Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


Зардуштийликда монотеизм ғояси ва ҳаракатдаги дуализмнинг



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Зардуштийликда монотеизм ғояси ва ҳаракатдаги дуализмнинг 
диний амалиётдаги моҳияти. Зардуштийлик тизимидаги энг юқори поғонани 
Ахура Мазда эгаллайди. У эзгу дунёнинг- Хваниратнинг ягона яратувчиси. 
Бундай ғоя бронза асрида ва темир даврининг бошларида ўтроқ Ўрта Осиё 
мухитида жамият ҳаёти учун тинч шароит яратиш талабидан келиб чиқди.
Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастлабки давлат шаклланаётган йўлдан 
кетмоқда эди. Илк зардуштийлик даврида маданий дунёнинг тарқоқ
қисмларини бирлаштириш учун ягона ғоя зарур эди. “Куч” ғоясига таянган 
кучли ҳокимият зарур эди. Бундай бирдамлик босқинчилик ва талончиликка, 
ўтроқ ер эгалари ва кўчманчи чорвадорлар ўртасидаги қонли урушларга қарши 
мувафақиятли кураш олиб бориш учун зарур эди. Бундай шароитда ягона худо 
ғояси барча муаммоларни ҳал этиш учун калит эди. Хусусан, Зардушт 
тарғиботларида шундай дейилади: “О Мазда қачон ўтлоқларга тинчлик ва яхши 
ҳаёт берадиган Арта (Ҳақиқат) ва ҳокимият (Хшарта) билан Тинчлик 
(Армаити) келади? Ким бизни қонхўр дуруғвантлардан (Ёлғончилардан) 
қутқаради?” 
Диний нуқтаи назардан бу тарғибот якка худоликни ўрнатишга, қабила ва 
бошқа маҳаллий культларни инкор этишга қаратилган. Бироқ Ўрта Осиё 
халқларининг қадимий культлари ўз вазифаларини олтита эманация, яъни якка 
яратувчининг иродасини ифодаловчи шакллардан иборат бўлган Ахура Мазда 
ролида мужассам этдилар. Булар: Вохумана “эзгу фикр”, Аша вахишта 
“ҳақиқий мавжудлик”, Спента армаити “муқаддас ер ва ундаги осуда ҳаёт”, 
Хшатра Варйа “адолатли ҳокимият, сайланган ҳукмдор”, Хаурватат “бутлик ва 
омонлик, соғлик”, Амэрэтат “мангулик”. Бу якка худо Ахура Мазда 
вазифаларининг олти эманацияси – яратувчилик жараёни эзгу ниятларга, яхши 
фикрлага асосланиши лозим, фақат шундагина яхши ҳаётга умид қилса бўлади, 
деган умумий ғоя билан узвий боғлиқ. Инсонлар фаровонлигига қаратилган бу 
икки функция ерда амалга оширилиши керак эди, бу мақсадга учинчи 
функция- Спента Армаити – муқаддас ер ва ундаги осудалик даҳоси хизмат 
қилиши керак. Биринчи учта вазифа ўзаро ҳаракат қилиб, ерда ҳаёт 
фаровонлигига хизмат қилади. Дунё барча бойликларга, мол ва одамларга 
тўлади, бу эса ўз навбатида яхши ниятга асосланган адолатли бошқарувни 
тақозо этади. Биринчи тўрт функция таъминланса, дунё бутун, соғлом ва 
абадий бўлади. Мана Ахура Мазданинг яратувчилик вазифасининг қисқача 
ғояси. 
Зардуштийлик якка худолик ғоясига асослансада, аслида кўп худолик 
элементларини сақлаб қолган ҳолда дуалистик бўлиб қолди. Бунга сабаб 
Зардушт таълимотининг мураккаблиги оқибатида унинг умумий номи дэви, 
дайва (осмон) бўлган турли худоларга сиғинган оташпарастлар томонидан 
қийинчилик билан қабул этилганлигидир. Зардуштийлик дайв-дэвларни инкор 
этиб, уларни абстракт ягона худо ғояси билан алмаштирди. Бироқ дунё буткул 
яхши бўлиб қололмайди. Эзгулик билан ёнма-ён турган ёвузлик сабабларини
ижобий ҳодисалар билан бир қаторда содир бўлаётган салбий ҳолатларни 
тушунтириш лозим эди. Бундай саволларга жавобан, ёмон мисол тариқасида 
ёвуз асослар ғояси келиб чиқди. Яхшиликка хизмат қилувчи киши бу мисолдан 


34 
хулоса чиқариши керак эди. Ахура Мазда қудратли ҳисобланади. Унинг 
қўлидан ёвузликни бошиданоқ йўқ қилиш келади, бироқ у бундай қилмайди. У 
инсонга ёвузлик ва эзгулик орасида танлаш имконини беради.Чунки эътиқод 
фақат инсон ўз этиқодига, худосига, эзгулик ғоясига охиригача вафодор 
бўлсагина ҳақиқийдир. 
Зардуштийлик дуализмида унинг икки асоси аввал-бошданоқ бир-бирига 
зид бўлиб, улар орасида чексиз кураш боради. Бу курашда эзгулик ёвузлик 
устидан ғалаба қилади, акс ҳолда дунё йўқ бўлиб кетарди. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish