32
зиммасига олмади. Шунда мен унга ўзим
яратган одамлар устидан
ҳукмронлик қилиш ва эзгуликка хизмат қилиш вазифасини юкладим…”
Бу эпизод зардуштийлик “илоҳий ҳақиқат ” дини эканлигининг ёрқин
далилидир. Бу жиҳатдан яна бир муҳим далилни айтиб ўтиш лозим: Авеста
бутунлай Зардушт билан Ахура Мазда ўртасидаги мулоқотдан иборат, яъни
Авеста худо томонидан узлуксиз юборилаётган ҳақиқатлар ва ердаги ҳаётнинг
илоҳий қонунлари матнидир. Бу ҳақиқатни инсонларга етказиш вазифаси
Зардуштга юклатилган.
Зардушт- Мазда Ясна дини пайғамбарининг номи.
Зардуштийлик бу
диний таълимотнинг шартли номи бўлиб, биринчи тарғиботчиси номи билан
аталган.
Зардушт тарихий шахс. Унинг биографияси анча оддий. У
Спитама
уруғининг бой бўлмаган вакили Пурушаспанинг ўғли бўлган. Спитама
аъзолари бошқа худолар қаторида Ахура Маздани ҳам тан олишган. Бироқ
Зардушт ёшлигидан факат Ахура Маздага эътиқод қилган. Кейинчалик
Зардушт унинг пайғамбари бўлди: Зардушт ҳам отаси каби бой бўлмаган.
Бошида ўз эътиқодини мувафаққиятсиз тарғиб этди. Хусусан, ўн йил ичида у
атиги бир неча эргашувчиларга эга бўлди.
Гап шундаки, замондошларининг
содда онги Ахура Мазда худосининг мавҳум образини қийинчилик билан қабул
этарди. Уч минг йил илгариги одамлар учун тош ёки бошқа реал материлларда
акс эттирилган худолар тушунарлироқ ва яқинроқ эди. Зардуштни ўз жамияти
аста-секин сиқиб чиқарди.
Зардушт ўз туйғуларини
Гата деб аталадиган ваъзхонлик қўшиқларида
шундай ифодалайди:
Мен қайси ерга яширинай
Қаерга борай
Мени яқинларим, уруғим ва қабилам қувмоқда
Жамоа мени чиқариб ташлаяпти
Дуруғвантлар-кавилар, дахйупатлар
Таълимотимни қабул этмаяпти
О, Ахура, сенинг сўзларингни қандай ифодалайман?
Зардушт Амударё бўйларини бир умрга тарк этишга мажбур бўлади. Сўғд
ва Маргиан орқали у Бахдига келди ва ҳукмдор Виштаспа ва уламолари
ҳомийлигига эришди.
Зардуштийлик анъаналарига кўра, Зардушт Бахдига Арйанам Ваеджу
мамлакатидан келган. Кўпчилик тадқиқотчилар Авестанинг бир қисми бўлган
Видевдатдаги тасвирига кўра, уни қадимги Хоразм билан қиёслайдилар.
Ҳақиқатда ҳам Зардушт таълими Хоразмда дунёга келган бўлиши ҳам мумкин.
Эҳтимол, бу диннинг дастлабки марказларидан бири Хазорасп бўлгандир, бу
мукаддас олов жойини англатади, яъни авеста тилида атураспента, бу ерда атур
“олов”, спент “муқаддас” деганидир. Зардуштдан
Ясна Авеста таркибида
бизгача 17 та ваъзхонлик қўшиғи - “Гат” етиб келган, булар Авестанинг энг
қадимий ва тушуниш қийин бўлган қисмидир. Бунга сабаб қўлланилган адабий
услубларнинг
мураккаблиги, унутилган лексик бирликлар, ўз даврида маълум
бўлган, бироқ ҳозирда унутилган далилларга шамалар ва ҳоказолардир.