Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


Зардуштийликнинг теологик тизими



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Зардуштийликнинг теологик тизими. Ахура Мазданинг эзгулик 
асосининг ғалабаси унинг осмондаги навкарлари, яъни худолар ва бошқа 
эъзозланадиган осмон аҳлисиз амалга ошиши мумкин эмас эди. Булар юқорида 
айтилган Ахура Мазданинг олти эманацияси бўлиб, улар амэшаспента (мангу 
яшовчилар) деб аталади. Митра – “битим худоси”. У худога берилган 
ваъдаларнинг бажарилиши, яъни Маздаясна динида бўлиш қароридан 
қайтмаслик устидан қатъий назорат олиб боради. У кенг яйловлар, эзгу 
дунёнинг чексиз ерлари хванират эгаси бўлиб, унда диннинг равнақ топишини 
таъминлайди. 
Зардуштийликда юқори мансаб итоаткорлик, интизом ва адолапарварлик 
худолари 
Сраоше 
ва 
Рашнуга 
тегишли. 
Бу 
мавҳум 
образлар 
мусулмончиликдаги мункар-накирларни эслатади. Улар у дунёда инсон 
томонидан содир этилган эзгулик ва ёвузликни ўлчаб, ўлганлар жонининг 
тақдирини белгилайди. 
Худолар (ва диний культлар) тизимида етакчи ўринни Атар “муқаддас 
олов” эгаллайди. Авестада олов бир неча турда: осмон олови, ёғоч олови, одам 
олови ва ҳ.к. Булар Ахура Мазданинг осмондаги қуёш гардишидаги 
тимсолидир. Олов билан бирга зардуштийликда сув (ап), ер (зам), шамол (вата), 
осмон (асман), қуёш (хуршед), юлдуз (астар) ва ҳоказолар ҳам эъзозланади. 
Шунингдек, моллар соғлиғини асрайдиган худолар(даҳолар), Драуаспа, 
Гэушурван (“буқа жони”)- Вахуман (эзгу фикр) эпитети ва ва ҳоказолар 
мавжуд. Худолар ва эъзозланадиган жонзодларнинг турли туманлиги 
зардуштчиларнинг теологик қарашлари тизими мураккаблигини англатади.
Бироқ шунга қарамай, бутун пантеоннинг якка яратувчиси ғояси бутун холда 
сақланиб қолади, чунки зардуштийчи уларни Ахура Мазданинг иродаси билан 
ва унга сиғинишни қулай қилиш мақсадида яратилган вазифалар деб қабул 
қилади. Масалан, Ахура Мазда Зардуштга дейди: 
“Мен Митрани шундай қилиб яратдимки, у ўзимга ўхшаш дуо ва ҳамду-
саноларга арзийди. Сенинг Митра шарафига айтган дуо ва ҳамду-саноларинг 
айни вақтда менинг шарафимга айтилган”. (Митра Яшт). Зардуштийликнинг 
теологик тизимида храту худоси (онг) , охшти (олам), дайна (диннинг ўзи) 
тушунчалари мустақил куч сифатида намоён бўлади. Осмонда яшовчилар, 
худоларнинг алоҳида синфи сифатида фраваши, фаришталар кўрсатилади. Улар 
асрлардан-асрларга қадар яшаб, ўз элтувчиларини кутадилар. Масалан, одам 
пайдо бўлиши билан фраваши унинг танасига жойлашиб, унга ҳаётининг 
охиригача хизмат қилади. Фазода бўшлиқ йўқ, ҳамма ер фравашилар билан 


35 
тўла. Инсон ўлимидан кейин фраваши осмонга учиб кетиб, у ерда мангу 
қолади.
Биз шу чоққача оламнинг эзгу асослари ва уларнинг вазифалари ҳақида 
сўз юритдик. Энди оламнинг Ахура Мазда яратганларига қарши турувчи ёвуз 
асослар ҳақида бир неча сўз айтсак. Ёвуз асослар бошида фақат ёмонлик ҳақида 
ўйлайдиган Ахриман - Ахра Майнйу – Ангхрамайнйу туради. У Ахура 
Мазданинг тескариси. Ахриман ҳар бир яхшиликка қарама-қарши ёмонлик
билан жавоб беради: Арта (ҳақиқат)- Драуга (ёлғон), Ёруғлик (Раучах) - 
зимистон (тарик), яхшилик-ёмонлик. Драуга (дуруғ) “ёлғон” ёмонликни 
келтириб чиқарувчи аёл сифатида намоён бўлади. Ахриманнинг ёвузликлари 
қаторида Насу ўлим ва ёмонлик тимсолидир. Ахриман жангчилари орасида 
асосий ролни дэвлар ўйнайди. Булар Зардушт инкор этган қадимий худолардир. 
Масалан, Араска – хасад дэви,Зарван – қарилик кўринишидаги касаллик, 
Варена – хирс, Азй – очкўзлик, апауша – қурғоқчилик дэви, яна Бушьяста – 
дангасалик дэви бўлиб, у инсонни эзгулик ва дин йўлидаги ҳаракатларидан 
чалғитади, Айшма – ғазаб дэви, у инсонни ёвуз ниятларга чорлайди. Ахриман 
жангчилари қаторига зардуштийлик эътиқодига қаршилар ҳам киради. 
Зардуштийлик вақт ва фазонинг чексизлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга 
бўлган. Фазо икки қисмга бўлинади: 
1. Чексиз ёруғлик – эзгулик, унда Ахура Мазду мангу яшайди. 
2. Чексиз қоронғулик, бунда барча ёвуз асосларни драугадан тортиб 
зарарли ҳашаротларгача яратган Ахриман мангу яшайди. Ахура Мазда 
ўзининг чексиз фазосида чексиз вақт (зравана- акавана) яшайди. Бироқ 
унинг иродаси билан чексиз вақтнинг охирги қисми зрван хвадата 
белгиланган, унинг узунлиги 12 минг йил. Бу вақт ҳар бирининг узунлиги 3 
минг йилдан бўлган тўрт қисмга бўлинади. Биринчи уч минг йиллик, бу -
Ахура Мазданинг эзгу дунёни форсча мёнок, тожикча мину каби қиёсан 
идеал, номоддий кўринишда (манйава - “тасаввурдаги идеал дунё”) яратган 
даври. Шу даврда бўлажак жонли ва жонсиз моддий буюмлар – 
фравашиларнинг руҳлари яратилган. Биринчи уч минг йиллик охирида 
ёруғлик ва ибодатни ёмон кўрувчи Ахриман ёруғлик ва зулмат чегарасида 
пайдо бўлади. Ҳасад ва ғазабдан у ёмонлик қила бошлайди. Уч минг йиллик 
шу тариқа давом этади. Ахура Мазда бутун эзгу дунёни ўз танасидан 
яратган: бошидан осмонни, оёғидан ерни, кўз ёшларидан сувни, сочларидан 
ўсимликларни, руҳидан эса оловни яратган. 
Зардуштийлик бўйича ер думалоқ, осмон уч поғонали: юлдузли, ойли ва 
қуёшли; қуёш сферасидан кейин “шон-шуҳрат уйи - гаро дмано” – Ахура 
Мазданинг жаннати жойлашган, тақводорлар руҳи айнан шу ерга интилиши 
керак. Пастда эса Ахриманнинг қоронғу макони- даужахво –дўзах жойлашган. 
Биринчи босқичда Ахура Мазданинг эзгу асослари турғун эди: 
ёмонлик, касаллик ва ўлим, қоронғулик, ёвуз ниятлар, ёлғон ва жинлар йўқ эди. 
Ахура Маздага олдиндан маълум бўлган Ахриманнинг пайдо бўлиши 
эзгуликни онгли ва эркин равишда танлаш учун эзгулик ва ёвузликни 
аралаштириб юбориши керак эди. Шундай бўлди ҳам. Учинчи уч минг йиллик - 
эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги шиддатли кураш даври бўлди. Ва, ниҳоят, 


36 
Зардуштнинг туғилиши аралашиш жараёнига чек қўйди ва покланиш даври 
бошланди. 12 минг йиллик охирида Ахура Мазда Ахриман билан курашиб уни 
буткул йўқ қилади. Эзгу дунёнинг олтин асри бошланади. Охирги уч минг 
йилликда ҳар минг йилда дунёга учта халоскор осаошийантлар келади, булар 
Ухшйат эрета, Ухшйан нэмат ва Саошйант. Улар Зардушт авлодлари. 
Охиргисининг даврида ерда ҳаёт-мамот жанги бўлади: Демованд тоғи қоясида 
занжирбанд этилган Ажидахака (Аждаҳо) занжирини узиб, Саошйант билан 
беллашади. У эса барча тақводорлар руҳини тирилтириб, Ажидахакани енгади. 
Дунё эриган маталл оқими билан покланади. Шундан сўнг қолган барча нарса 
мангу бахтли ҳаёт кечиради. Дунёнинг бу покланиши барча синовларда 
эзгуликнинг йўқолишини англатмайди ва фрашокэрэти деб аталади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish