10
марҳумнинг танаси ҳам ана шундай бўёқ ёрдамида
махсус сурат ва белгилар
билан қопланган.
Марказий Осиё минтақасида диний эътиқод илдизлари қадим-қадимга
бориб тақалишини қайд этиш лозим. Қадимги юнон тарихчилари Страбон ва
Геродот ўз китобларида Трансаксония аҳолиси – сак ва массагет
қабилаларининг диний маросимлари ва урф-одатларини тасвирлаб берганлар.
Кўхитонг тоғи (Сурхондарё вилояти) Зараутсой дарасининг у қадар чуқур
бўлмаган, бироқ оёқ етмас ғорларида энг қадимгилари
мезолит ва неолит
даврига, энг сўнггилари эса бронза даврига оид 200га яқин одам суратлари
сақланиб қолган. Зараутсой тошларидаги суратлар (милоддан 12-5 минг йил
аввал) ўта ноёб бўлгани сабабли жаҳон аҳамиятига молик ёдгорлик деб
эътироф этилган. Ов тасвири билан бирга бир неча
белги мавжуд ва улардан
баъзилари қуёш тасвири деб талқин қилинади.
Жиззахдаги Марғузор тоғларининг Такатош деган еридаги Сармич
сойидан (Навоий шаҳридан шимоли-шарққа 17 км), шунингдек унга қўшни
Қораунгур сойидан қояларга туширилган турли жониворлар (эчки, қобон, от)
тасвирлари кўплаб топилган.
Ўзбекистон ҳудудида айнан «ўйма шаклида» ишланган суратлар кенг
тарқалган. Улар орасида Навоий шаҳри яқинидаги Қоратоғ тоғларида
Сармишсойдан (милоддан аввалги II аср боши ва милодий III-VII асрлар)
топилган тошдаги расмлар алоҳида аҳамиятга эга. Бу ёдгорлик
дастлаб
археолог Х.И. Муҳамедов томонидан аниқланган эди.
Шунингдек, Шаҳрисабз воҳасини Зарафшон водийсидан ажратиб турган
Қоратепа тизмасида ҳам қадимги одам фаолияти излари топилди. Қайнарбулоқ
қишлоғидан шарқроқда қояга ўйиб ишланган ов жараёнининг ўнга яқин
тасвири топилди.
Олмалиқдан 6-8 км жануброқда Қурама тизмасининг шимолий
ёнбағридаги Парокандасойда милоддан аввалги V-I асрларга оид 500 га яқин
петроглиф борлиги аниқланган. Тасвирлар жарликнинг ўнг қирғоғидаги
қирқдан ортиқ қоятошнинг текис юзасига туширилган. Тошкент вилоятининг
Бўстонлиқ тумани Қорақия дарасидан ҳам
милоддан аввалги II-I минг
йилликларга оид алоҳида суратлар топилди.
Хожикентдан (Тошкент вилояти) топилган тошга чуқур ўйиб ишланган
суратлар (петроглифлар) ҳам анча қадимий бўлиб, улардан дастлабкилари
палеолит даврига тўғри келади. Бу каби петроглифлар Ўзбекистоннинг бошқа
ерларида ҳам учраб туради.
Тадқиқотчилар афсуний аҳамиятга эга бўлган
дастлабки тош суратларга
хос мавзулардан бири кейинги даврларда ҳам кенг тарқалган беш бармоқ, яъни
панжа тасвири деб ҳисоблайдилар. Қўл панжасининг изи ёки тасвири уни
қолдирган инсоннинг руҳан шу ердалигидан далолат берган. Кейинроқ у эгалик
белгиси ёки ёмон кўздан асраш маъносини ҳам олади.
Икки дарё оралиғида доира, ромб ва хоч қуёш худоларининг белгиси
бўлиб хизмат қилган. Хоч тасвири туширилган идишларга бундан кейин ҳам
турли давр ёдгорликларида дуч келамиз. Ушбу белги идиш ичидаги нарсаларни
асраши лозим бўлган.