5. Якунлаш дарслари – ўз мазмунига ва педагогик вазифаси нуқтаи назаридан хилланаётган дарслардан бутунлай фарқланади. Бу дарслар давомида ўқув йили, ўқув чораги, дастур материалини ўзлаштириш учун ўтказилган туркум дарсларга якун ясалади.
Якун ўқувчиларнинг билимлари, эгаллаганҳаракат малака-лари ва кўникмаларини баъолаш тарзида амалга оширилади. Бундай дарслар ўқув чоракларининг охирги ёки дастур материалнинг бўлимларини якуни, ўқитилаётган материал учун фойдаланилган дарслар туркумини тугалланишидан сўнгҳамда ўқув йилининг охирги дарслари сифатида ташкилланади. Якунлов дарслари олдиндан режалаштирилади. Бу дарсларга ўқувчилар ўзларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигининг кўрсаткичларини якунийҳисоботи билан қатнашадилар.ҳозирги кунда дарснинг бу хилини ота-оналар иштирокида ўтказиш одатга айлантирилади. Дарснинг бу хили фақат ўқув тарбия жараёни учун якун бўлиб қолмай, энг аввало ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналар учунҳам якунийдир. Дарснинг бу хилиҳам юқорида қайд қилинган ўзининг ташкилий тузилмасининг қисмларидан ташқариҳар бир қисмнинг таркибий элементларига эга.
Жисмоний тарбия дарсларини юқорида қайд қилинган педагогик вазифаларига кўра хиллашдан ташқари уларни ташкиллаш характерига қарабҳам хилланади. Улар: 1. Акцентли (урғули) дарслар. 2. Аралаш дарслар. 3. Комплексли дарслар.
1. Акцентли дарслар ўз мазмунига кўра ўқув дастурининг алоъида ажратилган бўлими бўйича (гимнастика, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ваҳ.к.лардек дарслар тарзида) уюшти-рилади. Дарсда ўқитиш жараёни фақат шу бўлим материалини ўзлаштириш, мустаъкамлаш, такомиллаштиришга йўналтири-лади. Дарс қисмларининг таркибий элементлариҳам шу бўлим материалидан иборат бўлиши шарт.
2. Аралаш дарслар ўзининг мазмунида ўқув дастурининг таркибидаги бир неча бўлим материалини ўқитишниҳам янги ўзлаштирилмаган,ҳам ўзлаштирилиб, такомиллаштириладиган материални ўқитишга аралаш дарс дейилади. Ўқувчилар бир неча гуруъларга ажралиб, дарс давомида ўзлаштириб улгурил-маган мавзулар устида ишлайдилар.
3. Комплексли дарсларнинг мазмуни ўқув дастурининг турли хил бўлимлари бўйича у ёки бу жисмоний сифатни тарбиялаш ёки педагогик вазифаларига кўра таништириш, ўзлаштириш, мустаъкамлаш, такомиллаштиришни мақсад қилиб, бир дарснинг ўзида бир неча мавзу (волейбол, енгил атлетика, сузиш, гимнастика ваҳ.к.лар) ўқитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |