31
Амударёга қиёслаётган муқаддас дарё Ардви соҳилида туғилган. Бунда
Ардви-Сура Анахита худоси айнан Амударё ҳомийсидир. Иккинчидан,
Зардушт Ардви дарёси билан боғлиқ бўлган Спитама уруғидан. Ўрта асрдаги
уруғ номларини наслдан наслга бериш Зардушт уруғи Спитаманинг фонетик
ўзгартирилган ва унутилган Сафед Туман вариантидир.
Худди шундай Спитама (Сафед Туман) Зардуштнинг отаси деган фикрга
жиддий қараб бўлмайди, чунки Зардушт отасининг исми Пурушаспа бўлган.
Абу Райҳон Беруний ўзининг “Ўтган авлодлардан қолган ёдгорликлар”
асарини ёзганида, чамаси, зардуштийлик Сосонийлар даврининг давлат дини
сифатида шаклланган ва Ўрта аср эрон муносабатлари акс эттирилган ва ўзи
яшаган даврга яқин бўлган манбаларга таянган. Бундай ҳолат Эрон ёки
Озарбайжонни зардуштийлик ватани қилиб кўрсатишни тақозо этарди. Авеста
матнларини тадқиқ этиш, бу китобдаги биографик маълумотларни таҳлил
қилиш, сўнгги ўн йил ичида зардуштийлик ватани Ўрта Осиё, хусусан,
Амударёнинг қуйи оқими, дейишга асос беради. Ҳозирда кўпчилик олимлар шу
нуқтаи назарни қабул этишди. Ушбу масала бўйича айрим далил ва фикрларни
келтирамиз. “Зардуштийлик анъаналари Зардуштни Арйанам Ваеджу (Ўрта аср
Эронвежи) – Хоразмдан чиқаради. Диннинг янги ғояларини тарғиб этишнинг
ноқулай шароити туфайли Зардушт Арйанам Ваедждан кетишга мажбур
бўлади. У Сўғд, Маргианани кесиб ўтиб, Бақтрия пойтахти Бахдига етиб
келади. У даврда Бақтрияда ҳукмронлик қилаётган Виштаспа биринчи бўлиб
Зардушт динини – Маздаийликни қабул қилади. Бинобарин, зардуштийлик
бошиданоқ Бақтрияга Ўрта Осиёдан келтирилган.
Эрон ҳудудларида ва унга тобеъ бўлган ҳудудларда, хусусан
Озарбайжон ва Мидияда зардуштийлик Заратуштра вафотидан сўнг кенг
тарқалди. Ахамениднинг дастлабки шоҳлари Кир, Дорий ва Артаксерксга
келсак, улар Бехистун, Шакши Рустам қояларидаги ёзмаларида ўзларини Ахур
Мазди томонидан юборилганликларини баён этиб, пайғамбар Зардушт номини
тилга олмайдилар. Бу вақтда Ўрта Осиёда аллақачон пайғамбар номи Ахур
Мазди худосининг пайғамбари сифатида эҳтиром ила тилга олинарди. Авестада
келтирилган географик маълумотлар ҳам зардуштийликнинг ватани Ўрта Осиё
эканлигидан яққол далолат бериб турибди. Масалан, Авестада келтирилган 16
мамлакатнинг кўпчилиги Ўрта Осиё ҳудудига тўғри келади. Бу Эронвеж,
сўғдийлар яшайдиган Гава, Ватигася, Хваразм, Хукарйа (Нурота тоғ
тизмаларидаги чўққи
) Ардви-Аму дарёси, Рангха - Сирдарё, Варукаша кўли -
Орол денгизи ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: