Маъзуа 14: Ҳаво сарфини аниқлаш, шамоллатиш қурилмасини, уларни ўрнатиш жойини ва шамоллатиш схемасини танлаш.
Карьерларни шамоллатиш учун зарур ҳаво сарфини аниқлаш.
Карьер атмосферасига келадиган заҳарли концентрацияларни меъёрлаш учун зарур тоза ҳаво миқдори:
(14.1)
Бу ерда: G — зарарли ҳаво умумий миқдори; сд — заҳарли моддалар меъёрий миқдори; со — карьерга келаётган заҳарли модда концентрацияси;
k — карьерни шамоллатишнинг самарадорлиги коэффициенти.
Шамоллатиш қурилмасини танлаш.
Шамоллатиш ускунаси карьерни ифлосланиш масштабига қараб танланади. Ифлосланган ҳудуд ҳажми қанчалик кўп бўлса, қўлланиладиган шамоллатгич қуввати шунчалик катта бўлмоғи керак. Бунинг учун жадвал 14.1 маълумотидан ҳаво харажати ва шамоллатгич ускунаси қувватидан фойдаланиш мумкин.
Алоҳида ишчи жойини шамоллатиш учун (ҳудудий шамоллатиш) карьердаги атмосферани умумий ҳолати қониқарли бўлганда, харакатдаги тегишли қувватдаги шамоллатгичлардан фойдаланиш мумкин.
Ҳудудий ифлосланиш ҳажми кўп бўлганда мобил ускуналардан турлари УМП ва АИ-20 КВ дан фойдаланмоқ керак.
Шамоллатгич ускунасини жойланиш ери, карьер шамоллатгич схемаси, шамол йўналиши, карьер кўриниши ифлосланиш характери ва даражаси, (рециркуляция, инверсия, ҳамма карьер ҳажми ёки бўлаги), биргаликда ишлаётган шамоллагич ускуналар сонига боғлиқ.
Шамоллатгич ускуналари турғун ва ҳаракатда бўлмоғи мумкин. Карьерда ҳоҳиш бўйича ҳаракатдаги ускуналардан фойдаланиш керак, чунки уларнинг ишини шамол йўналиши билан боғлаш мумкин. Ускунани иш олиб борилаётган районга жойламоқ керак, бу ерда фойдаланиш самарадорлиги максимал бўлади. Карьер учун ҳаракатдаги ускуналар сони, одатдагига кўра турғунга нисбатан кам бўлади. Турғунни қўллаш мумкин фaқат карьер ўлчами катта бўлмаганида.
Шамоллатгич ускунасини жойланиш ери, шамоллатгич томонидан ҳосил қилинган оқимни тўлиқ ривожланишини таъминлаши керак. Бунда оқим, узоққа кетиши ҳаво харажатидан максимал фойдаланиши керак, энергия оқими карьер ташқарисида йўқотилаётгани минимал бўлиши лозим.
Оқим энергиясини карьер ташқарисида йўқолиши минимал тезликка тўғри келади, улар билан оқим ундан чиқади. Лекин бу тезликлар шундан кам бўлмаслиги керакки, унда зарарлиларни чиқариш учун етарли самарали бўлиши керак (тахминан 0.5 м/с) дан кам бўлмаслиги керак.
Шамоллатгич ускунасининг жойланиш ерини танлашда шуни ҳисобга олмоқ керакки, бошланғич участкаларда ҳаво ҳаракати тезлиги юқори бўлганлиги учун улардан ҳосил бўлган оқим контакти қаттиқ юза билан кўп чанг ҳосил бўлишига олиб келади. Шунинг учун ускунани шундай ўрнатиш керакки, оқим контактда бўлган участкаларда карьер юзалари билан чангни учиб кетишидан қочиш учун ҳаво ҳаракати тезлиги уларнинг ўқида 2.5-3 м/с ошмасин.
Карьернинг ҳаммасини ифлосланишда ёки унинг катта бўлимида умум алмашадиган шамоллатгич керак.
Карьерларни шамоллатишда, аниқ шароитда қандай шамоллатиш усулларини қўллаш кераклигини баҳолашга ёрдам берувчи, бу сунъий критериядир. У карьердаги табиий ҳаво алмашишни бир бузилиш давомийлигини tн ни технологик ускунани бўладиган иш вақтига tg нисбати, бу ҳаво алмашиш бузилиш вақтидан, ишчи ҳудудида зарарлиларни ёғилишини рухсат этилган вақтигача бўлган вақт
Do'stlaringiz bilan baham: |