноят бир жиноят таркибини ташкил
этади.
6.) Жиноятнинг мотиви, мақсади ва ҳиссиёт
Мотив (лотинча) “мовео” – ҳаракат қилиш деган
маънони англатиб, у шахс томонидан у ёки бу ҳаракатни
содир этишда қўзғатувчи куч ҳисобланади.
Дунёдаги барча инсонларда мотив мавжуддир. Кимдир
ҳаётда бой бўлишни, кимдир ўқишда, ишда юқори
лавозимларга кўтарилишни истайди, яна кимдир
82
жуфтини севгани сабабли рашк қилади ва бошқалар.
Буларнинг барчаси шахс руҳияти билан боғлиқ бўлган
ички қўзғатувчи мотивлардир. Бироқ, мотивлар барча
шахсларнинг ўзига хос табиатидан, индивидуаллигидан
келиб чиқиб, турли инсонларда турлича ифода
қилинади. Масалан, кимдир кўп пул топиш мақсадида ўз
устида тинмай ҳаракат қилса, қўшимча даромад топиш
мақсадида бир қанча жойда ҳалол ишласа
(мувафаққиятга эришиш мотиви), кимдир кўп пул
топиш мақсадида ўғрилик ёки порахўрлик (ғаразгўйлик
мотиви) жиноятларини содир этади. Шуларни инобатга
олиб, жиноят қонунчилиги барча мотивларга ҳам
жиноятнинг мотиви мақомини бермаган. Қачонки,
инсонлар ўз истакларини жиноят содир этиш орқали
амалга оширганларидагина жиноят қонуни вазифасини
амалга ошириш имкони туғилади. Шундан келиб чиқиб,
мотивларни жиноят мотивлари ва жиноят
ҳисобланмайдиган мотивлар (психология ва бошқа
фанларга тааллуқли)га бўлиш мумкин.
Мотив ва мақсад жиноят таркибининг факултатив
белгилари ҳисобланиб, барча жиноятларни
квалификация қилишда ҳам инобатга олинмайди. Бироқ,
жиноятнинг диспозитсиясида мотив ва мақсад назарда
тутилган бўлса, жиноят мотиви ва мақсади зарурий
белгига айланади ҳамда қилмишни тўғри квалификация
қилишга таъсир кўрсатади. Масалан, ЖК 97-модда 2-
қисм “к” банди билан тўғри квалификация қилиш учун
қилмишда жиноят таркибининг зарурий белгилари
(обект, обектив, субект, субектив томонлари)дан
ташқари миллий ёки ирқий адоват мотивлари мавжуд
ёки мавжуд эмаслигини ҳам аниқлаш лозим.
Мотив ўз-ўзидан жиноятнинг зарурий белгиси
ҳисобланмайди, аммо жиноят мотивини исботлаш
орқали айбдорнинг жиноят содир этишининг сабабини
билиш имкони туғилади. Бироқ безорилик мотиви билан
содир этиладиган жиноят арзимаган сабаб ёки ҳеч
қандай сабабсиз ҳам содир этилиши мумкин.
Демак, жиноят мотиви – жиноят содир этишда шахсни
бошқарган ва жиноят содир этишга қарор қилдирган
шахснинг муайян эҳтиёж ва манфаатларини ўз ичига
олган ички қўзғатувчи кучдир.
Жиноят мақсади – шахс жиноят содир этиш орқали
келажакда эришишга интилган натижадир.
Одатда, ижтимоий хавфли қилмишни содир этишдан
аввал шахс дастлаб ички кечинма, чуқур руҳий,
эмотсионал (ҳиссиёт) ҳолатни бошдан кечиради, ҳис
этади (рашк, ўч олиш, ҳасад ва ҳ.к.) сўнгра, ушбу ички
қўзғалиш, мотив унинг олдига онгли равишда жиноят
содир этиш мақсадини, жиноятчи томонидан кўзланган
натижага эришишга йўналтиради. Демак, мотив асосида
жиноятнинг мақсади шаклланиб, мотив ва мақсад
бирлашиб, субектнинг жиноят содир қилиши билан
боғлиқ бўлган тафаккурий ва иродавий фаолияти учун
асос яратади.
Юқоридагиларни
умумлаштириб,
айтиш
мумкинки, мотив шахс нима сабабдан ушбу жиноятни
84
содир этди, деган саволга жавоб берса, мақсад эса шахс
ушбу жиноятни содир этишда қандай натижага
эришмоқчи бўлганлигини ифодалайди. Масалан, А.
қўшниси Б.нинг қисқа вақт ичида бойиб кетганлигини
кўролмай, уйда йўқ пайти унинг мол-мулкини ўғирлайди.
Бу мисолда мотив − ҳасад бўлса, мақсад эса ўзганинг
мол-мулкини талон-торож қилишдир. Жиноят мотиви ва
мақсади қасддан одам ўлдириш, ғаразгўйлик билан
амалга ошириладиган талон-торож, мансабдорлик, одам
савдоси каби жиноятларни квалификация қилишда
муҳим аҳамият касб этади.
Барча жиноят мотиви ва мақсадларини жамлаган ҳолда
уларни 1) ғаразли; 2) ғаразли бўлмаган; икки
турга ажратиш мумкин. Ғаразли гуруҳга кирадиган
мотив ва мақсадлар ЖК Умумий қисмида
оғирлаштирувчи ҳолатлар (ЖК 56-модда) деб топилган;
ЖК Махсус қисмида кучайтирилган жиноий
жавобгарлик белгиланган; ЖК Махсус қисмида
кўрсатилган тегишли жиноятни квалификация қилишда
зарурий белги сифатида белгиланган; муайян жиноят
таркиби бошқа ўхшаш жиноят таркибидан фарқланиб,
оғирроқ жиноий жазо назарда тутилган.
Ғаразли мотивларга - тамагирлик ниятида (ЖК-97 м. 2-қ.
“и” б.; 104-м. 2-қ. “д” б.; 105-м. 2-қ. “е” б.); тамагирлик
йўли билан (ЖК 192
9
-м. 4-қ. “в” б.; 210-м. 2-қ. “в” б.;
214-м. 2-қ. “б” б.; 214-м. 3-қ. “г” б.; 251-м. 2-қ. “д” б.;
271-м. 2-қ. “е” б.; 252-м. 3-қ. “в” б.; 247-м. 2-қ. “д” б.);
тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда (ЖК 124-м.);
ғаразли ниятларда (ЖК 141-
1
м. 2-қ. “б” б.); ғаразгўйлик
билан (ЖК 178-м. 2-қ. “а” б.); ғаразгўйлик ниятларида
(ЖК 237-м. 2-қ. “б” б.); ғаразгўйлик ёки бошқа паст
ниятларда (ЖК 125-м. 2-қ. “б” б.; 133-м. 2-қ. “а” б.; 137-
м. 2-қ. “б” б.; 139-м. 3-қ. “г” б.; 227-м.); ғаразли ёки
бошқа паст ниятларда (ЖК 131-м. 1-қ.; 230
1
-м.);
ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб (ЖК 209-
м.); ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни
кўзлаб (ЖК 228
1
-м.); безорилик мотиви (ЖК 97-м. 2-қ.
“л” б.; 104-м. 2-қ. “е” б.; 277-м.); миллий ёки ирқий
адоват замирида (ЖК 97-м. 2-қ. “к” б.); диний
таассублар замирида (ЖК 97-м. 2-қ. “м” б.; 104-м. 2-қ.
“з” б.; 105-м. 2-қ. “з” б.); миллатлараро ёки ирқий
адоват замирида (ЖК 104-м. 2-қ. “ж” б.; 105-м. 2-қ. “ж”
б.); миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний
таассублар замирида (ЖК 173-м. 2-қ. “а” б.; 173-м. 2-қ.
“а” б.); миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш
замирида (ЖК 235-м. 2-қ. “б” б.); ўч олиш мотиви (ЖК
97-м. 2-қ. “г” б.; 104-м. 2-қ. “б” б.; 105-м. 2-қ. “в” б.; 112-
м. 3-қ.; 140-м. 3-қ. “а” б.; 173-м. 3-қ. “а” б.) ва бошқалар;
Ғаразли мақсадларга - киши аъзоларини кесиб олиб,
бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг
қисмларидан фойдаланиш мақсадида (ЖК 97-м. 2қ. “н”
б.; ЖК 104-м. 2-қ. “и” б.; ЖК 135-м. 2-қ. “к”.); бошқа
бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини
осонлаштириш мақсадида (ЖК 97-м. 2 қ. “о” б.);
экплуататсия мақсадида (ЖК 135-м.); террорчилик
фаолиятини амалга ошириш мақсадида (ЖК 155
2
-м. 1-
қ.); ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон
Республикаси конститутсиявий тузумини ағдариб
ташлаш мақсадида фитна уюштириш (ЖК 159-м. 4-қ.);
86
мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида (ЖК 164-
170 м.) ва бошқалар.
Қонунчилик томонидан ғаразли мотив ва мақсадлар
гуруҳига киритилмаган айрим мотив ва мақсадлар,
шунингдек кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида жиноят
содир этиш (ҳиссиёт) киритилмаган бўлиб, уларнинг
айримлари жавобгарликни енгилаштирувчи ҳолат деб
топилиши, айримларига эса енгилроқ жиноий жазо
тайинланиши мумкин. Масалан, рашк, шахсий
характердаги ўч, адоват, ҳасад ва бошқа мотивлар билан
содир этилган жиноятларга суд нисбатан енгилроқ жазо
тайинлаши мумкин. Масалан, ўз хизмат ёки фуқаролик
бурчини бажарганлиги туфайли шахсдан ёки унинг яқин
қариндошларидан ўч олиш мотиви билан қасддан одам
ўлдириш ЖК 97-модда 2-қисм “г” банди билан
квалификатсия қилиниб, бошқа барча ҳолатларда ўч
олиш мотиви билан шахсни ўлдирганлик учун айбдор
ҳаракатларида жиноятни оғирлаштирувчи бошқа
ҳолатлар мавжуд бўлмаса, шахс ЖК 97-модда 1-қисми
билан жавобгарликка тортилади. Алоҳида ҳолларда
жабрланувчининг розилиги билан унга раҳми
келганлиги сабабли (евтаназия), тўсатдан пайдо бўлган
кучли руҳий ҳаяжонланиш (кучли ҳиссиёт) ҳолатида
содир этилган жиноятлар енгиллаштирувчи ҳолат деб
топилиши мумкин. Масалан, шахс кучли руҳий
ҳаяжонланиш ҳолатида ўта шавқатсизлик билан қасддан
одам ўлдирсада, қилмиш ЖК 98-моддаси билан
квалификатсия қилинади.
Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида жиноят содир
этилганда айбдор шахс ўз ҳаракатларини назорат
қилишни тамоман йўқотмасада, бироқ ўз ҳаракатларини
онгли равишда назорат қилиш қобилияти қисқа муддатга
пасаяди. Бу эса аффект ҳолатини айбни енгиллаштирувчи
ҳолат деб ҳисоблашга асос бўлади. Бироқ, кучли руҳий
ҳаяжонланиш ўз-ўзидан енгиллаштирувчи ҳолат бўла
олмайди. ЖК 98-моддасига кўра, кучли руҳий
ҳаяжонланиш жабрланувчи томонидан қилинган
ғайриқонуний зўрлик, оғир ҳақорат, шунингдек унинг
бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли тўсатдан
вужудга келган бўлсагина енгилаштирувчи ҳолат деб
ҳисобга олиниши мумкин.
Паст ниятлар юридик атама ҳисобланмайди, одатда паст
ниятлар номоддий кўринишга эга бўлади. Масалан, паст
ниятларда фарзандликка олиш сирини ошкор этишда
(ЖК 125-модда) фарзандликка олиш сирини ошкор
этган шахс фарзандга масалан, “Сенинг отанг ўлган, бу
ўгай отанг” дейиши фарзандга руҳий азоб бериши,
ўзини камситилгандек ҳис этиши, шарманда бўлиши
кабиларни юзага келтириши мумкин. Бу эса, айбдорга
номоддий (кўнгли тинчиши, қилган ишидан қониқиши,
хурсанд бўлиши ва хк.) кўринишидаги манфаатларга
эришишига туртки бўлиши мумкин.
7.) Хато ва унинг жиноят ҳуқуқий аҳамияти
88
Хато тушунчаси ва унинг турлари жиноят таркиби
субектив томонини ўрганишда алоҳида аҳамиятга эга.
Жиноят содир этган шахс ўз навбатида қилмишининг
жиноийлигини олдиндан билиши ёки билмаслиги ҳам
мумкин, бу эса шахсга жиноий жавобгарлик белгилашга
таъсир кўрсатади.
Жиноят ҳуқуқига оид адабиётлар таҳлили шуни
кўрсатадики, ҳуқуқшунос олимлар “хато” тушунчасини
ифодалашда турли сўзлардан фойдаланади. Масалан,
юридик хатони содир этилган қилмишнинг юридик
моҳияти ёки оқибатини “нотўғри баҳолаш”, фактик
хатони ифодалашда эса фактик ҳолатларни “нотўғри
тасаввур қилиш”, айрим ҳолларда “янглишиш” сўзидан
ҳам фойдаланади. Юридик луғатда таъриф берилишича,
хато шахснинг ўзи томонидан содир этилган қилмиш ёки
оқибатларининг ҳақиқий юридик ва фактик хусусиятини
нотўғри тасаввур қилишидир
6
.
Кўпчилик олимлар томонидан хато юридик ва фактик
хатоларга бўлинади.
Юридик хато (еррор журис) дейилганда, бу содир
этилаётган
қилмишнинг
юридик
моҳияти
ва
оқибатларининг нотўғри баҳоланиши ҳамда тасаввур
қилиниши тушунилади.
Жиноят ҳуқуқи назариясида юридик хатонинг бир
қанча турлари бор:
1.
Do'stlaringiz bilan baham: |