Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

 
 
 
 
СЕМИНАР УЧУН САВОЛЛАР: 
1. Шаманизм нима? 
2. Шаманизм қандай пайдо бўлган? 
3. Шаманизмнинг ривожланиш босқичлари ҳақида гапириб беринг. 
4. Шаманлар ва уларнинг маросимлари. 
5. Шаманларнинг жон ҳақидаги тасаввурлари. 
6. Марказий Осиё халқлари маданиятида шаманизм реликтлари (қолдиқлари).
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР 
1. Банзаров Д. Черная вера или шаманство у монголов. Санкт-Петербург 1846г. 
2. Басилов В. Избранники духов. – М. “Наука” - 1984г. 
3. Богораз В.Г. Чукчи. К псиҳологии шаманства у народов северо-восточной 
Азии. Этнографическое обозрение. 1910 №1-2 – С.6 и сл. 
4. Васильев Б.А. Медвежий праздник. 
5. Вербицкий В. Алтайские инородцы. 
6. Зеленин Д.К. Культ монголов в Сибири. Изд. АН СССР – 1936. С.358-362 
7. Иакинф (Бичурин). Китай в гражданском и нравственном состоянии. СПб.-
1848 Ч.IV.С.26-30 
8. Токарев С.А. Ранние формы религии. – М. “Изд.полит.литературы” 1990. 
С.266-291 
9. Еттмар К. Религии Гиндукуша. М.-1977 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


22 
 
 
2.2. МАҲАЛЛИЙ ДИНИЙ КУЛЬТЛАР ВА ТАСАВВУРЛАР 
РЕЖА: 
1. Ўрта Осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. 
2. Жонивор ва қушларга сиғиниш. 
3. Тангричилик – қадимги туркларнинг диний эътиқоди. 
ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА АТАМАЛАР: 
Илоҳият Диний тасаввурлар
Қурбонлик келтириш Тарихгача давр дини 
Қўй-тош Умай 
Культ Диний тажриба 
Диний амалиёт Муқаддас жониворлар ва қушлар 
Ғайри табиий куч Муқаддас жой (зиёратгоҳ) 
Кўз тегиш Тангричилик 
Тотем Шаман 
Ўрта Осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. Ўрта 
Осиёдаги маданий ёдгорликлар ушбу минтақа халқлари ҳаётида диний 
тасаввурларнинг бой ва хилма-хил бўлганлигидан далолат беради. Бундай ранг-
баранг ҳолатнинг вужудга келишига асрлар давомида маҳаллий аҳолининг 
деҳқончилик 
ва 
чорвачилик 
билан 
шуғулланиб 
келганлиги, 
давр 
ўзгаришлари,ҳалқларнинг кўчиб юришлари, бошқа халқлар эътиқодларининг ва 
минтақа учун янги бўлган диний тизимларнинг келиб тарқалиши сабаб бўлди. 
Дастлабки диний тасаввурларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнларини 
бевосита турли-туман бирламчи манбалар – петроглифлар, археологик 
топилмалар, ёзма ва оғзаки ривоятлар мисолида кўришимиз мумкин. 
Тарихгача бўлган даврда (бундан аввалги 10 мингинчи йилларгача) 
мавжуд бўлган энг қадимий тасаввурлар Ўрта Осиё халқларининг ҳозирги 
кундаги диний тажрибаларининг асосини ташкил этади. Масалан, улар 
қаторига тоғ эчкиси ва тоғ қўйи билан боғлиқ тасаввурларни киритса бўлади. 
Тарихгача бўлган даврда пайдо бўлган тоғ эчкисига сиғиниш Ўрта Осиё 
халқлари диний тажрибасида ҳозирги кунга қадар сақланиб келмоқда. Масалан, 
Ўзбекистондаги Тешиктош мавзеидан топилган неандерталь бола мурда-
скелети тоғ эчкиси шохи билан ёнма-ён қўйилган; шундай шохлар шу 
кунларимизда ҳам Тожикистон ва Қирғизистоннинг чекка жойларидаги 
мусулмон масжидларини безаб келмоқда. Зиёратгоҳ жойларга тоғ эчкиси ва 
қўчқор шохларини осиб қўйиш нисбатан тоғли минтақаларда кўпроқ тарқалган. 


23 
Ёввойи ҳайвонлар шохларининг сакрал хосияти ҳақидаги тасаввурлар умуман 
Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган. Сосонийлар (224-651) подшоҳининг 
тожида ҳам ушбу ҳайвон шохлари тасвирланган. Исломий муқаддас жойларда 
осиб қўйилган шохларни янги дин тарафидан ўзлаштирилган қадимий диний 
тасаввурлар қолдиқлари сифатида қарашимиз мумкин. Авлиёлар мазорларига, 
фарзанд тилаб зиёрат қилувчи аёллар ушбу шохни аста чертканлар, агар 
шохдан авлиёнинг муқаддас қабри устига чумолилар тушса, унда аёл 
фарзандли бўлади, деб ишонганлар. Туркманистонда шу кунларгача яқин 
кишиси қабрига марҳумнинг у дунёси обод бўлиши учун тоғ эчкиси шохини 
қўядилар. Манғишлоқ, Устюрт ва Каспий денгизининг шимоли-шарқий 
қирғоқларида жойлашган қабрларга ўрта асрларда ва кейинги XVII-XIX 
асрларда ўн минглаб қўй-тошлар қўйилган. Қўй-тошлар ётган ҳайвон шаклида 
кўпроқ учрайди. Одамлар тасаввурида, қабрларга қўй-тошлар ўрнатилса, вафот 
этган одам билан бирга қут-барака кетмасдан, уйда қолади, деб ишонишган. 
Тожикистоннинг тоғли ҳудудларидаги уйларнинг деворларида муваффақият ва 
омад рамзи сифатида қизил ва сариқ рангда ишланган тоғ эчкиларининг 
расмлари учрайди. Қўй-тошларга сажда қилиш қозоқ, қирғиз, тоғли ҳудудларда 
яшовчи тожиклар, туркманлар ижтимоий ҳаёти ва санъатига чуқур сингган, 
чунки хонакилаштирилган қўй ва эчкилар чорвадорлар хўжалигида асосий 
тирикчилик манбаи бўлиб келган. Ҳаттоки, чорвадорлар тоғ эчкисининг 
гўштини мўъжизакор кучга эга деб ҳисоблайдилар. Улар йилда бир маротаба 
тоғ эчкисининг гўштини тановул қилган одамнинг йил давомида билиб-билмай 
қилган барча гуноҳлари ювилиб кетади, деб ҳисоблаганлар. 
Бошқа ҳолларда ҳам қўчқорнинг муқаддас аҳамиятга эга эканлиги 
ҳақидаги тасаввурларни учратишимиз мумкин. Масалан, аввалги ўғли вафот 
этган оилада янги туғилган чақалоққа ёмон таъсир ўтказиши мумкин бўлган 
руҳларни қўрқитиш мақсадида Қўчқор деб исм қўйишган. Яқин 
кунларимизгача Хоразмда аҳолининг кўпчилик қисми кўз тегишдан сақланиш 
мақсадида ҳовлиларида қўчқор боққанлар. Уларнинг тасаввурича, ёмон назар 
қўчқорнинг шохига тегиб ўз кучини йўқотади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish