17
манбаларида кўп маълумотлар бор. Айрим мутахассисларнинг фикрича,
шаманизм тўғрисида бешта нуқтаи назар мавжуд. Шаманистик ҳаракатларнинг
илк гувоҳлари бу харакатларни иблиснинг иши, шаманлар эса унинг
хизматкорлари, худосизлар деб ҳисоблаганлар. Шаманизмга бундай қараш
христиан миссионерлари ва айрим этнографлар асарларида XIX асргача давом
этган.
Шаманизмга қарашнинг иккинчи тури XVIII аср рационалист
олимларининг унга танқидий ёндошишларидан иборат. Уларнинг фикрича,
шаманлар ёлғончи ва фирибгарлар. Учинчи нуқтаи назар шаманизм
тарафдорларига тегишли. Дунё динларининг, чунончи, христианликнинг
тарқалиш шароитида шаманлар шаманизмни миссионер ва маъмурият
хужумларидан химоя қилиш мақсадида, шаманизм дин эмас, бу халқ тиббиёти,
эмчилик ва ҳоказолар каби хусусий ҳаракатдир, деб уқтиришган. Бунда
шаманизмнинг маънавий жиҳатларини яширган ҳолда, унинг фақат бир
функцияси –касаллик сабаби бўлган тана ва руҳдан иблисни қувган ҳолда
касалларни “даволаш” функциясини қўллашга ҳаракат қилишган. Шаманизмга
қарашнинг тўртинчи тури уни илк шаманлик таълимоти идеали ва моҳиятига
нисбатан инқирозга юз тутган диний назария ва амалиёт сифатида тан олиш
билан боғлиқ.
XIX асрнинг охирги чорагидан бошлаб шаманизмни диний таълимот
сифатида таърифлашнинг янги илмий босқичи бошланди. Бу босқич фанда
эволюцион мактаб ва этнография, диншунослик ва ҳоказолардаги солиштирма
усуллар билан боғлиқ. Ҳозирги кунда шаманизмга умуман дин тараққиётининг
алоҳида босқичи сифатида қаралади. Юқорида баён этилган фикрлардан
ташқари, шаманизмга ҳудудий чекланган ҳолат сифатида қарашлар ҳам
мавжуд. Чунончи, шаманизмни “арктик доира” дини сифатида тушунувчи
олимлар ҳам бор. Бироқ бу қараш танқидга бардош беролмайди, чунки
дунёнинг барча халқлари уруғ-қабила жамияти шаклланиш ва емирилиш
босқичида шаманизмдан у ёки бу ҳолатда ўтадилар. Бунда шаманизм уларнинг
маънавий ҳаётлари, урф-одатлари ва анъаналарида кўплаб реликтлар
қолдиради.
Умуман шаманизмни диний тизим сифатида ўрганишда фан
тадқиқотнинг бошланғич босқичидадир. Бу шаманизм ва унинг амалиёти ҳар
бир алоҳида ҳолатда ҳаммага маъқул бўлган ҳодисаларни ўз ичига олганлиги
билан боғлиқ. Камлаш, рақсга тушиш, ашула айтиш ва зикр тушиш – руҳларни
чақириш, доира чалиш, темир тақинчоқлар жаранги, сунъий равишда ёки
яхшилаб машқ қилинган ҳолда жазавага тушиш ва ҳоказолар шаманлар
иқтидорига қараб индивидуал элементлар билан тўлдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: