Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


Бронза даври мозористонлари



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Бронза даври мозористонлари. Бронза даврига оид дастлабки шаҳар 
ёдгорликларидан бири – ибодатхона мажмуи ва 1000 дан ортиқ одам дафн 
этилган мозористон топилган Шеробод воҳаси марказидаги Жарқўтон 
ёдгорлигидир. 
Шунингдек бронза даври (милоддан аввалги III минг йиллик) 
ёдгорликларидан Сурхондарё вилояти Сополлитепа (қазиш ишлари 
А.А.Асқаров томонидан олиб борилган) мозористони катта илмий қизиқиш 
уйғотди. 
Маълумки, қабила-уруғчилик тизими тахминан 40 минг йил илгари юзага 
келиб, уч асосий босқични босиб ўтган: дастлабки, сўнгги матриархат ва 
патриархат. Марказий Осиёда инсонлар жамияти қабила-уруғчилик 
тараққиётининг ҳар бир босқичи учун ўзгача шаклдаги диний тасаввур ва 
эътиқод хос бўлган: 
– дастлабки матриархат босқичи учун – тотемизм;
– сўнгги матриархат босқичи учун – деҳқончиликка оид диний 
урфлар; 
– патриархат босқичи учун – шаманизм ва аждодлар руҳига 
сиғиниш. 
Тотемизм. Шимолий Америка ҳиндулари – аживбэ қабиласи тилида «от-
отем» сўзи «унинг уруғи» маъносини англатган. Ибтидоий жамоалар қавм-
қариндошлик асосига қурилган. Одам ижтимоий муносабатларнинг ушбу 
кўринишини ташқи муҳитга – табиатга ҳам кўчиради. Уруғнинг жониворлар ва 
ўсимликлар олами билан алоқаси улар билан қонққондошлик аломати деб 
англанган. 
1938 йили Сурхондарё вилояти Бойсунтоғ тоғларидаги Тешиктош 
ғоридан археолог А.П.Окладников томонидан топилган неандартал бола қабри 
ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги тотемизм эътиқодига алоқадор энг қадим 
ёдгорликлардан биридир. Болани кўмишдан аввал унинг атрофи тоғ эчкиси – 
архарнинг шохлари билан ўралган, бу унинг тотем жонивор билан боғлиқлиги 
тўғрисидаги тахминни илгари суриш имконини беради. 
Тарихан деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ равишда 
жониворларга сиғиниш Ўзбекистон халқларида бир мунча кенг тарқалган эди. 
Масалан, илон тотем жонивор саналиб, у ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик тимсоли 
бўлган. Ташқи кўринишидан ўқилонга ўхшаш тош тумор Ўзбекистон тарих 
музейида сақланмоқда. У Фарғона водийсининг Сўх қишлоғидан топилган ва 
милоддан аввалги II минг йилликка оиддир. Хўкизга эса қадимдан куч-қудрат, 
маҳсулдорлик тимсоли сифатида қаралган. Баъзи археологик ёдгорликлардан 
тутқичи қўй шаклида ишланган идишлар топилган. Шунингдек, Ўзбекистон 
маданий ёдгорликларида туя, отга сиғинилганидан далолат берувчи тасвирлар 
мавжуд. Куч-қудрат рамзи бўлган шер тасвирини ҳам кўплаб учратиш мумкин. 
Қадим-қадимда баъзи қушлар ҳам Ўзбекистон ҳудудида табаррук ҳисобланган, 
масалан, хўроз, товус ва қирғовул «қуёш» қушлари деб қаралган ва улар 
ҳосилдорлик келтиради деб ишонилган. 


13 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish