Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Муқаддас китоблар. Бу китоблар Мани томонидан ёзилган бўлиб, булар 
“Шопуракон”, “Тирик инжил”, “Прагматея”, “Кефалайя” ва бошқалардир. 
Уларда манихейлик динининг моҳияти ва талаблари ифода этилган. 
Манихейликнинг тарқалиши. Янги динга илк чақириқни Мани ўз оила 
аъзолари ва яқинларига йўллайди. Чунки зардуштийлик ва христианлик каби 
анъанавий динлар Вавилон ва Эрон халқлари орасида кучли таъсирга эга эди, 
Мани таълимоти у ерда оммалашмади. Натижада Мани ўз динини тарғиб этиш 
мақсадида Шарққа йўл олди. У Хуросон, Турон, Ҳиндистон ва Шарқий 
Туркистонда бўлди ва у ерда катта муваффақиятга эришди. У ерда аста-секин 
манихей жамоалари пайдо бўла бошлади. 
Мани у ерлардан қайтганидан сўнг, унинг динини Сосонийлар 
сулоласининг биринчи ҳукмдори Ардашер Попакнинг ўғиллари Фируз (Пероз) 
ва Миршоҳ қабул қилдилар. Сулоланинг иккинчи вакили Шопур I ҳукмдорлиги 
даврида Манининг обрўси саройда янада ошди ва у давлатнинг диний-ғоявий 
маслаҳатчисига айланди. Шундан бошлаб Мани Шопур саройида хизмат қила 
бошлади. Мани ҳукмдорни барча тадбирларда ва мамлакат бўйлаб сафарларида 
кузатиб борди. 
244-261 йилларда Мани Миср ва қатор Ғарбий Оврупа, Марказий ва 
Шарқий Осиё мамлакатларида миссионерлик фаолиятини самарали ўтказди. 
Бунда унга Мар Аммо каби издошлари яқиндан ёрдам бердилар. Мани ўз 
асарларидан бирида шундай ёзган: “ Менинг диним барчага ва турли тилларда 
тушунарли бўлади ва узоқ мамлакатларга тарқалади”. 
Ўрта Осиёда манихейлик. Манихейликнинг илк тарқалиш ҳудудлари 
Эрондан шарқда жойлашган, олдинги Парфияга тегишли бўлган ерлар, 
шунингдек Марказий Осиё бўлди. VIII-IX асрларга келиб манихейлик айнан 
шу ҳудудлар орқали Шарқий Туркистон ва Шарқий Осиёга тарқалди. Уйғур, 
турк, суғдий, парфий тилларда ёзилган кўпгина ёдгорликлар манихейлик буюк 
ипак йўли буйлаб тарқалиб, жаҳон динига айланганлигидан далолат беради. 
Манихейлик фақатгина Сосонийлар давлатида тарқалиб қолмасдан, 
Кушон империяси ҳудудига ҳам кириб борди. Бу ҳақда кўпгина тарихий ёзма 
манбалар далолат беради. Марказий Осиёда бу дин эрамизнинг III асридан XV 
асригача мавжуд бўлди. Бу дин тақдири ҳақида ватандошимиз ва буюк қомусий 
олим Абу Райҳон Беруний шундай ёзади: “Ислом шаҳарларида Мани дини 
тарафдорлари шу қадар кўп эдики, уларнинг ҳисобига етиб бўлмасди.
Мусулмон давлатларидан ташқарида, кўпгина шарқий турклар, Хитой, Тибет ва 
айрим индуслар манихейликка эътиқод қиларди.” 
Марказий Осиёда манихейликнинг йирик марказлари Марв ва Самарқанд 
бўлиб, бу диннинг шарқда тарқалишида уларнинг роли жуда катта бўлган. 
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Мани ҳаётлигида унинг 
издошлари Марвда ва Кушон империяси чегараларида бўлдилар. Шарқда 
манихейликнинг биринчи тағиботчиси Мар Аммо бўлди. Шарқий Туркистонда 
манихейликка тегишли иккита ҳужжат топилган. Бу Мани ўз динининг Шарқда 
тарқалишини жуда орзу қилганидан далолат беради. Айнан шу мақсадда у 


42 
турли шарқ мамлакатларига ўз миссионерларини юборган. Шундай 
ҳужжатларнинг бирида кўпгина миссионерлар Марвдан Заммга (ҳозирги 
Туркманобод яқинида) юборилганлиги айтилади. Бошқа ҳужжатда эса, Мани 
шахсан Мар Аммони Хуросанга, Кушон империяси чегарсига ўз динини 
тарқатиш мақсадида юборгани айтилган. Бу ҳужжатга кўра, Хуросонга сафари 
чоғида Мар Аммо ёнига Баг Ард худоси (Хуросон чегараси руҳи) келиб, уни 
ўтказгиси келмаганлиги айтилган. Бироқ узоқ музокарадан кейин Хуросоннинг 
барча дарвозалари очилади. Ушбу ҳужжатларнинг биринчисида манихей 
миссионерларининг Сўғддаги фаолияти ҳақида гап юритилади. Эҳтимол, 
Шарқий Туркистонга манихейлик шу миссионерлар орқали келгандир.Иккинчи 
ҳужжат ҳам III-IV асрларда Бақтрия ва ундаги манихейлик тўғрисида маълумот 
беради. 
Манихейликнинг қатор ёзма ёдгорликларидан маълумки, Парфияда Эрон 
ва Ҳиндистон чегараларида яшовчи манихейликлар ва буддистлар ўзаро алоқа 
қилиб туришган. VI асрга келиб Балхда тарқалган манихей жамоалари юз 
йилга яқин яшаган. Шунга асосланиб, Балхда VI асрда манихей жамоалари 
мавжуд бўлган дейиш мумкин. Бироқ бу ҳужжатлар Кушон Бақтриясида 
бундай жамоаларнинг мавжудлиги тўғрисида етарлича маълумот бермайди, 
аммо манихей жамоалари бу даврда Кушон империяси ҳудудида фаолият 
юритганлиги тўғрисидаги гумонларни инкор ҳам этмайди. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish