ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАМА
ГУЛИСТОН 2016
Муаллифлар:
Абдуллаев А. – педагогика фанлари номзоди, доцент;
Хонкелдиев Ш.Х. – педагогика фанлари доктори, профессор.
Тақризчилар:
Усмонхўжаев Т.С. – педагогика фанлари доктори, профессор.
Саломов Р.С. – педагогика фанлари доктори, профессор.
Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг талабалари, магистрлари, ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчилари учун мўлжалланган ушбу дарслик жисмоний маданият ва жисмоний тарбия бакалаври ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, жисмоний тарбия мутахассисига касб тайёргарлигининг илмий, назарий ва амалий материал-ларини ўзида мужассамлаштирган ва жисмоний тарбия жараёнини ташкил этиш масалаларида ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги томонидан жисмоний тарбия институтлари ва педагогика олий ўқув юртларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, чақириққачаҳарбий таoлим «ихтисослиги» талабалари, магистрантлари учун дарслик сифатида тавсия қилинган.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маъкамаси хузуридаги Фан ва техника марказининг инновация ишлари дастури доирасида яратилган.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг илмий-услубий кенгаши томонидан нашр этишга рухсат этилган (2016 йил 2 октябрдаги 4-сон баённома).
СЎЗ БОШИ
Эътиборингизга ҳавола этилмоқда жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув предметининг мазмуниҳозирги кунда нисбатан мустақил лекин бир-бири билан ўзаро узвий боғланган муаммоли цикллардан ташкил топган бўлиб, олий ўқув юрти мутахассисларидан жисмоний тарбия соъаси учун махсус касб-ъунарга эга бўлган ихтисосликни пухта эгаллаган педагогни тарбиялашни назарда тутади.
Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлай-диган Олий ўқув юртларининг талабалари, магистрлари, ўрта махсус таoлим муассасаларининг ўқувчилари учун мўлжалланган ушбу дарслик жисмоний маданият ва жисмоний тарбия бакалаври ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, жисмоний тарбия мутахассисига касб тайёргарлигининг илмий, назарий ва амалий материалларини ўзида мужассамлаштирган ва жисмоний тарбия жараёнини ташкил этиш масалаларида ёрдам беради.
«Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури»да кўрсатилган камчиликлар ва муаммолар «Жисмоний тарбия», «Чақириққачаҳарбий тайёргарлик ва жисмоний тарбия» ўқув предметигаҳам тегишли. Кадрлаш тайёрлашнинг миллий модели талабларидан келиб чиқиб жаъон стандартдарига жавоб берувчи, илғор халқаро тажрибаларга таяниб ёзилган махсус адабиётларга айниқса, давлат тилида ёзилган ўқув материаллари муътожлик катта. Биз мавжудҳолатдан келиб чиқиб соъанинг кенг кўламдаги илмий изланишларининг назарий ва амалий материалларини барчасини қамраб олиш имкониятида йироқлигимизни назарда тутиб, русий забон олимларимизнинг (Л.П.Матвеев, А.Д.Новиков, Б.А.Ашмарин, М.Я.Виленский, В.М.Качашкин ва бошқа қатор муаллифларнинг) дарсликлари асосида жисмоний тарбия наза-рияси ва методикасининг фақат умумий асосларинигина баён қилишни мақсад қилдик.
Дарсликда аввало, «Жисмоний маданият», «Чақириққачаҳарбий тайёргарлик таoлими ва жисмоний тарбия» ихтисослиги берувчи олий ўқув юрти жисмоний маданият факулpтетлари талабаларининг «Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси»га оид назарий билимлар туркумини тўла қамрамай, фақат жисмоний маданият ўқитувчиси учун лозим бўлганларинигина ўз ичига олган. Уни мутахассислик учун тўлақонли дарслик дейиш фикридан албатта узоқмиз.
Рус тилида чоп этилган дарсликлардан фарқли ўлароқ, дарсликнинг «Жисмоний тарбиянинг ижтимоий моъияти» ёритилган бобида жисмоний маданиятнинг жамиятдаги ўрни, унинг хизматлари, спорт жисмоний маданиятнинг таркибий қисми бўлимида эса болалар, ўсмирлар спорти, профессионал спорт ва мактаб спортига оид мавзуни кенгроқ бердик. «Жисмоний сифатларни ривожлантириш» бобида турли ёшдаги мактаб ўқувчиларинингҳаракат сифатларини физиологик асослари ва уларни тарбиялаш методикаси,ҳаракат малакаси ва кўникмаси заъирасини ошириш услубияти, таoлим жараёнида содир бўладиган хатолар, уларни аниқлаш ва тузатиш услубияти, ўқитиш методларининг моъиятини чуқурлаштириш ва самара-дорлигини оширишга оид назарий материал беришга уриндик.
Дарслик асосан жисмоний маданият факулpтетлари-нинг талабалари, магистрлари умумтаoлим мактаблари, академик лицейлар, гимназиялар ва бошқа турдаги ўрта таoлим ва ўрта махсус давлат таoлими жисмоний тарбия мутахассислари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, болалар, ўсмирлар спорт мак-таблари тренерлари, физкулpтура ва спорт йўриқчилари ва кўп сонли физкулpтура ва спорт ихлосмандлари учун мўлжалланган.
Тавсия этилган дарслик Ôàðüîíà, Наманган Давлат университетларининг, Қўқон Давлат Педагогика институтининг жисмоний тарбия факулpтети ўқув тарбия жараёнида 1990-2006 йиллар давосида саналди. У камчилик ва мунозарали муаммо-ларданҳоли эмас. Айниқса, жисмоний маданият атамаларини қўллаш, уларнинг мазмунига оид изоълар бахс ва фикр алма-шинувини тақазо этади. Шу йўсинда ўзларининг фикр муло-ъазаларини билдирган касбдошларимизга олдиндан самимий миннатдорчилигимизни изъор қиламиз.
Манзилимиз: 712000, Ôàðüîíà шаъри, Ôàðüîíà Давлат университетининг ўқув-услубий бўлими, Б.Усмонхўжаев кўчаси, 19 уй.
1-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА УСУЛИЯТИ ПРЕДМЕТИ
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси фани мутахассисликка йқналтирилган ққув предмети сифатида жисмоний тарбия мутахассислари учун фундаментал билимлар тизими, инсон жисмоний баркамоллиги ва унга эришиш ўамда бошқаришнинг умумий қонуниятларини қргатади.
Жисмоний тарбия назарияси илмий фан тарзида жисмоний тарбияга оид мавжуд фактларни изоўлаб беради ва умумлаштиради. Амалий фан сифатида инсонни жисмоний камолотининг воситалари, жисмоний тарбияси шакллари ва унинг усулиятлари ўақидаги амалий, назарий билимларни беради, ўаётий-зарурий ўаракат малакалари ва кқникмалари заўирасини бойитади.
Жисмоний тарбия назарияси ва унинг амалиёти ўамиша ривожланишда ва такомиллашиб боради. Амалиёт натижалари, илмий тадқиқот малумотлари жисмоний тарбия назариясини ва услубиятини янгича тамоиллар ва қонунлар билан бойита боради. Шунинг учун ўам жисмоний тарбия назарияси ва усулияти предмети қотиб қолган, қзгармас малумотлардан иборат бқлиши мумкин эмас.
Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти ижтимоий, табиий, педагогика фанлари эришган ютуқларга таянади. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти ўар қандай ўолатда илмий педагогиканинг негизи ташкил этувчи энг умумий қонунлардан, тамоиллардан усулиятлардан фойдаланади, шу жумладан, барча спорт фанлари учун ўам бу қонунлар, қоидалар мос келади ва қзига хос маъно касб этади.
Ққув фани сифатида шаклланиши ва унинг ривожланишига жамият аъзоларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш мумкинлиги қайидаги назарий фикрнинг вужудга келиши ва унга интилиш сабаб бқлди. Бу билан инсоннинг жисмоний ривожланишини бошқариш мумкинлиги қайидаги қоида ва қонунлар ижтимоий меънат ва ўарбий амалиётда юқори самара беришлиги исботланади.
Жисмоний тарбия назарияси ва методикасининг мазмунига қуйидагилар киради:
- жисмоний тарбия ва уни ижтимоий ўодиса тарзида жамият маъсули тарбиянинг бошқа шакллари билан боўлиқлигига оид билимлар;
- жисмоний маданиятнинг мақсади, унинг умумий вазифалари ва назарий тамоиллари;
- жисмоний тарбиянинг воситалари ва уни усулиятларининг тамоиллари;
- ўаракатга қргатиш, ққитишнинг услубиятлари;
- жисмоний сифатларни ривожлантириш;
- жисмоний машқлар ва уни ққитиш жараёнининг тузилиши;
- жисмоний машқлар билан шу\улланиш маш\улотларини ташкиллашнинг шакллари;
- жисмоний тарбия жараёни ва уни режалаштириш;
- жисмоний тарбия услубиятининг хусусиятлари;
-мактабгача ёшдаги ва мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбияси;
- спорт тренировкаси жараёни характеристика.
Педагогик жараён тарзида жисмоний тарбиянинг умумий қонуниятлари жисмоний тарбия назариясининг қрганиш предмети ўисобланади. Умумий қонуниятлар деганда, аўолининг ўар қандай табақасини: болалар, қсмирлар, ёшлар, қрта ёшдагилар, катталар ва қариялар ўамда жисмоний машқлар билан шу\улланишни эндигина бошлаганларни, малакали спортчиларнинг жисмоний тарбиясининг хусусий томонлари тушунилади.
Бундан ташқари жисмоний тарбия усулиятлари жисмоний тарбияни ажратиб олинган айрим хусусий қонуниятларини ўам қрганиш предмети қилиб белгилайди ва педагогик жараённинг умумий қонуниятларини амалга оширишда «Умумий, махсус касб жисмоний тайёргарлиги», «Спорт тайёргарлиги» усулияти деб аниқ йўналишдаги методикалардан фойдаланади. Бундай усулиятларниҳар бирини ичида ўзларинин хусусий усулиятлари мавжуд. Усулиятларнинг турли-туманлиги шуғулланувчиларнинг қайси психологик типларга мансублигига, уларнинг ёши, жинси, қайси касб эгаси эканлиги ва танланган спорт мутахассислиги (мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбияси методикаси, аёллар жисмоний тарбияси методикаси ваҳк.) га хос ва мос келиши керак.
Спорт педагогикасининг айрим фанлари (спорт ўйинлари, гимнастика ваҳ.к. ларни ўқитиш) усулият усулияти алоъида мустақил ажратилган илмий ва ўқув фанлари тарзида шакл ланган. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти фани эса уларни ягона назарий ва усулий асослар билан қуроллантиради, ўрганиш предметлари характерига кўра педагогика фанлари тизимидаги фан сифатида ўз қоидаларини ижтимоий, пси- хологик ва биологик факторларҳисобига тўлдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |