УРУҒ-ҚАБИЛА ТУЗУМИНИНГ ДИНИЙ ЭЪТИҚОДЛАРИ
Деҳқончиликка эътиқод қилиш – асосан ҳосилдорликка таъсир
кўрсатувчи табиат омиллари тимсолига сиғинишдан иборат бўлган.
Тахминан саккиз минг йил илгари кетмон билан деҳқончилик қилиш
ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий тури эди. Деҳқоннинг табиат
ҳодисаларига боғлиқлиги ва аёлнинг етакчилик роли ўша даврнинг асосий
хусусиятлари бўлиб, булар одамларнинг диний қарашларида ўз аксини топган.
Аждодлар руҳига сиғиниш. Ривожланган тузум учун, биринчи навбатда
ота уруғи учун, ўтмишда муайян ижтимоий ўрин тутган уруғ бошлиқлари,
жангчилар руҳини ёд этиб, аждодлар руҳига сиғиниш расм бўлган. Аждод
руҳини англатувчи санам диний эътиқод ифодаси эди. Аждод руҳи ҳаёт бўлган
қариндошлари ҳомийси ва асровчиси ҳисобланган.
Ибтидоий жамоа тузуми емирилиб бориши билан диний қарашлар ҳам
ўзгара борди. Диний афсоналар мазмуни, диний-эътиқод амалиёти ҳам ўзгарди.
Милоддан аввалги II-I минг йилликларда пайдо бўлган дин -
зардуштийлик - ўтга сиғиниш, Марказий Осиёда энг кенг тарқалган диний
тизимлардан бири эди.
Аҳамонийлар империяси таркибига кирган Парфия, Марғиёна, Бақтрия,
Сўғдиёна, Хоразм халқлари ва кўчманчи сак қабилалари Ўрта ва Яқин Шарқ,
Болқон ярим оролининг жануби ва Ҳиндистонда яшовчи халқлар билан
танишдилар. Мазкур минтақа ҳарбий қисмлари аҳамонийлар қўшинлари
таркибида Юнонистонга кириб бордилар, Марказий Осиёлик қўшинлар Миср
гарнизонида хизмат қилдилар ва ҳ.к. Кичик Осиёдан Ҳиндистонга олиб
борадиган Шоҳ йўли ҳам Бақтрия орқали ўтган эди.
Аҳамонийлар даврида қуёшга, ўтга, ерга, сувга ва бошқа табиат
ҳодисаларига сиғиниш билан боғлиқ этник ва маҳаллий эътиқодлар билан
бирга Марказий (хусусан Ўрта) Осиёга шунингдек олд Осиё худолари, масалан
сув худоси Анахитага ҳамда баъзи юнон худоларига сиғиниш, эътиқод қилиш
удуми кириб келди.
Кейинги, яъни эллинлар даврида (милоддан олдинги IV аср охири-I аср)
ушбу минтақада турли динлар янада кўпроқ аралашиб кетди. Осиёдаги
Салавкийлар давлати вайроналари устида милоддан аввалги тахминан III асрда
Парфия давлати ва Юнон-Бақтрия шоҳлиги қад кўтарди.
Эллинизм таъсири Юнон-Бақтрия шоҳлиги маданиятида Парфияга
нисбатан янада кучлироқ намоён бўлди. Шаҳарликлар юнон тилидан хабардор
бўлиб, эллинлар сиғинган худоларга сиғинишар, санъатда ҳам юнон
йўналишини танлаган эдилар. Шу билан бирга Бақтрия аҳолиси юнонларга
алоқадор бўлмаган олд Осиё худоларига ҳам топинган, Авестони билган,
шунингдек ҳинд диний қарашларидан ҳам бегона бўлмаган.
Милоддан олдинги II - милодий IV асрларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди
қудратли давлат – Кушон хонлиги таркибига кирган. Кенг ҳудудни ўз ичига
олган мазкур кўп миллатли мамлакат аҳолиси турли диний таълимот ва
ақидаларга амал қилган. Кушонлар даврида диний эътиқод эркинлиги ҳукм
сурган. Ҳар бир халқ ўз турмуш тарзига эга бўлган, ўз анъанавий эътиқодига
14
амал қилган, ўз худоларига сиғинган, аксарият кушонлар эса зардуштийлик
тарафдори бўлиб қолаверган. Кўплаб динларнинг ўзаро таъсири ва аралашуви
натижасида зардушт худолари тўғрисидаги тасаввурлар кенгайиб, баъзи
ҳолларда эса ўзгариб боради ва бунда айниқса юнон ва ҳиндлар таъсири аниқ-
равшан сезилиб турди.
IV-VIII асрларда Марказий Осиёда зардуштийликдан ташқари монийлик
дини ҳам мавжуд эди. Зардуштийлик каби монийлик ҳам икки ҳислат –
яхшилик ва ёмонликнинг ўзаро курашишига асосланган дунёқарашга таяниш
билан бирга христианликнинг баъзи элементларини ҳам ичига олганди.
Ўзбекистон ҳудудининг жанубий ҳудудларида милод бошига келиб янги
дин– буддизм ўрин олди. Буддизмнинг Ҳиндистондан кириб келишини одатда
Кушонлар давлати билан боғлайдилар. Кушон хонлиги ушбу таълимотнинг
марказларидан бирига айланади. Дастлабки милодий асрларда буддизм
Амударё атрофидаги вилоятларда ҳукмрон динга айланди ва Ўрта Осиёнинг
бошқа ҳудудларига нисбатан анча узоқ - то араблар истилосига қадар амал
қилди.
Кушон хони Канишка ҳам буддизмга эътиқод қилган, унинг даврида бу
дин давлат дини мақомига эга бўлган. У зарб эттирган тангаларда бошқа
худолар тасвири билан бирга Будда тасвири ҳам учрайди. Хитойлик олим
Сюань Цзян далолат беришича, VII аср бошларида Термизда ўнга яқин будда
монастири (сангарама) ва минглаб роҳиблар бўлган.
Эфталитлар ҳукмронлигидан сўнг V-VIII асрларда Ўрта Осиёда буддизм
инқирозга юз тутди.
Дастлабки милодий асрлардан бошлаб Византияда «несторианлик» номи
билан пайдо бўлган христиан илоҳий таълимоти оқими Шарқда кенг тарқалди.
Милодий V асрда яшаб ўтган Костантинопол патриархи Несторийнинг
шогирдлари – несторианлар (насронийлар) Исонинг илоҳий моҳиятига
ишонишар, бироқ унинг онаси Мария худони эмас, балки кейинчалик танасига
илоҳий куч бўлиб жойлашган одамни туққан ва у шундан кейин нажот
воситасига айланган деб ҳисоблардилар. Бу билан Исонинг илоҳий моҳияти рад
этилган. 431 йилги Эфес йиғинида христианликнинг несториан оқими бидъат
сифатида қораланди ва шундан сўнг у тез орада Шарқ мамлакатларида тарқала
бошлади.
Ушбу оқим тарғиботчилари бўлган христианларнинг Византиядан Эрон,
Сурия, Фаластин, Ўрта Осиё ва янада шарққа томон кўчиб бориши тасодиф
бўлмаган, чунки бу йўлда аввалроқ ўтган турли христиан таълимотининг
тарафдорлари - Ғарбдан келган кўчманчилар кўплаб факториялар қуриб кетган
эдилар.
VI асрда Олтойдан кўчманчи турк қабилалари бостириб кириб, қисқа вақт
ичида Ўрта Осиёнинг деҳқончилик қилинадиган ҳосилдор воҳаларини
бўйсундирдилар ҳамда кўчманчиларнинг қудратли давлати –Турк хоқонлигини
барпо этдилар. Бироқ VIII аср бошида араблар Ўрта Осиёни тўлиқ босиб олиш
ва ислом динини кенг ёйиш мақсадида Амударёни кечиб ўтдилар. Бир асрдан
узоқроқ давом этган курашдан кейингина араблар ушбу минтақани Араб
халифалигига қўшиб олишга ва унда ислом динининг тарқалишига эришдилар.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |