Факултатив белгилар
модданинг диспозитсиясида
тўғридан-тўғри
кўрсатилган
ҳоллардагина
квалификатсияга таъсир қилади. Бошқа ҳолларда улар
гарчи жиноят-протсессуал жиҳатдан аниқланиши талаб
этилсада, жиноят таркибига кирмайди.
Жиноят содир этиш вақти – ижтимоий хавфли
қилмиш содир этилган пайт. Моддий таркибли
жиноятларда жиноят тамом бўлган вақтни аниқлаш учун
ижтимоий хавфли оқибат юз берган пайтни аниқлаш
лозим. Айрим жиноят нормаларида мазкур белги зарурий
52
аҳамиятга эга. Жумладан, ЖКнинг 99-моддасида онанинг
ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон
қасддан ўлдирганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисм
нормалари диспозитсияларида жиноят тамом бўлган
вақти жиноят таркибининг бошқа белгиларини
тавсифлашда қонун чиқарувчи, қоида тариқасида, аниқ
тушунтириш беради. Масалан, ЖКнинг 287-моддаси
(ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан
ташлаб кетиш)да қилмишни содир этиш вақти аниқ
чегараланган – бир суткадан ортиқ, лекин ўн суткадан
ортиқ бўлмаган муддат. Ушбу тушунчалар етарлича аниқ
ва
равон
белгиланган
бўлиб,
обектив
томон
белгиларининг миқдор ва мазмунини аниқ кўрсатиб,
жиноят қонунини тўғри қўллашга хизмат қилади.
Жиноят содир этиш жойи – жиноят содир этилган
ҳудуд. Жиноят содир этилган жой тушунчаси жиноят
содир этилган муайян кенглик, ҳудудни англатади,
масалан, уй, қўриқланадиган табиий ҳудуд, ҳарбий қисм
ва бошқ. Агар жиноят содир этиш жойи модданинг
диспозитсиясида аниқ кўрсатилган бўлса, шахсни
жавобгарликка тортишда жиноят айнан диспозитсияда
кўрсатилган жойда содир этилганлиги аниқланиши
лозим.
Жиноят содир этилган жой мазкур тушунчанинг
икки ўзаро боғлиқ жиҳатларидан келиб чиқиб
аниқланиши лозим. Кенг маънода – у ёки бу давлат
юрисдиктсияси амал қиладиган ҳудуд, кенглик. Тор
маънода жиноятни квалификатсия қилишга ва жиноий
жавобгарлик ҳамда жазони индивидуллаштиришга
таъсир қиладиган бевосита модданинг диспозитсиясида
кўрсатилган ҳудуд.
Қатор жиноят-ҳуқуқий нормалар диспозитсияда
обектив томон белгилари орасида жиноят содир этилган
жой деганда айнан жиноят содир этилган ҳудуд
тушунилиши кўрсатилган. Жиноят содир этиш жойи агар
у алоҳида кўрсатилган бўлса, қилмишни квалификатсия
қилишга таъсир қилади. ЖКнинг 194-моддаси (атроф
табиий
муҳитнинг
ифлосланганлиги
тўғрисидаги
маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш)
иккинчи қисмида жиноят содир этиш жойи (қўриқхона
ҳудуди, экологик ҳалокат ҳудуди ёки фавқулодда
экологик вазият ёмонлашган жой) квалификатсия
белгиси сифатида кўрсатилган.
Жиноят содир этиш шароити – жиноят содир
этилиши учун шароит. Яъни, жиноят содир этилиши
учун ўзаро алоқадор шартлар тизими. Жиноят содир
этиш шароити – бу ижтимоий хавфли қилмиш содир
этишдаги конкрет обектив шароитлар (жой, вақт ва
бошқ.) ёки уларнинг йиғиндиси. Шароит жиноят таркиб
ибелгиси сифатида камдан-кам эътироф этилади.
Масалан, ҳарбий жиноятларни жанговар ҳолатда содир
этиш жавобгарликни оғирлаштирувчи белги сифатида
ўрнатилган (ЖКнинг 302-моддаси иккинчи қисми –
жанговар вазиятда хизматга совуққонлик билан қараш).
54
Жиноят обектив томонини тўғри тушуниш учун
конкрет жиноят содир этишнинг шароитини ҳамда унинг
натижасида жиноий оқибат келиб чиқишини англаш
лозим. Бу шароит обектив, жиноят содир этаётган шахс
иродасидан ташқари юз беради, аксарият ҳолларда
бундай шароит жиноят содир этаётган шахс томонидан
онгли равишда вужудга келтирилади.
Жиноят содир этишга шароит яратиш учун
фойдаланиладиган моддий предметлар (транспорт
воситалари, бошқа механизмлар, портловчи, радиоактив
моддалар ва бошқ.) ижтимоий хавфлиликни оширади.
Уларни қўллаш орқали жиноят содир этишнинг хавфли
шароити яратилади. Шунингдек, айрим ҳолларда бундай
шароит табиий иқлим омилидан ҳам келиб чиқиши
мумкин.
Жиноятни содир этиш усули – жиноят содир этган
шахс жиноят содир этишда фойдаланадиган усул ва
услублар. Айрим жиноят таркибларида усул зарурий
белги сифатида кўрсатилган (ЖКнинг 97-моддаси, ўта
шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш). Бошқа
жиноят таркиблари учун усул аҳамият касб этмаслиги
ҳам мумкин. Усул қасддан содир этиладиган жиноятлар
учун хос бўлиб, бунда жиноят содир этаётган шахс
жиноий мақсадга эришиш учун онгли равишда пухта
ўйланган турли усулларни қўллайди. Жиноят таркиби
категорияси доирасига жиноятни содир этиш усуллари
қонун чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси
ЖК Махсус қисм моддаларида қатъий белгилаб қўйилган
бўлсада, жиноят реал вазиятда содир этилишининг
усуллари
турли-туманлиги
хосдир.
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг таҳлили шуни кўрсатадики,
муайян жиноят таркибларини содир этиш усулларини
баён
қилишда
қонун
чиқарувчи
қонунчилик
техникасининг услубидан фойдаланган ҳолда маълум
ибораларни қўллайди: “... ишлатиш билан”, “... йўли
билан”, “...ни қўллаш орқали” ва бошқа муфассал
атамалар.
Қонун
чиқарувчи
алоҳида
жиноят-ҳуқуқий
нормасида жиноят обектив томонининг зарурий белгиси
ҳисобланган
жиноят
содир
этиш
усулларини
тавсифлашда қилмишни амалга оширишда жиноятчи
томонидан жиноий мақсадга эришиш (мақсадга
эришишни осонлаштириш)да қўлланиладиган ёрдамчи
ҳаракат (ҳаракатсизлик) сифатида ҳам белгилайди.
Фанда асосий жиноий қилмиш билан уни содир этиш
усули ўртасидаги фарқ ажратиб кўрсатилади: бунда
асосий қилмиш жиноят обектив томонининг зарурий
белгиси саналади, жиноят содир этиш усули эса асосий
жиноий қилмиш мавжуд ҳолларда унинг таркибига
киради. Ҳар иккала ҳолат мавжуд ҳолларда асосий
жиноий қилмиш қонун билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатларга тажовуз қилувчи бевосита ҳаракат
(ҳаракатсизлик) сифатида намоён бўлади. Шунинг учун
ҳам асосий жиноий қилмиш усулга қараганда устун
мавқеига эга бўлиб, жиноят содир этилишида жиноий
мақсадга
эришиш
(мақсадга
эришишни
56
осонлаштириш)да қўлланиладиган ёрдамчи ҳаракат
(ҳаракатсизлик) сифатида махсус функсияни бажаради.
Жиноят қуроли ва воситаси – жиноятчига жиноят
содир этилишида кўмаклашувчи предметлар. Жиноят
содир этиш қуроли ва воситаси деганда жиноят обектга
жиноятчи
томонидан
тажовуз
қилишда
фойдаланиладиган
моддий
дунё
неъматлари
тушунилади. Жиноят қуроли айрим жиноят таркибларига
киритилган, масалан, безорилик жинояти (ЖКнинг 277-
моддаси иккинчи қисми “в” банди)да совуқ қурол ёки
кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин
бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб,
уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб соғлиққа
шикаст етказилиши мумкин. Қурол жиноят предмети
сифатида айрим жиноят таркибларига киритилган,
масалан, ЖКнинг 247-моддаси (ўқотар қурол, ўқ-
дорилар,
портловчи
моддалар
ёки
портлатиш
қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш)да
назарда тутилган жиноят.
Агар
ЖК
Махсус
қисми
моддалари
диспозитсиясида факултатив белгилар кўрсатилмаган
бўлса, улар енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида инобатга олинади (ЖКнинг 55, 56-моддалари).
Жиноят ҳуқуқида восита тушунчаси икки хил
маънода қўлланилади. Кенг маънода “восита” – бу
жиноий мақсадга эришиш йўлидаги барча нарсалар (бу
маънода жиноятчининг қилмиши ҳам тажовуз воситаси
саналади). Тажовуз воситасининг махсус жиноят-
ҳуқуқий тушунчаси эса ўзида субект жиноят содир этиш
пайтида жиноят обектга тажовуз қилишда қўллаган
ташқи дунё неъматини қамраб олади.
Қурол – жиноят содир этиш воситаларининг
турларидан бири. Жиноий қилмишни содир этишда
бевосита фойдаланилган ҳар қандай предмет (совуқ ва
ўқотар қурол, очқич, бузиш қуроли ва бошқ.)лар.
Шундай қилиб, факултатив белгилар жиноят
ҳуқуқида уч хил маънони англатади.
Биринчидан,
мазкур
белгилар
модда
диспозитсиясида кўрсатилган ҳолларда қилмишни
квалификатсия қилишга таъсир этади. Масалан, ЖКнинг
169-моддаси биринчи қисмида ўзганинг мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш, ЖКнинг 166-моддаси
биринчи қисмида эса ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ
талон-торож қилиш кўрсатилган. Яширин ва очиқдан-
очиқ талон-торож қилиш тушунчалари ўғирлик ва
талончилик жиноятларини содир этиш усули саналади.
Мазкур жиноят турлари бир-биридан жиноятни содир
этиш усули билан фарқ қилади. ЖКнинг 202-моддаси
иккинчи қисмида қўриқхона ҳудуди, экологик ҳалокат
ҳудуди ёки фавқулотда экологик вазият ёмонлашган
жойда ғайриқонуний равишда ов қилиш учун
жавобгарлик белгиланган. Мазкур ҳолатда ғайриқонуний
равишда ов қилиш учун жавобгарлик мазкур жиноят
таркибининг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган
ҳоллардагина келиб чиқади.
58
Иккинчидан, факултатив белгилар ЖК Махсус
қисми моддаларида квалификатсия қилишнинг белгиси
сифатида кўрсатилганда мажбурий аҳамият касб этади.
Масалан, ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисмида “ж”
бандида ўта шафқатсизлик билан қасддан одам
ўлдирганлик учун, “д” бандида эса бошқа шахсларнинг
ҳаёти учун хавфли бўлган усулда қасддан одам
ўлдирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Ҳар
иккала ҳолатда ҳам қасддан одам ўлдиришнинг усули
қилмишни квалификатсия қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисмида “з”
бандида номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик
ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ
ҳолда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарлик
назарда тутилган. Мазкур ҳолатда жиноят содир этиш
шароити квалификатсия қилиш белгиси сифатида
майдонга чиқмоқда.
Учинчидан, агар факултатив белги жиноят
таркибида асосий белги сифатида кўрсатилмаган бўлса,
қилмишни
квалификатсия
қилишда
эътиборга
олинмасада,
жазони
оғирлаштирувчи
ёки
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинади.
7.3. Жиноят обектив томонининг аҳамияти
Жиноят обектив томонининг, биринчи навбатда,
ижтимоий хавфли қилмишни тўғри квалификатсия
қилишнинг гарови сифатида аҳамиятга эга. Таъкидлаш
лозимки, ЖК Махсус қисми моддалари диспозитсиясида
жиноят таркибининг обектив томони белгилари кўпроқ
тасвирланади. Ушбу белгилар жиноятларни бир-биридан
фарқлаш ҳамда уларни квалификатсия қилишда мезон
вазифасини ҳам бажаради. Айниқса, бир хил айб шаклида
айнан бир обектга тажовуз қилувчи қилмишларни ўзаро
фарқлашда жиноят обектив томони муҳим рол ўйнайди.
Масалан, талон-торож қилишнинг турлари қасддан ва
айнан бир обектга тажовуз қилишда ифодаланса-да ЖК
Махсус қисм тегишли моддаларида ифодаланган жиноят
обектив томон белгиларига кўра фарқланади.
Шундай қилиб, жиноят обектив томонининг
аҳамияти қуйидагиларда кўринади:
обектив томонсиз жиноят таркиби мавжуд эмас,
мос равишда обектив томон бўлмаса, ижтимоий хавфли
қилмиш жиноят сифатида баҳоланиши мумкин эмас;
обектив томон белгилари қилмишни жиноят
сифатида
квалификатсия
қилишда,
уни
бошқа
ҳуқуқбузарликлар ёки ўхшаш жиноятлардан фарқлашда
аҳамиятга эга;
обектив томон белгилари жиноят-ҳуқуқи норма
диспозитсиясини ташкил қилади, яъни Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
Махсус
қисм
моддалари
диспозитсиясининг фактик асосини ташкил этади;
ижтимоий хавфли оқибатнинг миқдори содир
этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
60
аниқлашда,
шунингдек
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик даражасини баҳолашда муҳим саналади;
обектив
томон
белгилари
суд
томонидан
жавобгарликка
тортиш
ва
жазо
тайинлашда
енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат сифатида
баҳоланиши мумкин.
4-Мавзу : Жиноятнинг субъектив
томони.Жиноят субъекти.
Маъруза: 2 соат
Амалий:
2 соат
1.Жиноят субъектив томони тушунчаси.
2. Айб ва унинг шакллари.
3.Қасд тушунчаси ва унинг турлари.
4.Эҳтиётсизлик ва унинг турлари.
5.Мураккаб айбли жиноятлар.
6.Жиноят мотиви ва мақсади.
7.Хато ва унинг жиноий ҳуқуқий аҳамияти.
8.Жиноят субъекти тушунчаси ва белгилари.
9.Ақли расолик ва ақли норасолик тушунчаси.
10.Жиноят субъекти ёши.
11.Жиноятда махсус субъект.
12.Жиноят субъекти ва жиноятчи шахс.
62
1.)
Жиноят субъектив томони тушунчаси.
Жиноятнинг субектив томони деб шахснинг ўз
ижтимоий хавфли қилмишига ва ундан келиб чиқадиган
ижтимоий хавфли оқибатига бўлган руҳий муносабатига
айтилади. Субектив томон жиноят таркибининг ички
томонини ифодалайди.
Жиноят субектив томонининг зарурий белгиси айбдир.
Жиноятнинг мотиви ва мақсади жиноят таркиби
субектив томонининг факултатив белгилари
ҳисобланади. Жиноятнинг субектив томонининг
аҳамиятини қуйидагиларда ифодалаш мумкин:
1) жиноят таркибида субектив томоннинг мавжуд
ёки мавжуд эмаслиги қилмишни жиноят эканлиги ёхуд
жиноят эмаслигини аниқлаб беради. Қилмиш содир
этилган вақтда ҳар қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилади ва субект
келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатни англаши ёхуд
англаши лозимлиги талаб қилинади;
2) обектив томондан ўхшаш бўлган жиноятларни
бир-биридан фарқини ажратиб беради. Хусусан, қасддан
била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни
юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ
касаллиги/ОИТСни юқтириш (ЖК 113-модда 4-қисм)
жиноятидан, эҳтиётсизлик орқасида шахснинг касб
юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ
касаллиги/ОИТСни юқтириши (ЖК 113-модда 5-қисм)
жиноятининг фарқлари асосан жиноятнинг субектив
томонини таҳлил қилиш орқали аниқланади;
3) жиноят субектив томонининг мазмуни
қилмишнинг
ижтимоий
хавфлилик
даражасини
аниқлашда ҳам муҳимдир. Масалан, эҳтиётсизлик
орқасида содир этиладиган жиноятларга нисбатан
қасддан содир этиладиган жиноятларга оғирроқ жазо
тайинланади. Шунга кўра, жиноят субектив томони
жавобгарликнинг хусусияти ва жазо миқдорига ҳам
таъсир қилади. Яъни жазони енгиллаштирувчи ёки
оғирлаштирувчи ҳолат (ЖК 55−56-моддалар) деб
топишда (Масалан, ғаразли ёки бошқача паст ниятларда,
ирқий ёки миллий душманлик ёҳуд адоват замирида ва
ҳоказо) ёки қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ (ЖК
57-модда) жазо тайинлашда, маҳкумга тегишли жазони
ижро этувчи муассасани танлашда, жавобгарликнинг
айрим турларидан озод қилишда жиноят субектив
томонининг жиноят таркиби доирасига кирган ва
кирмаган зарурий белгилари муҳим аҳамиятга эга.
2.) Айб ва унинг шакллари
64
Айб − шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли
ҳаракати ёки ҳаракатсизлигига ҳамда унинг ижтимоий
хавфли оқибатига қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги
руҳий муносабатидир. Айб ўзида иккита элементни,
яъни тафаккурий ва иродавий ҳолатларнинг
бирлашишидан шаклланадиган субектив томоннинг
зарурий белгиси ҳисобланади.
Айбнинг тафаккурий элементи мазмунини шахснинг
ижтимоий хавфли қилмиш бажариш вақтида ўз
қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини ва
ундан келиб чиқадиган оқибатни олдиндан англаганлиги
ва унинг хавфли оқибатлар юз беришига кўзи
етганлигидир. Англаш деганда, айбдор ўзи содир этган
қилмишининг ижтимоий хавфлилигини билиши
тушунилади.
Айбнинг иродавий элементининг моҳияти шахснинг
ижтимоий хавфли қилмиш содир этишни истаганлиги ва
шу оқибатларнинг юз беришига онгли равишда йўл
қўйганлигидир. Эҳтиётсизликдан содир этиладиган
жиноятларда эса, қонунда назарда тутилган ижтимоий
хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига
кўзи ета туриб эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли
равишда риоя этмаганлигида, бундай оқибатлар келиб
чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилганлигида ёки
қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар
келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи етмаса-да,
лекин кўзи етиши лозим ва мумкинлигида ифодаланади.
Жиноят субектининг руҳий ҳолатида юз берадиган
тафаккурий ва иродавий жараёнларнинг жадаллиги
асосида айб шаклланади ва ўз навбатида айб қасд
шаклидаги ҳамда эҳтиётсизлик шаклидаги айбларга
бўлинади. Ҳар бир шаклдаги айб ҳам ўз навбатида
турларга бўлинади. Қасд шаклидаги айбнинг тушунчаси
ЖКнинг 21-моддаси, эҳтиётсизлик шаклидаги айбнинг
тушунчаси ЖКнинг 22-моддасида кўрсатилган.
66
Агар жиноятни айбнинг икки шаклида ҳам содир этиш
мумкин бўлса, айбнинг шакли ЖК Махсус қисми
моддасининг диспозитсиясида, алоҳида-алоҳида
кўрсатилади. Масалан, баданга оғир шикаст етказиш
қасддан ҳам, эҳтиётсизликдан ҳам содир қилиниши
мумкинлиги сабабли ЖК 104-моддасида қасддан
баданга оғир шикаст етказиш, ЖК 111-моддасида
эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир шикаст етказиш
учун жавобгарлик белгиланган. Жиноят қонунида
қасддан содир этиладиган лжиноятлар учун
эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятларга
нисбатан оғирроқ жазо тайинланади.
Агар жиноятни айбнинг қайси шаклига тегишлилиги
кўрсатилмаган бўлса, жиноятлар ЖКнинг Махсус қисми
моддаси диспозитсиянинг мазмунига кўра аниқланади.
Масалан, ЖК 116-модда “Касб юзасидан ўз
вазифаларини лозим даражада бажармаслик”, ЖК 207-
модда “Мансабга совуққонлик билан қараш” каби
жиноятларнинг диспозитсияси мазмунидан кўриниб
турибдики, бу жиноятлар эҳтиётсизлик орқали содир
қилинадиган жиноятлар гуруҳига киради.
Айрим жиноятларда айб шакли аниқ кўриниб, мазкур
жиноятларни мантиқан ҳам эҳтиётсизлик орқасидан
содир этиб бўлмайди. Масалан, номусга тегиш, туҳмат,
ҳақорат қилиш, пора олиш ва ҳоказолар.
3.) Қасд тушунчаси ва унинг турлари
Содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфли
хусусиятини англаш қилмишнинг ҳақиқий мазмунини,
ижтимоий хавфли аҳамиятини тушунишдан иборатдир.
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли
хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли
оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз беришини
истаган бўлса, бундай жиноят тўғри қасддан содир
этилган деб топилади. (ЖК 21-моддаси 3-қисми).
To‘g‘ri qasdning 3 ta belgisi mavjud:
1) qilmishning ijtimoiy xavfliligini anglash;
2) qilmishning ijtimoiy xavfli oqibatini
oldindan bilish;
3) ijtimoiy xavfli oqibatning yuz berishini
istash.
68
Do'stlaringiz bilan baham: |