Маъзуа 13: Карьерларни интенсив (жадал) табиий шамоллатиш ва уларнинг атмосферасини соғломлаштириш
бўйича технологик тадбирлар.
Карьерларни табиий шамоллаштиришни жадаллаштириш.
Табиий шамоллатишни жадаллатиш даврларни қисқартиради, унда шамоллатишни суний воситаларини қўллаш шарт. Жадаллашиш усули асосан кучли шамол йўналишига нисбатан карьерни йўналишини яхшилайди, бортларни қиялик бурчагини камайтириш, кучли шамол йўналиши бўйлаб карьерни узунлигини ошириш, тегишли тўкмаларни жойланиши ва юзадаги қурилмалардан ташкил топганига боғлиқдир. Юқорида санаб ўтилган карьерни табиий шамоллатишни жадаллашишини воситасини кўпчилиги одатга кўра район орографияси ва конни геологик шароити билан чегараланган.
Карьер атмосферасини соғломлаштириш технологик тадбирлари.
Бу иқтисодий масала бўлиб, аниқ қийматни ташкил қилади. Масалан: карьер бортини қиялик бурчагини камайиши очиш ишлари ҳажмини кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида уларни ишлаб чиқариш учун харажатни кўпайишига олиб келади.
Ташқи тўкмалар ва қурилмаларни аъло жойланиши катта масаладир. Аммо шуни инобатга олмоқ керакки, бу чора-тадбирлар шамолни йўналишига қараб тўкмаларни ва қурилмаларни жойланишини мўлжаллаши керак. Шамол йўналишини ўзгартирганда, улар тўсиқ кўринишида бўлиб карьерни ёмон шамоллатиши мумкин. Бу бўлмаслиги хам мумкин, агарда шамол йўналишини кескин ўзгартирган тақдирда (масалан 900 га ва ундан кўпга). Кўриниб турибдики, ташқи тўкмани ва қурилмани шамоллатишни жадаллатиш учун мақсадга мувофиқ бўлар эди, агарда шамол йўналиши доимо битта йўналишда бўлганида. Шундай қилиб, бу масала шамол гулини таҳлил қилиш асосида ҳал қилиниши керак. Бунда, ташқи тўкмадан карьерга чангни олиб келинишига чора-тадбирлар кўрилмоғи лозим.
Карьерларни табиий шамоллатишни жадаллаштириш масаласи олдинги мавзуларда кўрилган.
Чангни-газни йўқотиш бўйича МГИ институтини бажарган ишларини таҳлилидан аниқланишича, карьерни табиий шамоллатишни жадаллашиши учун йўналтирувчи горизонтал щитлардан фойдаланиш мумкин. Улар карьернинг юқори қошидан, юзадан бир қанча баландликда жойланади. ¡хшаш щитлар карьер чегараси бўйлаб шамол кетидан сурилма бўлади. Улар ҳаво оқимини карьерга йўналтириб, рециркуляция ҳудудини камайишига ёрдам беради.
Берилган даврдаги лойихалашда, карьер атмосферасини яхшиланиш мумкинлигини янгитдан технологик воситаларни қўллаш билан кўрилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Агарда табиий шамоллатиш жадаллашиши етарли бўлмаса ва манбадан ҳосил бўладиган зарарлиларни сўндириш мумкин бўлмаса, унда технологияда, механизацияда, карьерда бошқариш ишларида ўзгариш ясаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу чора тадбирлар натижасида карьер атмосферасига зарарлиларнинг чиқиши камайиши мумкин. Масалан: карьерда гигеник кўринишдаги транспортни қўллаш мумкинлигини ўрганиш лозим (электровоз, конвейер, гидротранспорт). Шулар билан биргаликда автоағдаргичларни шундай кўринишини қўллаш керакки, улар кам зарарли газлар чиқарсин, шамол ости бортларида ютуқли ишларини олиб бориш, портлаш ишларини бир кеча-кундузда ҳаво алмашиши карьерда максимал бўлган вақтда олиб бориш керак бўлади, шундай иш жараёнини ташкил қилиш керакки, унда зарарлиларни ажралиш манбаларини тўхтовсиз ишлаш вақти (ҳаммаси ёки кўп бўлаги) кам карьер атмосферасида зарарлиларни ёғилиши ПДК даражасидан ва бошқалардан ошмасин.
Юқорида кўрилган чора-тадбирларни ҳаммасини комплекс қўлланилганда зарарлиларни ҳосил қилган манбада сўндириш воситани самарадорлигини оширади, карьерда табиий ҳаво алмашишини яхшилаш ва кўп яхши санитар-гигеник йўналишида технологик масалаларни ҳал қилиниши-табиий шамоллатишни самарадорлигини иккинчи маротаба баҳолаш билан боғлиқ.
Санаб ўтилган чора-тадбирларни олиб боришда қулай шароит туғилганда, карьерда меёрий атмосфера шароитини ҳосил қилиш мумкин, лекин аниқ йил даврида карьерда зарарлиларни ПДК даражасидан юқори ёғилиши катта бўлмаган участкада кузатилади ёки карьерни умумий ўзида кўп бўлимларида бўлиши мумкин. Бунда карьерни меъёрий ишлаши учун сунъий шамоллатиш воситаси керак бўлади.
Мана шу даврдаги шамоллатиш катта қийматга эга бўлганидек, кейинчалик қабул қилинган масалани ечиш иқтисодий баҳолашдан иборат бўлади. Масалан, сунъий шамоллатишни жадаллатиш ва харажатларни солиштирма харажатини мақсадга мувофиқдир. У фойдали қазилмани қазиб олишни технологик схемасини ўзгартирилиши билан боғлиқ бўлиб, зарарлилар билан курашишни махсус воситаси ва харажатлари, ҳамда карьерни мажбурий ишламай қолиш харажатлари, қачонки зарарлилар билан кураш чора-тадбирлари ва табиий шамоллатиш жадаллашиши бўлмаганида бу чора-тадбирларни охирида қабул қилинган у ёки бу карьерни атмосферасини тозалаш масалалари иқтисодий баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |